Ўзбекистон республикасининг қонуни «Ўзбекистон республикасининг давлат чегараси тўҒрисида» I. Умумий қоидалар



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/218
Sana08.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#756359
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   218
Bog'liq
YANGI DXX 208

Олдинги таҳрирга қаранг. 
Агар аризачининг турар жойи бўлса, ички ишлар органлари уни вақтинча рўйхатдан 
ўтказади ва манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан бирга унга паспорт 
расмийлаштиради. 
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 
июндаги ПФ-5454-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий 
базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон) 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
Агар аризачини вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун унинг турар жойи бўлмаса, ички 
ишлар органлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда 
унга истисно тариқасида паспорт расмийлаштиради. 
(26-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 
июндаги ПФ-5454-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий 
базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон) 
27. Агар фуқаро келган мамлакатда Ўзбекистон Республикасининг консуллик 
муассасаси бўлмаса, у Ўзбекистон Республикасининг мазкур мамлакат консуллик округига 
кирадиган хориждаги консуллик муассасасига мурожаат этади. 
28. Фуқаро паспортини эҳтиёт қилиб сақлаши шарт. 
Паспортини йўқотиб қўйган фуқаро зудлик билан доимий рўйхатда турадиган жойидаги 
маълумотларни йиғиш пунктига хабар бериши лозим. Мазкур маълумотларни йиғиш пункти 
қонун ҳужжатларида кўзда тутилган амалларни бажарганидан кейин унга ушбу Низомда 
назарда тутилган тартибда янги паспорт беради. 
Вақтинча хорижда бўлган фуқаролар паспортларини йўқотиб қўйсалар, паспорт яроқсиз 
ҳолга келса ёки унинг амал қилиш муддати тугаса, Ўзбекистон Республикасига қайтиш 
гувоҳномасини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг консуллик ваколатхонасига мурожаат 
этадилар, ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган шахслар бундан мустасно. 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
29. Топиб олинган паспорт ички ишлар органларига ёки Ўзбекистон Республикасининг 
хориждаги консуллик муассасасига топширилиши лозим. 
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сонли 
Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 
06/18/5454/1290-сон) 
30. Вафот этган шахснинг паспорти фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш 
идорасига топширилади. Ушбу идора ҳужжатни йўқ қилиш мақсадида ДПМга топшириш учун 
маълумотларни йиғиш пунктига жўнатади. 


45 
Хорижда вафот этган фуқаронинг паспорти Ўзбекистон Республикасининг консуллик 
муассасаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига жўнатилади. Ушбу 
вазирлик эса ҳужжатни йўқ қилиш учун ДПМга юборади. 
31. Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ёхуд қамоққа ҳукм қилинган 
шахснинг паспорти суриштирув, тергов идоралари ёки суд томонидан олиб қўйилади. Агар 
шахс суднинг ҳукми билан қамоқда қолдирилса, унинг паспорти Ўзбекистон Республикаси 
Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига жўнатилади. 
Шахс қамоқдан озод этилганида ёки жазо муддатини ўтаб бўлгач, унга паспорти тергов, 
суд идоралари ёки жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан қайтарилади. 
Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг тергов, суд 
идораларида ёки жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятида сақланаётган муддати ўтган 
паспортлари ушбу Низомда белгиланган тартибда йўқ қилиш учун маълумотларни йиғиш 
пунктига жўнатилади. 
32. Текшириш, верификация (солиштириб ўқиш) жараёнида ноаниқликлар ёки чегара 
(миграция) белгилари, хорижий визалар, рухсатнома ёзувлари қалбакилаштирилгани 
аломатлари аниқланган, шунингдек белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилган 
паспортлар тегишли вазирликлар ва идораларга жўнатиш учун чегара назорати бўлинмалари 
томонидан олиб қўйилиши мумкин. 
33. Ушбу Низомнинг 9, 18, 20, 23, 30, 31 ва 32-бандларида кўзда тутилган ҳоллардан 
ташқари, фуқаролардан паспортларини олиб қўйиш тақиқланади. 
Мажбуриятни бажариш мақсадида паспортни гаров сифатида қабул қилиш ва топшириш 
тақиқланади. 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
34. Ушбу Низом талабларини амалга ошириш учун зарур бўлган штамплар ва бланкалар 
намуналари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни 
сақлаш, Адлия, Мудофаа вазирликлари ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан 
тасдиқланади. 
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли 
Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 
06/18/5456/1316-сон) 
35. Паспорт бериш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган шахслар 
давлат божи тўлашдан озод этиладилар. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   218




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish