Ўзбекистон республикасининг қонуни «Ўзбекистон республикасининг давлат чегараси тўҒрисида» I. Умумий қоидалар


II. Паспортни расмийлаштириш, бериш ва ундан фойдаланиш тартиби



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/218
Sana08.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#756359
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   218
Bog'liq
YANGI DXX 208

II. Паспортни расмийлаштириш, бериш ва ундан фойдаланиш тартиби 
17. Қуйидаги ҳолларда паспорт расмийлаштирилади ва берилади:
шахс 16 ёшга тўлганда; 
16 ёшга тўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётганида; 
фарзанд хорижда туғилганида; 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги олинганида; 
паспортнинг амал қилиш муддати тугаганида; 
фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганида;
ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганида;
рўйхатга олиш (рўйхатдан чиқариш), алоҳида маълумотлар ёки визалар учун 
мўлжалланган бетлар ишлатилиб бўлинганида;
паспорт бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;
паспорт йўқотиб қўйилганида. 
Паспорт эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси 
ўзгарганлиги ёки ёзувларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан 
алмаштирилаётганида, фуқаро маълумотларни йиғиш пунктига ушбу ҳолатларни тасдиқловчи 
ҳужжатларни тақдим этади. 
Агар фуқаро Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётганида паспортнинг амал 
қилиш муддати бир йилдан камроқ вақтни ташкил этса, ушбу ҳужжат алмаштирилиши мумкин. 
Алоҳида ҳолатларда — агар шахс республика ҳудудидан ташқарига чиқаётган вақтда 
унинг ёши 15 дан ошган бўлса, Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти 16 ёшга тўлмаган 
шахсга берилиши мумкин. 
18. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаро паспорт олиши учун 
доимий рўйхатда турадиган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига қуйидагиларни тақдим 
этади: 
белгиланган шаклдаги ариза;
илгари берилган паспорт; 
туғилганлик ҳақида гувоҳнома (биринчи марта расмийлаштирилаётганда); 
35 x 45 мм ўлчамдаги фотосурат; 
давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция. 
19. Ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари 
резервига бўшатилган ва паспорти бўлмаган ҳарбий хизматчиларга паспорт контракт асосида 
хизмат қилган ҳарбий хизматчининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома ёки Ўзбекистон 
Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома асосида улар 
доимий рўйхатда турадиган маълумотларни йиғиш пункти томонидан берилади. 
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган 
ҳарбий хизматчиларига паспортлар ҳарбий қисм жойлашган жойдаги маълумотларни йиғиш 
пункти томонидан тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг илтимосномалари асосида 
берилади. 
20. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларида доимий ва 
вақтинча консуллик рўйхатига олинган фуқаролар ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган 
ҳолларда паспортни расмийлаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидаги 
ҳужжатларни тақдим этадилар: 
белгиланган шаклдаги ариза; 
илгари берилган паспорт; 
туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (биринчи марта паспорт расмийлаштирилаётганда); 
35 x 45 мм ўлчамдаги фотосурат: 
паспортни йўқотиб қўйганлиги ҳақидаги маълумотнома (паспортни йўқотиб қўйганда); 
консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар тўланганлиги ҳақида квитанция. 
21. Маълумотларни йиғиш пункти тақдим этилган ҳужжатлар асосида аризачининг 
биографик маълумотларини, электрон кўринишдаги қўл бармоқ изларини йиғади, шахсни олд 
томондан рақамли форматда суратга олади ва паспортни расмийлаштириш учун талабнома 
тузиб, сўнг ДПМ га жўнатади. 


44 
22. Агар фуқаро қўл бармоқ излари олинишидан бош тортса ва кўзойнакда ёки бош 
кийимда суратга тушиш истагидан қайтмаса, маълумотларни йиғиш пункти унга паспорт 
расмийлаштиришни рад этиш ҳуқуқига эга. 
23. Маълумотларни йиғиш пункти фуқарога янги паспорт бериш чоғида илгари берилган 
паспортни олиб қўяди ва уни йўқ қилиш учун ДПМга жўнатади. 
24. ДПМ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг тайёр бўлган паспортини ДФХ орқали 
паспорт расмийлаштириш учун талабнома жўнатган маълумотларни йиғиш пунктига ёки 
дипломатик каналлар орқали маълумотларни йиғиш пунктларига етказиб бериш учун 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига топширади. Маълумотларни йиғиш 
пунктлари эса паспортларни эгаларига беришни таъминлашлари керак. 
25. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларида доимий 
консуллик рўйхатига олинган ва вақтинча Ўзбекистон Республикасида бўладиган фуқаролар 
ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган ҳолларда паспорт олиш ва алмаштириш учун ушбу 
Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар 
вазирлигига мурожаат этадилар. 
26. Хорижга доимий яшаш учун белгиланган тартибда чиққан, аммо Ўзбекистон 
Республикасининг консуллик муассасасида консуллик рўйхатида турмаган ва Ўзбекистон 
Республикасида бўлган пайтида паспортини йўқотиб қўйган фуқаролар сўнгги доимий 
рўйхатда турган жойларидаги маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат этадилар. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   218




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish