Ўзбекистон республикасининг қонуни «Ўзбекистон республикасининг давлат чегараси тўҒрисида» I. Умумий қоидалар


Хорижий шахсга, фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаларини ва



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/218
Sana08.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#756359
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   218
Bog'liq
YANGI DXX 208

Хорижий шахсга, фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаларини ва 
фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини бериш, алмаштириш ва амал 
қилиш муддатларини узайтириш тартиби. 
15. Хорижий шахс ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаларини олиш учун 
ушбу Низомнинг 3-бандидаги 2- ва 4-хат бошида кўрсатилган шахслар доимий истиқомат 
жойидаги Ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар: 
- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича 
ариза; 
- туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (биринчи марта олиш чоғида); 
- хорижий давлатнинг ҳақиқий паспорти; 
-ваколатли органлар томонидан берилган ва аризачининг фуқаролиги тугаганлигини 
тасдиқлайдиган ҳужжат; 


37 
- катталиги 35 х 45 мм.қора-оқ ёки рангли 5 та фотосурат; 
- истиқомат жойидан оила аъзолари кўрсатилган маълумотнома; 
- никоҳ тўғрисида гувоҳнома. 
16. Туман (шаҳар) Ички ишлар органи ушбу Низомнинг 3-бандидаги 2- ва 4- хат бошида 
кўрсатилган тоифадаги шахслар тақдим этган ҳужжатларни мустақил равишда кўриб чиқади 
ҳамда юқори Ички ишлар органи билан келишган ҳолда хорижий шахс ёки фуқаролиги 
бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномасини бериш тўғрисида қарор қабул қилади. Бундай ҳолларда 
ҳужжатларни кўриб чиқишнинг ушбу Низом III бўлимида баён этилган тартиби талаб 
қилинмайди. 
Мазкур ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 15 кундан ошмаслиги керак. 
17. Хорижий шахслар учун яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга берилади, аммо хорижий 
давлат паспортининг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак, 60 ёшга тўлганда эса - хорижий 
давлат паспорти амал қиладиган бутун муддатга берилади.Фуқаролиги бўлмаган шахсларга 
яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга, 60 ёшга тўлганда эса муддатсиз берилади. 
18. Яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддати 17-бандда белгиланган муддатларга 5 
мартага қадар узайтирилади, шундан сўнг у алмаштирилади. 
19. Яшаш гувоҳномаси қуйидаги ҳолларда алмаштирилади: 
- фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганида; 
- миллатини, туғилган йилини ўзгартирганда; 
- ёзувлардаги чалкашлик аниқланганда; 
- алоҳида белгилар учун мўлжалланган варақлар тўлганда; 
- амал қилиш муддати тугаганда; 
- фойдаланишга яроқсиз ҳолга келганда. 
20. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар яшаш гувоҳномаларини 
алмаштириш ҳамда уларнинг амал қилиш муддатларини узайтириш учун яшаш 
гувоҳномаларининг амал қилиш муддати тугашидан кечи билан 10 кун аввал истиқомат 
жойидаги Ички ишлар органларига мурожаат қилишлари ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим 
этишлари лозим: 
- белгиланган шаклдаги ариза; 
- яшаш гувоҳномаси; 
- хорижий давлатнинг ҳақиқий паспорти; 
- катталиги 35х45 мм. қора-оқ ёки рангли 5 та фотосурат. 
Фамилияси, исми, отасининг исми ўзгариши, миллати, туғилган йили ўзгартирилиши 
ёки ёзувдаги чалкашликлар аниқланиши муносабати билан яшаш гувоҳномаси 
алмаштириладиган ҳолларда мана шу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тақдим этилади. 
21. Хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс яшаш гувоҳномасини олиш ёҳуд 
уни алмаштириш учун тегишли ёшга етгандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми 
ўзгарганидан, миллати, туғилган йили ўзгартирилгандан, ёзувлардаги чалкашликлар 
аниқлангандан ва яшаш гувоҳномалари яроқсиз ҳолга келгандан кейин бир ой муддатдан 
кечикмай ҳужжатларни ва фотосуратларни тақдим этишлари лозим. 
22. Яшаш гувоҳномасини алмаштириш тартибида ёки йўқотилгани ўрнига бериладиган 
шундай гувоҳномага Ички ишлар органлари томонидан балоғатга етмаган болалар тўғрисидаги 
маълумотлар, шунингдек қайд этиш, никоҳдан ўтиш ёҳуд уни бекор қилиш тўғрисидаги 
белгилар киритилиши лозим. 
23. Яшаш гувоҳномасини йўқотган шахс доимий истиқомат жойидаги Ички ишлар 
органига янги яшаш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги ариза билан мурожат этиши ва давлат 
пошлинаси тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни илова қилиши шарт. Бундай ҳолларда унга 
ушбу Низомда белгиланган тартибда янги яшаш гувоҳномаси берилади. 
24. Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини олиш учун фуқаролиги бўлмаган шахслар 
доимий истиқомат жойидаги Ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар: 
- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича 
ариза; 
- фуқаролиги бўлмаган шахс учун яшаш гувоҳномаси; 
- катталиги 35х45 мм. қора-оқ ёки рангли 5 та фотосурат. 


38 
25. Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси 2 йил муддатга берилади. Фуқаролиги 
бўлмаган шахс гувоҳномасининг амал қилиш муддати ушбу бандда белгиланган муддатларга 5 
мартага қадар узайтирилади, шундан сўнг у алмаштирилади. 
26. Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси қуйидаги ҳолларда алмаштирилади: 
- фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганида; 
- миллатини, туғилган йилини ўзгартирганда; 
- ёзувларда чалкашлик аниқланганда; 
- алоҳида белгилар учун мўлжалланган варақлар тўлганда; 
- фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганда; 
- фойдаланишга яроқсиз ҳолга келганда. 
27. Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини алмаштириш ва унинг амал қилиш 
муддатларини узайтириш учун фуқаролиги бўлмаган шахслар истиқомат жойидаги Ички ишлар 
органларига мурожаат этишлари ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим: 
- белгиланган шаклдаги ариза; 
- фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси; 
- катталиги 35х45 мм. қора-оқ ёки рангли 5 та фотосурат. 
Фамилияси, исми, отасининг исми ўзгариши, миллати, туғилган йили ўзгартирилиши 
ёки ёзувдаги чалкашликлар аниқланиши муносабати билан фуқаролиги бўлмаган шахснинг 
гувоҳномаси алмаштириладиган ҳолларда мана шу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам 
тақдим этилади.Фуқаролиги бўлмаган шахс чет элда бўлган пайтда бу шахс гувоҳномасининг 
амал қилиш муддати тугаган ҳолларда у Ўзбекистон Республикасининг дипломатия 
ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига мурожаат қилишга ҳақлидир. Аша шу 
ваколатхона ёки муассаса Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги билан келишиб 
олгандан сўнг фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасининг амал қилиш муддатини зарур 
муддатга узайтириши мумкин, аммо икки йилдан ошмаслиги керак. 
28. Алмаштириш тартибида ёки йўқотилгани ўрнига бериладиган фуқаролиги бўлмаган 
шахс гувоҳномасида Ички ишлар органи томонидан икки йил муддатга чет элга чиқишга рухсат 
берувчи тегишли белги қўйилиши лозим. 
29. Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси йўқолгани тўғрисида фуқаролиги бўлмаган 
шахс у йўқотилган жойдаги Ички ишлар органига ёҳуд Ўзбекистон Республикасининг 
дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига дарҳол маълум қилиши шарт. Бундай 
ҳолларда Ички ишлар органи фуқаролиги бўлмаган шахсга белгиланган тартибда янги 
гувоҳнома, Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик 
муассасаси эса - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл 
бўйича маълумотнома берадилар. 
30. Хорижий шахс ва фуқаролиги бўлмаган шахс учун яшаш гувоҳномалари, шунингдек 
фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси қуйидаги ҳолларда ўз кучини йўқотади: 
- хорижий фуқаро доимий яшаш учун чет элга жўнаб кетганида; 
- фуқаролиги бўлмаган шахс чет элга жўнаб кетганида -фуқаролиги бўлмаган шахс 
гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узрли сабабларсиз узайтирмаган ёки фуқаролиги 
бўлмаган шахс гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтиришдан воз кечган ҳолларда; 
- хорижий фуқаро Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилганида ёки ўз 
мамлакати фуқаролигидан чиққанида; 
- фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси ёки хорижий давлат 
фуқаролигини қабул қилганида; 
- яшаш гувоҳномасини ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини олиш учун 
мутлақо ёлғон маълумотлар ёҳуд сохта ҳужжатлар тақдим қилинганда. 
31. Хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс вафот этган ҳолларда яшаш 
гувоҳномалари ёҳуд фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси фуқаролик ҳолатини қайд этиш 
органларига, чет элларда эса - Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхоналари ёки 
консуллик муассасаларига топширилади, улар гувоҳномани ўлим рўйхатга олингандан кейин 
қайд этиш жойидаги Ички ишлар органларига юборадилар. 
32. Ҳибсга олинган, шунингдек озодликдан маҳрум этишга ёки қамоққа ҳукм қилинган 
шахсдан яшаш гувоҳномаси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси суриштирув, 


39 
дастлабки тергов ёки суд органи томонидан олиб қўйилади ва унинг истиқомат жойидаги Ички 
ишлар органига юборилади. Ҳибсдан озод қилинганда ёки жазони ўтаб бўлгандан кейин яшаш 
гувоҳномаси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси унинг эгасига қайтарилади. 
33. Яшаш гувоҳномасини ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини бериш ҳамда 
унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда давлат пошлинаси ундириб олинади. 
Яшаш гувоҳномасини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини бериш ва амал 
қилиш муддатини узайтириш учун тўла давлат таъминотида бўлган шахслар давлат пошлинаси 
тўлашдан озод қилинадилар. 
34. Ушбу Низомни амалга ошириш учун зарур бўлган гербли ва визали муҳрларнинг, 
штамплар, бланкларнинг намуналари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 
томонидан белгиланади. 
35. Топиб олинган яшаш гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси Ички 
ишлар органларига топширилиши лозим. 
36. Хорижий фуқародан ва ва фуқаролиги бўлмаган шахсдан яшаш гувоҳномасини ҳамда 
фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини олиб қўйиш ман этилади (Ўзбекистон 
Республикасининг қонунчилигида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно), шунингдек гаровга 
олиб туриш ва бошқа шахсга бериш тақиқланади. 
37. Хорижий фуқаро ва фуқаролиги бўлмаган шахс яшаш гувоҳномасини ҳамда 
фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини авайлаб асрашлари шарт. 
38. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу Низомнинг талабларини 
бузганликлари учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўладилар. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   218




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish