Ўзбекистон республикасининг қонуни «Ўзбекистон республикасининг давлат чегараси тўҒрисида» I. Умумий қоидалар


Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/218
Sana08.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#756359
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   218
Bog'liq
YANGI DXX 208

Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон 
Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш тартиби 
9. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудида доимий яшашга рухсатнома олиш учун вақтинча турган жойидаги туман (шаҳар) 
Ички ишлар органига мурожаат этиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар: 
-Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича 
2 нусхада ариза - сўровномалар; 
- аризачи доимий яшаш ниятида бўлган қариндошлари (танишлари) нинг аризачи 
илтимосига ўз муносабатлари тўғрисида нотариал томонидан тасдиқланган аризалари, 
шунингдек қариндошлар (танишлар)нинг уй-жойга эгалик ҳуқуқини ва унда яшовчи шахслар 
сонини тасдиқловчи ҳужжатлар; 


36 
- никоҳ тўғрисидаги, боланинг туғилганлик ҳақидаги ҳужжатларнинг нотариат 
томонидан тасдиқланган нусхалари; 
- ҳужжатларни кўриб чиққанлик ва расмийлаштирганлик учун Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат пошлинаси тўланганлиги 
тўғрисида квитанция; 
- катталиги 35х45 миллиметрли 2 та фотосурат. 
10. Ҳужжатлар қабул қилиб олингандан кейин аризачилар ўз илтимослари қондирилиши 
рад этилган тақдирда улар Ички ишлар органлари томонидан белгиланадиган муддатда 
Ўзбекистон Республикасидан жўнаб кетишлари лозимлиги тўғрисида тилхат олиниб 
огоҳлантириладилар. 
Кабул қилинган ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, 
вилоятларнинг Ички ишлар бошқармаларига ва Тошкент шаҳар ИИББга юборилади, бу ерда 
тақдим этилган ҳужжатлар ва аризачининг, таклиф қилувчи кишиларнинг шахсиятлари 
текширилади, шунингдек ушбу масала 
бўйича миллий хавфсизлик органларининг фикри сўралади. Шу билан бирга мавжуд 
ҳужжатларнинг нусхалари аризачининг илтимоси юзасидан Махсус комиссия унинг минтақада 
истиқомат қилиши ва ишга жойлашиши учун реал имкониятлар мавжудлигини ҳисобга олган 
ҳолда хулоса чиқариши учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар ҳоқимликларига юборилади. 
11. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар Ички ишлар 
бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси текшириш ниҳоясига етиб, 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳоқимликлари 
Махсус комиссиясининг, шунингдек миллий хавфсизлик органларининг ижобий хулосаси 
олинганидан сўнг расмийлаштирилган ишни аризачига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 
доимий яшашга рухсат бериш тўғрисидаги узил-кесил қарорни қабул қилиш учун Ўзбекистон 
Республикаси Ички ишлар Вазирлигига юборадилар. 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мазкур масалани ҳал этиш чоғида, 
зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хулосасини сўраб 
олади. 
12. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшашга рухсат бериш тўғрисидаги 
ҳужжатларни ваколатли органларнинг ҳар бирида кўриб чиқиш муддати бир ойдан ошмаслиги 
керак. 
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ижобий қарори хорижий 
фуқарога, фуқаролиги бўлмаган шахсга ушбу Низомда белгиланган тартибда яшаш 
гувоҳномасини бериш учун асос ҳисобланади. 
14. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшашга рухсатнома беришни рад этиш 
тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоят Ички ишлар 
бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 
томонидан қабул қилиниши мумкин. Шундай ҳолларда хорижий фуқарога ёки фуқаролиги 
бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикаси ҳудудини белгиланган муддатда тарк этиш таклиф 
қилинади, улар бош тортишган тақдирда эса мамлакатдан белгиланган тартибда чиқариб 
юбориладилар. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   218




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish