Ўзбекистон республикасининг қонуни «Ўзбекистон республикасининг давлат чегараси тўҒрисида» I. Умумий қоидалар


III. Фуқарони рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/218
Sana08.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#756359
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   218
Bog'liq
YANGI DXX 208

III. Фуқарони рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш 
36. Фуқаролар доимий ёки вақтинча яшаш жойида рўйхатдан ўтишлари шарт. 
37. Вақтинча рўйхатдан ўтказиш шахснинг муайян яшаш жойида бўлиш муддатида 
амалга оширилади. 
38. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида бошқа жойга олти ойдан ортиқ муддатга 
борадиган фуқаролар аввалги яшаш жойидан рўйхатдан чиқишлари шарт, хизмат сафарига, 
таътилга, ўқишга ва даволанишга борадиган фуқаролар бундан мустасно. 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
39. Фуқарони рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш ички ишлар органи томонидан 
амалга оширилади. Ушбу ички ишлар органи кетиш ва келиш варақаларини ўз вақтида ҳудудий 
манзил-маълумотнома бюросига юбориши шарт. Меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, 
санаторийлар ва дам олиш уйларининг масъул ходимлари бу ерларга жойлашган, рўйхатдан 
ўтиши лозим бўлган шахслар бўйича анкета-аризаларни ҳисобга олиш учун бир сутка ичида 
ушбу муассасалар жойлашган ҳудуддаги манзил-маълумотнома бюросига жўнатишлари шарт.
Ички ишлар органлари ҳар ойда камида бир марта ҳудудий статистика идораларига 
фуқароларнинг рўйхатдан ўтиши — рўйхатдан чиқиши ҳақида маълумотнома жўнатади. 
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сонли 
Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 
06/18/5454/1290-сон) 
40. Фуқаро яшаши мўлжалланаётган жойга доимий рўйхатдан ўтиши учун 
қуйидагиларни тақдим этади: 


46 
белгиланган шаклдаги ариза; 
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти; 
туғилганлик ҳақида гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган, ота-онасидан, васийларидан ёки 
ҳомийларидан алоҳида яшайдиган шахслар учун); 
контракт асосидаги ҳарбий хизматчининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома ёки 
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома 
(казармадан, кемадан ташқарида яшовчи ҳарбий хизматчилар учун); 
турар жой ҳужжатлари; 
давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция. 
Ҳали 16 ёшга тўлмаган ва ота-оналари (васийлари, ҳомийлари) билан бирга яшайдиган 
болаларни рўйхатдан ўтказиш туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бўйича улар ҳақидаги 
маълумотларни уй дафтарларига (рўйхатдан ўтказиш карточкаларига) киритиш орқали амалга 
оширилади. 
Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларида рўйхатдан ўтказиш қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда амалга оширилади. 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
41. Фуқаролар янги яшаш жойига келгандан сўнг уч иш куни мобайнида ҳужжатларини 
рўйхатдан ўтиш учун келган жойларидаги ички ишлар органларининг бўлинмаларига 
топширишлари шарт.
Рўйхатдан чиқиш ҳужжатлари доимий яшаш жойларидаги ички ишлар органларининг 
бўлинмалари томонидан расмийлаштирилади. 
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сонли 
Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 
06/18/5454/1290-сон) 
42. Қуйидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек белгиланган тартибда 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат учун берилган гувоҳномага эга бўлган чет эл 
фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, яшаш жойи майдони қанчалигидан қатъи назар, 
доимий рўйхатдан ўтиш ҳуқуқига эга: 
турар жой мулкдори; 
ота-оналар — фарзандларининг яшаш жойига;
хотин (эр) — эри (хотини)нинг яшаш жойига; 
вояга етмаган фарзандлар ва васийликка олинганлар — ота-оналарининг ва 
васийларининг яшаш жойларига; 
ўз оилаларига эга бўлмаган ёки вояга етмаган фарзандлари бўлган, аммо никоҳдан 
ўтмаган вояга етган фарзандлар — ота-оналарининг яшаш жойларига; 
вояга етмаган ва ота-онаси бўлмаган туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар, шунингдек 
ёшидан қатъи назар, меҳнатга лаёқатсиз туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар, агар улар ўз 
оилаларига эга бўлмасалар — акаси ва опасининг (укаси ва синглисининг) яшаш жойига; 
илгари мазкур аҳоли пунктида яшаган, меҳнат шартномаси бўйича ишлаш учун вақтинча 
бошқа жойга кетган шахслар, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига кўра вақтинча бошқа 
жойга кетганда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладиган фуқаролар — илгариги 
турар жойларига ёки қариндошлариникига; 
жазони ижро этиш жойларидан озодликка чиққан шахслар — илгариги турар жойларига, 
оила аъзолариникига, қариндошлариникига ёки ҳукм этилгунларигача яшаган шахсларникига; 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик 
хизмати, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг контракт асосидаги ҳарбий 
хизматчилари (ва уларнинг оила аъзолари), шу жумладан резервга ёки истеъфога 
бўшатилганлар — қариндошлариникига ёки бошқа шахсларникига, яшаш жойи олгунича (сотиб 
олгунича) бўлган даврга. 
(42-бандининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 
июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий 
базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон) 


47 
43. Рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади. 
44. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига кўра айрим минтақаларда 
рўйхатдан ўтказишнинг бошқача тартиби жорий этилиши, шунингдек баъзи жойларда 
аҳолининг соғлиғини ва хавфсизлигини муҳофаза қилиш мақсадида фуқароларнинг келишига 
чекловлар ўрнатилиши мумкин. 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
Чекловлар амалда бўлган жойларда рўйхатдан ўтишларига рухсат этилмаган шахслар шу 
жойларда жойлашган ташкилотларга ишга қабул қилинишлари мумкин эмас ва етти кун ичида 
ушбу жойни тарк этишлари лозим. Улар чиқиб кетишдан бўйин товласалар, ички ишлар 
органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чиқариб юбориладилар. 
(44-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 
июндаги ПФ-5454-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий 
базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон) 
45. Турар жой мулкдори яшаш жойи майдонидан қатъи назар, ўз оила аъзоларини ва 
бошқа яқин қариндошларини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга. 
Турар жой мулкдори қонун талабларига риоя этилган тақдирда Ўзбекистон 
Республикасининг бошқа фуқароларини, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида истиқомат учун берилган гувоҳномага эга бўлган чет эл фуқароларини 
ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга. 
46. Бир нечта уйга ёки хонадонга эга бўлган мулкдор улардан фақат биттасигагина 
доимий рўйхатдан ўтиши мумкин. 
47. Суднинг эгаллаб турган турар жойидан кўчириб юбориш ёки ушбу турар жойдан 
фойдаланиш ҳуқуқи бекор бўлган деб топиш тўғрисидаги кучга кирган қарорига биноан 
рўйхатдан ўтиш бекор қилиниши лозим. 
Рўйхатдан ўтиш қонунда кўзда тутилган бошқа ҳолларда ҳам суд қарорига кўра бекор 
қилиниши мумкин. 
48. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни рўйхатдан чиқариш ушбу 
шахсларга нисбатан ҳукмлар қонуний кучга кирганидан сўнг амалга оширилади. 
49. Вафот этганлар ўлим қайд этилганидан кейин рўйхатдан чиқарилиши лозим. 
Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома шакли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 
томонидан белгиланади. 
50. Фуқароларни рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан чиқаришга тааллуқли рўйхатдан 
ўтказиш (рўйхатдан чиқариш) ҳақидаги аризалар, уй дафтарлари (рўйхатдан ўтказиш 
карточкалари), манзил варақалари ва бошқа ҳужжатларнинг шакллари Ўзбекистон 
Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   218




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish