2-расм. ―Тушунчаларни шаклланиши‖
методикаси учун геометрик
шакллар.
Икки белгили тушунча
Дис - қизил ва катта
Буд - яшил ва катта
Вар - сариқ ва кичик
Роз - сариқ ва катта
Веч - яшил ва кичик
Қип-қизил ва ўрта ўлчамда
Зук - сариқ ва ўрта ўлчамда
Куд - зангор ва ўрта ўлчамда
Сио - қизил ва кичик ўлчамда
Уч белгили тушунча
Мук - кизил, учбурчақ кичик
Чар - кизил, юмалоқ, ўрта
Бес - қизил, тўртбурчақ катта
Нич - яшил, учбурчақ кичик
Сев - яшил, юмалоқ, ўрта
Бат - яшил, тўртбурчақ катта
Гут - сариқ, учбурчақ кичик
Ганн - сариқ, юмалоқ, ўрта
Сов - сариқ, тўртбурчақ катта
Юқоридаги рўихатдан кўриниб турибдики, киритилган сунъий
тушунчада биттадан то учтагача белги бор.
Шакллар мос ўлчамда, турли рангда қилиб (ҳаммаси бўлиб 27 та шакл)
рангли қоғозлардан кесиб тайѐрланади ва 8х8-см қилиб қирқилган
картон
карточкаларга ѐпиштирилади.
Рангли шакллар ѐпиштирилган карточкалар бола олдига ихтиѐрий
равишда ҳаммаси кўриниб турадиган ва ўргана оладиган қилиб териб
қўйилади. Карточкалар 7 донадан 3 қатор ва битта 6 донали тўла эмас, қатор
қилиб терилади.
Текширилувчи тадқиқотчи берган вазифа бўйича буйруқ берилгандан
сўнг ўйлаб топилган тушунчани излашни бошлайди. Карточкалардан бирини
олиб, уни бошқаларидан алоҳида қўйиб бу йўлда биринчи қадамни
ташлайди. Тажриба ўтказувчи бу танланган карточкада изланаѐтган
белги
бор ѐки йўқлигини тасдиқлайди, у эса изланаѐтган белгилар бор
карточкаларни топгунча излашни давом эттиради. Тажриба ўтказувчи
тасдиқлагач, текширилувчи бу тушунчага аниқлик киритиб, унда изланган
белгиларнинг қай бири борлигини изоҳлаб бера олиши керак.
Тадқиқотчи
текшириш бошида бир белгили, сўнгра эса 2 та белгили
тушунчани, охирида 3 та белгили тушунчани ўйлаб топиши керак.
Тушунчани ўйлаб туриб, текширувчи текширилувчига уч ҳарфдан иборат
номни ва у ўзида мужассамлаштирилган белгиларни айтади.
Текширилувчига шу белгиларни ўзида
акс эттирган карточкалар
шаклини топиб, бу белгиларни санаб беришини ва шу орқали тушунчага
аниқлик киритиши таклиф қилинади. Битта белгини ўзида жам қилган
тушунча - ранг, шакл ѐки ҳажми - текширувчи томонидан юқори рўйхатдан
ихтиѐрий танлаб олинади;
икки белгили тушунча, ўртадаги рўйхатдан, уч
белгини жам қилган карточка қуйидаги рўйхатдан танланади.
Текширилувчига учта вазифани ечиш учун 3 минутдан вақт берилади.
Агар текширилувчи шу вақт ичида масалани ўзи еча олмаса текширувчи унта
ѐрдам беради: ўзи исталаѐтган белгиси бор карточкани олади ва дейди «Бу
карточкада керакли белги бор» (Бола ўзи шу белгини топиб айтиб беради).
Агар яна бир минутдан сўнг бола керакли белгини топа олмаса, текширувчи
иккинчи маротаба ѐрдам беради: исталаѐтган белги бор карточкани
кўрсатади. Агар навбатдаги вазифани бажариш бошлангандан сўнг 5 минут
ўтиб ҳам исталаѐтган тушунчага сўз билан аниқлик киритилмаса,
унга яна
худди ўша типдаги саволдан масала игрилади. Агар бу вазифани ҳам уддалай
олмаса тажриба гўхтатилади. Агар бола биринчи вазифани ўзи уддалай олган
тақдирда белгини излаш ва аниқлаш ѐки ѐрдам бергандан кейин, унга
навбатдаги ундан мураккаброқ вазифа берилади. Бунда 2 хил белгини излаш
ва аниқлаш керак бўлади. Кўп белгили мураккаб масалалар болага бундан
оддийрокларини уддалай олгандагина берилади.
Натижани баҳолаш
Тажриба қуйидагича баҳоланади:
10 балл- бола биринчи уринишдаѐқ ҳар уччала вазифани ажратилган вақт
давомида ўзи бемалол уддалади. 8-9 балл - бола ажратилган вақт
ичида
уччала вазифани ечади, лекин унга уч бор уринишда 9 минутдан ортиқ вақт
кетган ва бир-икки марта ѐрдам берилган.
6-7 балл — бола вазифани бажариш учун уч маротаба уриниш ва бир-
икки айтиб беришгандан сўнг биринчи ва иккинчи вазифани бажарган, аммо
учинчисини бир-икки айтиб бериш ва уринишдан сўнг ҳам еча олмаган.
4-5 балл - бола жуда қийинчилик билан икки-уч айтиб берилгандан сўнг
биринчи ва иккинчи вазифани ечади, учинчисини эса еча олмайди.
2-3 балл - бола икки уриниш ва икки маротаба айтиб беришдан сўнг
биринчи вазифани ечади. Иккинчиси ва учинчисини еча олмайди.
0-1 балл - айтиб берилгандан сўнг ҳам, масалаларни еча олмайди.
Ривожланиш даражаси ҳақида хулоса:
10 балл - жуда юқори; 8-9 балл - юқори; 4-7 балл - ўртача; 2-3 балл -
қуйи; 0-1 балл - жуда паст.
Боланинг ривожланиши даражаси ҳақида
хулоса Бу методика
натижалари қуйидагича баҳоланади: Агар боланинг тўплаган бали 10 га тент
бўлса, кўргазмали- ҳаракат тафаккури жуда юқори ривожланган
ҳисобланади. Агар боланинг тўплаган бали 4,8 дан 8,0 гача бўлса,
кўргазмали-ҳаракат тафаккури юқори ривожланган бўлади.
Агар 1,5-3,5 балл тўплаган бўлса, кўргазмали-ҳаракат тафаккури
ўртача ривожланган бўлади, боланинг ўзи эса ўқишга тайѐр ҳисобланади.
Агар умумий йиғилган баллар 0,8 дан юқори бўлмаса болада кўргазмали-
ҳаракат тафаккури кам ривожланган, бола эса мактабда ўқишга шу кўрсаткич
бўйича тайѐр эмас, деб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: