Маърузалар матни I. Психодиагностика предмети, мақсади


 «Ақлда ҳисоблай олиш» методикаси



Download 5,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/126
Sana06.07.2022
Hajmi5,03 Mb.
#750771
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   126
Bog'liq
5b18edf0983d4

 
9.3. «Ақлда ҳисоблай олиш» методикаси 
Ушбу методика ѐрдами билан боланинг арифметик амалларни ва турли 
хил каср сонлар яъни, оддий, ўнли, бутун касрларни тезликда ақлда ишлай 
олиш қобилиятини психодиагностика қилиш мумкин. 
Агар болага саноқни мактаб ѐшига қадар ўргатилган бўлса, унда 
берилган методикани мактабгача тарбия ѐшидан бошлаб қўллаш мумкин. 
Асосан, бу методика мактаб ѐшидаги ўқувчи болаларнинг қобилиятларини 
баҳолашга хизмат қилади. 
Жадвалда берилган мисоллар намунасини болага тартиб билан оддийдан 
мураккабга қараб ўқиб эшиттирилади. Бола тезлик билан ўқилган 
мисолларни миясида ишлаб, оғзаки жавоб бериши лозим. Жадвалнинг ўнг ва 
чап томонига тўғри ишланган арифметик мисолнинг баллари келтирилган. 
Жадвалдаги келтирилган барча намуналар гуруҳларга ажратилган. Агар 
берилган гуруҳлардаги 3 мисолдан, 2 тадан кам бўлмаган мисолни еча 
олмаса, унда болага аниқ бали ѐзиб қўйилади. 
Жадвалдаги намунада баллар миқдорига мос келувчи баҳолар бир-
биридан горизонтал йўналишдаги чизиқлар билан ажратилган. Улар орасида 
боланинг берилган мисолларга тўғри жавоби учун оладиган баллари 


жойлашган. Топшириқни тўла бажаришга кетган умумий вақт 5 минутга 
тент. 
Топшириқ моҳияти бола шу вақт ичида қанча кўп мисол ишлаши билан 
белгиланади. Намунада берилган тўғри жавоблар фақатгина тадқиқотчига 
маълум бўлипш керак бу унга боланинг жавобларини текшириб боришда 
қўлланма бўлиб хизмат қилади. 
«Ақлда ҳисоблай олиш» методикасига мисоллар 
15-жадвал 


Бола томонидан 5 минут вақт ичида тўплаган балларнинг йиғиндиси 
кейинчалик 10 баллик шкала асосида стандартлаштирилган балларга 
ўтказилади. 
Ривожланиш даражаси ҳақида хулоса: 
7,7 балл ва ундан кўп: жуда юқори 5,7-7,6 балл - юқори; 2,5-5,6 балл - 
ўртача; 0,9 -2,4 балл - паст; 0,8 балдан кам: жуда паст. 
Бунда 7,7 -10.0 гача оралиқдаги баллар йиғиндиси жуда яхши натижани 
кўрсатиб, боланинг математик қобилияти кучли эканлигидан далолатдир. 
5,7-7,6 гача ораликдаги баллар кўрсаткичи яхши натижани билдириб, 
боланинг математик қобилияти ўртача эканлигини кўрсатади. 
2,5-5,6 гача ораликдаги баллар боланинг математик қобилиятларини 
кучсиз эканлигини кўрсатади. 
0,9-2,4 гача ораликдаги баллар натижаси боланинг математикани 
ўзлаштириш учун қобилиятсизлигидан далолат беради. 
0,8 дан оз натижа кўрсаткичи боланинг математик тафаккури 
ривожланишидан орқада қолганини билдиради. 

Download 5,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish