т/р
Сўзли
қўзғатувчи
Расм Шарҳлаш
Жавоб
Пиктограмма методикаси ѐрдамида ассоциатив жараѐнлар хусусиятлари,
болада сўзнинг аниқ ѐки мавҳум мазмуни ўртасидаги алоқа ўрната олиш
хусусиятлари ҳақида билиш мумкин.
7.13. Ҳикояни қайта эсга тушириш
Сўз-мантиқ хотира хусусиятларини ўрганиш ҳикояни қайта эсга
тушириш методикаси ѐрдамида амалга оширилиши мумкин. Бунда фақатгина
матнни тушуниш ва эслаб қолиш қобилиятигина эмас, балки оғзаки ва ѐзма
нутқ қобилиятлари ҳам аниқланади. Тажриба ўтказиш учун турли
мураккабликдаги ҳикояларни тайѐрлаб олиш керак. Уларни алоҳида
қоғозларга компьютерда ѐзиб олиш мумкин. Кичик болалар учун ҳикоялар
қисқача, мазмуни тушунарли бўлиши керак. Бундай ҳикояга
мисол
келтирамиз:
Қадим замонда болалар яшаган экан. Уларга онаси ѐғоч от совға қилади.
Болалар кучук ва мушукни отга миндириб, сайр қилдира бошлайди. Яхши
сайр қилиб юрганда, от бирдан юрмай қолибди. Болалар қараса, отнинг оѐғи
синиб қолган экан. Болалар Анвар амакини чақиришибди ва у отни тузатиб
берибди.
Ҳар бир ҳикояда сифатий таҳлилдан бошқа, миқдорий
тахлил килиш
имконини берадиган маълум сўз бирликлари сонини ажра-тиб олиш керак.
Бунда ҳикоя бошқача турга, яъни миқдорий таҳлил қилганда тадқиқотчи
учун калитдай ҳолга келади. Масалан:
Бир бола /бор эди/. Унинг исми /Аброр эди/. Аброр/ онаси би-лан /кўчага/
ўйнашга чикди/. Аброр /тез-тез чопиб бораѐтиб/, тошга
/қоқилиб тушди/ ва йиқилди/. Аброрнинг оѐғи /лат еди/. Унинг оѐғи/
қапиқ оғриди/. Онаси Аброрни /докторга олиб борди. Доктор оѐгини/ бойлаб
қўйди/, ва у оғримай қолди/.
Каттароқ бола учун мураккаброқ ҳикоялар танланиши мумкин.
бирикмаларининг маълум миқдори ажратилган бир неча ҳикояларни
келтирамиз:
1. Ўн йиллик/ 136/ - ўрта мактаб/ ўқувчиси/ ўн икки ѐшли/ Санжар/ ѐчги
таътилни/ бувисиникида/, қишлоқда/ ўтказди. Кечки пайт/ ўрмондан/,
қайтаѐтиб/, Санжар темир йўлнинг/ тузатилмаганлигини/ пайқаб қолди/.
Санжар бу ҳакда темирйўлчиларга хабар берди/. Авариянинг/ олди олинди/.
Ҳушѐрлик/ кўрсатган бола/ мукофот/ билан тақдирланди/.
2. Душанба куни кечқурун/ америка пассажир самолети/ «Боинг»/ Канада
яқинида/ бошқа самолетга урилди/. 180 та йўловчининг барчаси, жумладан
18 та аѐллар/ ва 9 та болалар ҳам/ ҳеч нарсани кўриб бўлмайдиган/ қоронғи/
қор бўронига қарамасдан/, бўронли кунда/ қутқазилди. Ҳамма пассажирлар/
«Россия» теплоходи билан/ портга етказилди.
Ҳикояни қайта эсга тушириш бўйича
тажрибани турли тар-тибда
ўтказиш мумкин. Боғча ѐшидаги болаларга ҳикояни экспериментатор ўқиб
беради. Кейин иложи борича матнга ўхшаш қилиб, эшитилган ҳикояни эсга
тушириш сўралади. Бошланғич синф ўқувчилари эса ҳикояни мустақил
ўқишлари ѐки эшитишлари мумкин.
Шуни эсда тутиш керакки, ҳикояни идрок қилиш, уни ўқиб
бериш
усулига боғлиқ. Тадқиқотчи ҳикояни ўқиб бериши синалув-чига ҳикоя
мазмунини тушунишни осонлаштиради, «эшитганини» идрок қилиши учун
кўпроқ куч, диққатнинг кўпроқ барқарорлши талаб этилади (СЯ.Рубинштейн,
1970). Синалувчи мустақил ўқиганида унда матнни бир неча марта қараб
чиқиш имконияти туғилади, шу билан бир вақтда ѐмон ўқилганда матннинг
мазмунини тушунишда қийинчилик вужудга келади. Ҳикояни ѐзма равишда
н га тупшригада янада кўпроқ қийинчиликлар вужудга келади. шунинг учун
ҳам кўпчилик синалувчилар ҳикоя қилиб беришни афзал кўрадилар. Агар
бола эшитган ҳикоясини айтиб беришга қийналса. ўргатувчи дарѐ
элементларини қўллаши мумкин. (СЯ.Рубинштейн, 1962, 1970). Ҳикоя бир
неча марта ўқиб берилади ва кейин синалувчи билан бирга ўқилганини
муҳокама қилинади.
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Кўриш хотирасини қандай методика ѐрдамида ўрганиш мумкин?
2. Эшитиш хотирасини кандай методика ѐрдамида ўрганиш мумкин?
3. Пиктограмма метода орқали нимани ўрганиш мумкин?
4. Ҳикояни қайта эсга тушириш методикасининг
мазмунини айтиб
беринг?
Do'stlaringiz bilan baham: