132
саҳроларда ўсадиган кийикўтнинг барглари майда, нозик, ҳиди аччиқ, ѐқимсизроқ, таъми, ҳиди
сойларда ўсадиган навиникига яқин, лекин ундан аччиқроқ бўлади, уруғи райҳон уруғига ўхшайди.
Мизожи учинчи даража аввалида иссиқ, қуруқ.
Халқ табобатида бу ўсимликдан бронхитлар пайтида балғам кўчирувчи, шунингдек, ел
ҳайдайдиган восита сифатида фойдаланилади. Уни эмизикли аѐллар сутини кўпайтириш учун ҳам
буюрилади.
Кийикўтнинг дамламаси оғриқсизлантирувчи, ухлатувчи, гижжа туширувчи восита сифатида
ишлатилади. Шунингдек, юқори нафас йўллари, ўпка касалликлари, бронхит, ўпка сили, аѐллар
хасталикларида, нафас сиқишида, юрак ҳапқиришида, юрак атрофида оғриқ бўлганида, меъда-ичак
хасталикларида, тиш, милк касалликларида қўлланади.
Кийикўтнинг истеъмоли баданнинг тортишиш дардига даво бўлади, меъда, кўкрак остидаги
аъзоларни бегона моддалардан тозалайди, меъда ачишишига таскин беради, танадаги бодларни
ҳайдайди, тер, ҳайз, пешоб келишини равонлаштиради, савдо моддасини ичкетар билан ҳайдайди,
жонзотлар заҳрига тарѐк бўлади.
Саҳро кийикўтини сувда қайнатиб, қорин остига, яъни киндик атрофига давомли кам-камдан
томизилса, бачадон қичиши, бачадон еллари, унинг қотишига шифо бағишлайди. Уни куйдириб,
тишга босилса, милкни мустаҳкамлайди. Уни ҳидланса, димоққа урилиб, ҳушдан кетиш дардига даво
бўлади. Бироқ уни ичга истеъмол қилиш ичакларга зарар келтиради. Ана шу зарарга қарши қатиро
ейиш керак. Саҳро кийикўтидан бир кунда бир марта ейиш миқдори – 7 грамм.
Тоғда ўсадиган кийикўтнинг барги жуда кўп, сойникига қараганда йирик-йирик, ғадир-будур
бўлади. Унинг ҳиди кучли, бошқа кийикўтларга қараганда давоси зўр. Мизожи учинчи даража
охирида иссиқ, шу даража ўртасида қуруқ.
Агар буни чой ўрнида ичилса, кўкрак ости, ўпка, бачадон аъзоларидаги қуюқ рутубатларни
ҳайдайди, иштаҳани очади, йўғон ичак шишларидан бўлган қуланжни йўқотади, руҳий тушкунликни,
беҳушликни бартараф этади, пешобни, ҳайзни шиддат билан равонлаштиради, буйрак, қовуқ
тошларини майдалаб туширади.
Тибет халқ табобатида кийикўт кўз касалликларида, саратонда, асаб хасталикларида, моддалар
алмашинуви бузилганда, зиддизаҳар сифатида ишлатилади.
Кийикўтдан тайѐрланган гален препаратлар ҳар хил тери касалликлари, шунингдек, гепатитлар,
холециститлар, меъда-ичак касалликлари, бронхитлар, кўк йўтал пайтида ишлатилади. Чунки улар
яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, балғамни кўчиради, йўтални юмшатади. Бу препаратлар
ичилганда меъда шираси ажралиши кучаяди, меъда-ичак йўли мускулларининг тортишиши
қисқариши камаяди, касаллик туғдирадиган микроблар ўсиши сусаяди. Кийикўтнинг гален
препаратлари ларингитлар, стоматитлар, трахеитлар пайтида ҳам қўлланади.
Сойда, дарѐлар соҳилида ўсадиган турини “сув кийикўти” ҳам дейишади. Кийикўтнинг бу
турини одамлар яхши билишади. Унинг мизожи иккинчи даража охирида иссиқ, қуруқ. У заҳарларга
қарши зўр тарѐк ҳисобланади. Агар уни сувда қайнатиб, ўша сув ичилса, тўғри нафас олиш (яъни ѐтиб,
ўринга чўзилиб нафас ололмай, фақат тик турган ѐки ўтириб, бошни баланд кўтарган ҳолдагина нафас
олиш) дардига чалинган беморларга шифо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: