«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
73
интродукциясини амалга ошириш, уларнинг коллекцион питомникларини
яратиш, ўсимликлар уруғларини махсус генбанкларга жойлаштириш шу
куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.
Айникса, атроф-муҳитга ва табиий экотизимларга бўлаётган антропоген
таъсирлар натижасида ўсимликлар табиий жамоаларида кузатилаётган
инқирозий ҳолатларни ўз вақтида аниқлай олиш, ўсимликларнинг ўзгараётган
эколого - ценотик шароитдаги жавоб реакцияларини тўғри бахолаш ҳамда
селекцион ишларни олиб боришга илмий асосланган тавсияларни бериш муҳим
ўрин эгаллайди [1].
Сўнгги йиллар мобайнида Гулистон давлат университети ботаник
олимлари томонидан 70 дан ортиқ турларининг табиий ва дастлабки
интродукция шароитида экобиологик хусусиятлари, репродукция жараёни,
кўпайиш йўллари ва уруғдан тикланиш масалалари чуқур тадқиқ этилди.
Жумладан Республикамизнинг Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари чўл ва
адир ҳудудларида тарқалган айрим турларнинг ценопопуляциялари ҳолатлари
мониторинг қилинди. Текшириш натижаларига кўра, чорва моллари
боқилаётган табиий яйловлар билан бир қаторда қўриқланаётган ҳудудларда
ҳам антропоген омилларнинг таъсирини ниҳоятда кучайганлиги, жумладан,
адир ва чўл минтақаларидаги қишлоқлар атрофида чорва молларини меъёр
талабларидан ошиқроқ боқилиши туфайли табиий фитоценозларга ўта салбий
таъсир курсатилаётганлиги аниқланди. Айниқса, чўл ва адир яйловларидаги
табиий ўсимлик ценопопуляцияларда генератив босқичга кирган индивидлар
миқдори 0,7-3,1 % ни, айрим ём-хашак турларда ушбу кўрсатгич 0,2-0,3 % ни
ташкил қилаётганлиги ниҳоятда ташвишли ҳолдир. Ушбу турларнинг айрим
ценопопуляцияларида уруғдан чиққан ниҳоллар ўз онтогенезида генератив
босқичгача етиб бормаётганлиги қайд қилинди. Ушбу ҳолат айрим фойдали
турлар учун катта хавфни яратади.
Ботаниклар олдида турган долзарб муаммолардан бири инқирозга
учраган табиий яйловларни қайта тиклаш, яъни рекультивация қилишни амалга
ошириш масаласидир. Ўсимликлар рекультивацияси, яъни ўсимликларни
табиий фитоценозларда қайтадан тиклашга эришиш ҳозирги кун ботаника фани
олдида турган муҳим долзарб вазифалардан ҳисобланади. Ушбу соҳадаги
ишлар Республикамизда энди бошланмоқда. Бу масала Ҳаракатлар дастурида
келтирилган ҳар йили 2 миллион га табиий яйловларни геоботаник тахлил
қилиб чиқиш ишлари билан чамбарчас боғланиб кетади. Ўсимлик дунёсининг
давлат кадастрини юритиш, яйловларнинг таназзули ва чўлланиш
жараёнларининг олдини олиш юзасидан махсус илмий асосланган тадбирларни
ишлаб чиқиш учун табиий яйловлар ва пичанзорларда ўсадиган ўсимликларни
Do'stlaringiz bilan baham: |