«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани Гулистон 2020 й. 17-18 апрель 74
геоботаник текширишдан ўтказиш талаб қилинади. Бу улкан вазифани
бажаришда ЎзФА Илмий тадқиқот институтлари ва Олий таълим
муассасаларида фаолият олиб бораётган ботаник олимларнинг кенг қатлами
иштирок этишлари лозим.
Бундан ташқари тезликда чўл ва адир минтақаларида йўқолиб кетиш
арафасида турган камёб фойдали турлар мониторингини ташкил қилиш,
уларнинг уруғларини териш ва махсус генбанкларда сақлашни жорий этиш,
доривор ва ем-хашак берувчи ўсимлик турларни интродукция қилиш
соҳасидаги ишларимизни ҳам янада кучайтириш талаб этилади. Чунки ёввойи
ҳолда ўсувчи фойдали ўсимликлар ресурсларини баҳолаш ва йўқолиш
арафасига келиб қолган турлардан фойдаланишни қисқартириш мақсадида
Ҳаракатлар режасида Республикамизнинг турли минтақаларида уларнинг
плантацияларини ташкил этиш масалаларини амалга ошириш зарурлиги
кўрсатилган, бу эса ушбу турлар интродукцияси билан боғлиқдир.
Маълумки, интродукция жараёни инсон томонидан танлаб олинган
ўсимлик турини маданийлаштиришга қаратилган мақсадли фаолият
ҳисобланади [2]. Интродукциянинг асосий вазифаси табиий флорада мавжуд
бўлган фойдали, доривор, озиқ-овқат, асал берувчи ва ем-хашак ўсимликларни
маданийлаштиришдир [3]. Интродукция флорадаги ўсимликлар таркибини ва
генофондини кенгайтириш ҳамда инсон учун керакли бўлган ўсимлик
турларини танлаб олиш имкониятини беради. Шу жиҳатдан Гулистон давлат
университети “Доривор ўсимликлар ва ботаника” кафедраси жамоаси
томонидан доривор ўсимликларни Мирзачўл шароитида интродукциясига
бағишланган илмий тадқиқотлари муҳим ахамият касб этади.
Ботаник олимлар эътиборида бўлиши зарур масалалардан яна бири
Республикамизнинг ўрмонлар ҳудудларининг қисқариши олдини олишдир.
Жумладан Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Чирчиқ ва Оҳангарон дарёлари
бўйлаб жойлашган тўқайзорлар майдони кам тўқайзорлар ҳисобланиши
ҳаммамизга маълум. Уларни сақлаб қолиш ва янада кенгайтириш лозим.
Энг муҳим масалалардан бири Вазирлар Маҳкамасининг «Орол
денгизининг қуриган тубида «яшил майдончалар» - ҳимоя ўрмонзорлари барпо
этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 февралдаги
132-сон қарори билан кузда тутилган Орол денгизининг қуриган тубида
экологик вазиятни яхшилаш мақсадида ўрмонзорлар барпо этиш бўйича катта
кўламли ишларни тулиқ бажарилгунча давом эттирилиши керак бўлади.
Ўсимликлар
биохилма-хиллигини
сақлашда
замонавий
ГИС-
технологияларга асосланган муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, ўсимлик
дунёси объектлари давлат кадастри ва мониторингини олиб бориш, фойдали