I боб. КЎчмас мулк кадастрини яратиш ва юритиш



Download 0,75 Mb.
Pdf ko'rish
Sana20.07.2022
Hajmi0,75 Mb.
#830905
Bog'liq
00001usti



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ 
ТАБИИЙ ФАНЛАР ФАКУЛТЕТИ 
ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ, ГЕОГРАФИЯ КАФЕДРАСИ 
ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА КАДАСТР ЙЎНАЛИШИ СИРТҚИ 
191-ГУРУХ ТОЛИБИ КАРИМОВ БЕГЗОДНИНГ 
КЎЧМАС МУЛК КАДАСТРИ ФАНИДАН 
КУРС ЛОЙИҲАСИ 
Мавзу
: Янгибозор тумани Узбекистон кўчаси яшовчи Базарбаева 
Ёркинойнинг курилиши тугалланмаган биносининг кадастр йиғма 
жилдини тайёрлаш 
Курс иши раҳбари 
Исмоилов Р. 
Бажарувчи 
Каримов Б. 
Урганч - 2022 


Мавзу:
Янгибозор тумани Узбекистон кўчаси яшовчи Базарбаева 
Ёркинойнинг курилиши тугалланмаган биносини кадастр йиғма 
жилдини тайёрлаш 
РЕЖА: 
КИРИШ 
I боб. КЎЧМАС МУЛК КАДАСТРИНИ ЯРАТИШ ВА ЮРИТИШ. 
1.1.
Кўчмас мулк, кўчмас мулк мазмун моҳияти ва юритилиши. 
1.2.
Кўчмас мулк кадастрини яратиш ва юритишнинг норматив 
ҳуқуқий асослари. 
1.3.
Кўчмас мулк кадастри объектлар. 
1.4.
Курс ишидан кўзда тутилаётган мақсад. 
II.
ЕР УЧАСТКАЛАРИНИНГ КАДАСТР ПАСПОРТИНИ 
ШАКИЛЛАНТИРИШ 
2.1.
Ер участкаси кадастр съёмксини бажариш. 
2.2.
Ер участкада ўлчаш ишларини ўтказиш. 
2.3.
Ер участкасининг кадастр планини тузиш. 
2.4.
Ер участканинг майдонини ҳисоблаш. 
2.5.
Бажарилган ишларни расмийлаштириш. 
2.6 Ер участкасининг паспортини тузиш тартиби. 
III.
БИНО ВА ИНШООТЛАРНИНГ КАДАСТР ПАСПОРТИНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШ. 
3.1.
Бино ва иншоотларнинг кадастр маълумотларини тайёрлаш. 
3.2.
Кадастр йиғмажилдини расмийлаштириш. 
ХУЛОСА 


КИРИШ 
Мен ушбу курс ишида Янгибозор тумани Узбекистон кўчасида 
яшовчи Базарбаева Ёркинойнинг курилиши тугалланмаган биносини ер 
майдони кадастр йиғмажилдини расмийлаштириш ва шу йиғмажилдни 
расмийлаштириш жараёнидаги зарур конун коидаларни ўрганиб амалиётда 
кўллашни ўрганишдир.
Ер кадастрини юргизишдан асосий мақсад ердан самарали фойдаланишни 
ташкил қилишдан иборат. Ўтган қисқа давр ичида ташкилот раҳбарлари, кўчмас 
мулк эгалари, яъни мулкдорлар ва фуқаролар томонидан ерга бўлган муносабат 
кескин ўзгарди. Бу ўзгариш юртимизда олиб борилаётган улкан ободончилик 
ишлари ва ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш мақсадида
бажарилаётган тадбирлар тимсолида намоён бўлмоқда.
1977 йилга қадар ерларни, шу жумладан уларнинг миқдори ва сифатини 
фақат рўйхатга ва ҳисобга олиш йўлга қўйилган эди, 1977 йилдан бошлаб ерни 
баҳолаш, шу жумладан тупроқ бонитировкаси (тупроқ табиий
ҳосилдорлигини қиёсий баҳолаш) ва еларни иқтисодий баҳолаш
(ҳосилдорлик, дифференциал даромад ва ҳаражатларни қоплаш бўйича)
ишлари амалга оширила бошланди. Кадастр баҳолаш маълумотларидан
асосан ҳосилдорликни, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини, Ҳарид нарҳларини
дифференцациялаштириш, тупроқ ҳосилдорлигини ошириш бўйича қарорлар
қабул қилиш учун, ер тузишни лойихалаштиришда, шунингдек ерларни
қишлоқ хўжалик оборотидан чиқариш ҳолларида кўрилган зиёнларни
компенсация қилиш миқдорини аниқлашда фойдаланилар эди. Ер тўловлари, 
кредит-гаров тизими, ерларни нарҳий баҳолаш ва ер бозори институтлари у 
даврда амал қилмас эди.
Ҳозирги даврда иқтисодимиз бозор муносабатлари томон юз тутганлиги 
туфайли собиқ кадастр тизими кун талабларига жавоб бера олмай қолди. 
Замоновий кадастр тизими на фақат кун талабларига, балки жаҳон
андозалари 
1
талабларига ҳам жавоб бера оладиган тизим бўлмоғини керак.
Яқин ўтган даврга қадар аҳоли пунктларининг ер кадастри амалда йўқ эди. 1995 
1
https://fayllar.org


йилда бошланган инвентаризация натижасида шаҳар ерлари кадастрига асос 
солинди. Ҳозирги кунда республикамизда 200 дан ортиқ ер тузиш ва
кўчмас мулк кадастри хизматлари аҳоли


I боб. КЎЧМАС МУЛК КАДАСТРИНИ ЯРАТИШ ВА ЮРИТИШ. 
1.1.
Кўчмас мулк, кўчмас мулк мазмун моҳияти ва юритилиши. 
Мол-мулк фуқаролик ҳуқуқлари объекти сифатида кўчмас мулкка ва 
кўчар мулкка бўлинади. 
Кўчмас мулк жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, 
иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-
мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда 
жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар киради. 
Қонунда бошқа мол-мулк ҳам кўчмас мол-мулк қаторига киритилиши 
мумкин. 
Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни қўлга киритиш ва улар бекор 
бўлишининг хусусиятлари қонунлар билан белгилаб қўйилади. 
Кўчмас мулк жумласига кирмайдиган мол-мулк кўчар мулк ҳисобланади. 
Кўчар мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди, 
қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. (Ўзбекистон 
Республикасининг Фуқоралик Кодекси 83-моддаси) 
Хозирги вақтда кадастр жаҳондаги барча мамлакатларда юритилмоқда, 
у табий ресурслардан фойдаланишни, мухандислик фаолиятини, экологик, 
ижтимойи ходисаларни ҳисобга олиш, холатини баҳолаш, тушунчаси билан 
узвий боғлиқдир. 
Кадастр ўз шароити билан бир хил бўлган ҳудудий бирликларни 
ажартишга, уларни картага тушириш, сифат ва миқдор тавсифларидан 
фойдаланган ҳолда тарифлашга мўлжалланган. 
Шуниси аҳамиятлики хорижий мамлакатлар тажрибасида 
кадастр 
тушинчасини кўп ҳолларда 
кўчмас мул 
тушунчаси билан боғлашади. 
Шунинг билан биргликда 
кўчмас мулк 
деганда қуйидагилар тушинилади: 
ерга мустахкам боғланган (боғлиқ) сони ва қиймати тўғрисидаги 
маълумотларга эга бўлган, ер участкаларга ва бошқа кўчмас мулкларга 
бўлган мулкчиликни 
умумий хатга олиш 
(рўйхатга олиш). 
“Кадастр” 
сўзи бутун дунёга тарқалган бўлиб, фақат Скандинавия 
давлатлари унинг ўрнига 
“Реестр” 
сўзидан фойдаланишади. 
“Кадастр” 
сўзининг келиб чиқишини этимолог-олимлар хар ҳил 
тушинтиришади. 
Масалан, француз этимологи Блондхейм 
“кадастр
” сўзи грекча 
“катастикон” 
сўзидан келиб чиққан бўлиб 
“ёзув дафтари” 
деган маънони 
билдиради деб ҳисоблайди. 


Бошқа олим, Добнер (1892 й.) 
“кадастр” 
сўзини ўрта аср латин сўзи 
“капитаструм” 
билан боғлайди, бу сўз иккита сўздан 
“капитум
” ва 
региструм” 
сўзларининг қўшилишидан ташкил топган бўлиб, бўлинган рим 
вилоятлари ҳудудларни баҳолаш бирлиги “
реестри” 
деган маънони беради. 
Блондхеймнинг таърифи 1185 йилда ёзилган венеция ҳужжатларига 
асосланган бўлиб, ҳақиқатга ёқинроқ деб тан олинади. 
1985 йилда кадастр ва ер аҳборотлари ҳалқора экспертлар гуруҳи 
кадастрга кенгироқ умумлаштирилган таъриф беришди. 
Кадастр – 
бу давлат томонидан ерга бўлган мулкчилик маълумотларини 
услубий жихатдан тартибга солиш учун аниқ бир давлат ёки туман миқиёсида 
мулкчилик участкалари чегараларини съёмка қилиш натижасига таянган 
ҳолда ҳисобга олиш. 
Хар бир мулкка аниқ тартиб рақми берилади – идентификатор. 
Мулкчилик чегаралари ва тартиб рақами одатда катта масштабли карталарда 
акс этдирилади. 
Кадастр билан “Кадастр съёмкаси” атамаси чамбарчас боғлиқ бўлиб, у 
кўчмас мулк участкаларининг чегаралари съёмксини билдиради. 
Кадастр тушинчаси ер участкаларидан солиқ олиш, мулккий ва юридик 
ҳуқуқларини рўйхатдан ўтказиш учун керакли бўлган тизимли маълумотларни 
ўз ичига олади. 
Ташкил этилиш мақсадига мувофиқ тури ва таснифига караб кадастр хар 
хил маънога эга бўлади. 
Мақсадига караб кадастрни учта катта тойифага ажартиш мумкин: 
1)
солиқ 
ёки 
фискал 
(хазина) 
- солиқ олиш ўлчамини ва тартибини 
белгилаш мақсадида кўчмас мулкни таснифлаш 
(таърифлаш) 
учун; 
2)
ҳуқуқий 
ёки 
юридик 
– мулкка эгалик ҳуқуқини химоя қилиш учун; 
3)
кўп мақсадли 
– ҳуқуқий, иқтисодий, экологик, шаҳарсозлик 
соҳаларига 
(спектрага) 
оид вазифаларини ечиш, шунингдек ҳудудларнининг 
ривожланишини режалаштириш ва бошқариш учун. Кўп мақсадли кадастр ҳар 
хил турдаги объектлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади: табий 
ресурслар, инфраструктура, ижтимойи-иқтисодий ходисалар ва х.к. 
Кадастр тўғрисида қуйидаги тушинчалар хам мавжуд: 
бир хил кўринишдаги кадастр, қайсики битта объект тўғрисидаги 
маълумотларни ўз ичига олади 
(қурилма, том, водопровод, квартира ва х.к.)

кўп хил кўринишдаги кадастр, қайсики бир хил турдаги бир нечта 
объектлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади 
(мухандислик 
инфраструктураси кадастри, табийи ресурслар кадастри, ижтимойи 
ходисалар кадастри ва х.к.). 


Ҳудудий принципларга мувофиқ кўп хил кўринишдаги кадастр учта 
даражада юритилади: 
Давлат даражасида – умумдавлат бошқаруви манбайи сифатида 
мамлакатнинг барча ҳудудини камраб олади. 
Давлат регионлари бўйича – аниқ бир вилоят (штат, край) ҳудудини 
камраб олади. 
Давлат ҳудудий бўлинмалари бўйича – туман (шаҳар) ҳудуда 
жойлашган, кадастр ҳисобига олинган барча объектлар тўғрисидаги 
маълумотларни ўз ичига олади. 
Ўзбекистон Республикасида кўчмас мулк кадастри (давлат ер кадастри, 
бино ва иншоотлар давлат кадастри) Давлат кадастрлари ягона тизимининг 
таркибий қисми ҳисобланади ҳамда у давлат ер кадастри, бино ва иншоотлар 
давлат кадастри юритиладиган табиий, хўжалик объекти ёки бошқа объект 
муайян турининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат 
тавсифлари ва баҳоси тўғрисидаги янгиланиб туриладиган маълумотлар ва 
ҳужжатлар тизимидан иборат бўлади. 
Кўчмас мулк кадастрини юритиш Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри 
хизматлари томонидан амалга оширилади. 
Кўчмас мулк кадастрини юритишга қуйидагилар киради: 
-
кадастр объектларига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқларни давлат 
рўйхатидан ўтказиш; 
-
кадастр объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш; 
-
кадастр объектларини сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолаш; 
-
кадастрга доир ахборотни тизимга солиш, сақлаш ва янгилаб бориш; 
-
кадастр объектларининг ҳолати ҳақида ҳисоботлар тузиш; 
-
Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун тегишли ахборот 
тақдим этиш; 
-
фойдаланувчиларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
кадастрга доир ахборот билан таъминлаш. 


Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги 
қонуни. (28.08.1998 й. N 666-I) 
1.
Ўзбекистон Республикасининг “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги 
қонуни. (09.04.2009 й. N ЎРҚ-208) 
2.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 
октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография 
ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 
483-сонли қарори. 
3.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.1997 й. 
“Ўзбекистон Республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини 
юритиш тўғрисида”ги № 278-сонли қарори. 
4.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.1998 й. 
“Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастрини юритиш тўғрисида”ги 
№543-сонли қарори. 


1.2.
Кўчмас мулк кадастри объектлар 
Бинолар: 
-
ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш учун қурилиш-меъморий 
объектлари; 
-
обморлар, гаражлар, сарайлар; 
-
кўчиб юрувчи уйлар. 
Турар уй жойлар: 
-
дойимий яшаш учун; 
-
кўчиб юрувчи щитлардан ясалган уйлар; 
-
сузувчи уйлар; 
-
тарихий ёдгорликлар. 
Иншоотлар: 
-
шаҳарсозлик; 
-
энерготаъминоти; 
-
саноат; 
-
инфраструктура; 
-
маҳсус; 
-
узатувчи масламалар; 
-
экологик. 
1.3.
Курс лойихсидан кўзда тутилаётган мақсад 
Курс лойихсини бажаришда “Кўчмас мулк кадастри” фанидан олинган 
назарий ва амалий билимларга тайянган ҳолда Бино ва иншоотлар давлат 
кадастрини яратиш ва юритишнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ўрганиб 
чиқилди. 
Курс лойихси раҳбари томонидан берилган топшириқга мувофиқ 

Кўчмас мулк обьектлари эгаллаб турган ер учаткаларининг кадастр 
паспортини шакиллантириш” мавзуси бўйича 
Урганч шахри Навроз 
кўчаси 18-уй махалласида йашовчи Юсупов Равшан турар-жой биноси 
танлаб олинди. 
Мавзуни танишиш жараёнида ушбу объект бўйича ер кадастрига оид 
маълумотлар тўпланди. 
Тўпланган маълумотларни қайта тахлил қилиш ва уларни гуруҳларга 
бўлиш орқали . 


II.
ЕР УЧАСТКАЛАРИНИНГ КАДАСТР ПАСПОРТИНИ 
ШАКИЛЛАНТИРИШ 
2.1.
Ер участкаси кадастр съёмксини бажариш 
Ер участкаларининг кадастр съёмкаси ГККИНП-18-034-00 “Аҳоли 
пунктларида ер участкаларининг кадастр съёмкаси бўйича қўлланма”га 
мувофиқ амалга оширилади. 
Ер участкалари натурада ўлчанганда ер участкасининг барча мавжуд 
бинолар, иншоотлар ва ер турларининг (ҳовли, боғ, полиз, кўкат экинлар ва 
ҳ.к.) чегаралари туширилган абриси тузилади. 
Абрисда ер участкасининг, бино ва иншоотнинг рақами, кўчанинг номи, 
мулкдорнинг номи, съёмка ишининг бошланиш ҳамда якунланиш, текшириш 
саналари ва ижро этувчиларнинг имзолари кўрсатилади. 
Ер участкасининг абрисини шундай мўлжал билан бажариш тавсия 
этиладики, барча ўлчамлар, ёзувлар ва рақамли маълумотлар тушунарли 
бўлиши ҳамда ҳар бир рақам ёки ёзув қайси ўлчовга тегиш эканлиги кўриниб 
туриши лозим. Абрисга ўлчамга оид нотўғри ёзув кирилган тақдирда, у 
ўчирилмаслиги лозим. Унга чизиқ тортилади, устидан эса тўғри ёзув ёзилади. 
Абрисни қайта чизиш, қириб тозалаш ва рақамларни бошқа рақамлар 
устига ёзиш ман этилади. Агар абрис бир нечта варақларда тузилса, унинг 
варақлари рақамлаб чиқилиши лозим. 
Абрисни юритишда айрим деталь ва ёзувлар саҳифа тагига тушириб 
ифодаланиши мумкин. Буни шундай бажариш керакки, ер участкасининг 
плани абрис бўйича тузилганда бетнинг тагига тушириб кўрсатилган деталь 
ёки ёзув қайси жойга тегишли эканлиги борасида шубҳа туғилмасиги керак. 
Асосий бинолар чизилганда абрисда уларнинг қаватлари сони, 
деворларининг материали, вазифаси кўрсатилади. Абрис план чизиш учун 
асосий материал ҳисобланади ва шундай тайёрланиши лозимки, бошқа ижро 
этувчи ер участкаси ҳамда иморатларнинг планини у бўйича қийинчиликсиз 
туза олиши керак. 
Абрисда ўтказилган текшириш тўғрисидаги зарурий фикрлар ва ёзувлар 
кўрсатилади. Абрис бўлим бошлиғи томонидан тузилган санани кўрсатган 
ҳолда имзоланади. 
Участка абрисини тузишга кириша туриб, инвентаризатор бу ишни 
бажариш тартибини белгилаши ва уни мўлжалланган тартибни бузмаган ҳолда 
ўтказиши лозим. Участкани ўлчаш иши фасад чизиғини ўлчашдан бошланади, 
бу чизиқ асосий ёки, қабул қилинган айтилишича, участка бутун съёмкасининг 
базиси ҳисобланади. 
Инвентаризатор тасвирга олинадиган участкани кўриб чиқади, барча 


иморат ва иншоотларнинг жойлашувини абрисга қўли билан чизиб киритади 
ҳамда участканинг алоҳида нуқталарини белгилаш ва участка ўлчамларини 
бутунлигича боғлаш учун ёрдамчи ўлчашларнинг зарурий сонини мўлжаллаб 
чиқади. 
Ўлчашларни батартиб амалга ошириш, рақамли ёзувларни эса равшан ва 
аниқ қилиб киритиш зарур. Рулетка халқасини унинг нолинчи белгисига 
маҳкамлаш 
мақсадга 
мувофиқ. 
Лентали 
рулетканинг 
рақамли 
кўрсаткичларини инвентаризаторнинг ўзи, буни бошқа шахсга ишониб 
топширмаган ҳолда санаб чиқиши лозим. 
Горизонтал ўлчов ишларида иморатларнинг баландлиги ҳам ўлчанади. 
Улар абрисда натурада олинган жойда ёзиб кўрсатилади ва Н ҳарфи билан 
белгиланади, участканинг чегара ўлчамлари 0,1 м гача аниқликда 
яхлитланади. 
Участкада барча иморатлар, ер турлари, тўсиқлар ва бошқаларни 
тасвирга олиш лозим. Ер турлари уларнинг тўлиқ номи ёки номларининг бош 
ҳарфлари билан белгиланади (полиз, боғ, гулзор ёки мутаносиб равишда – П, 
Б, Г). Агар боғларда аниқ ифодаланган чегаралар бўлмаса, уларнинг 
майдонини мева дарахтларининг четки таналаридан 2 м масофада олинган 
чагаралар бўйича ҳисоблаш қабул қилинган. 
Участкаларнинг чегараларини ўлчашда уларнинг ёндош участкалар 
чегаралари билан кесишишигача бўлган масофалар ҳам ўлчанади. Қўшни 
участкалар билан чегарадошлик планларни чизишда стрелкалар билан 
кўрсатилад


2.2.
Ер участкада ўлчаш ишларини ўтказиш 
Ер участкасини текширишда олдинлари амалга оширилган геодезик 
съёмка планларидан максимал даражада фойдаланилади. 
Содда конфигурациядаги ва кичик майдонли (0,5 га гача) участкалар 
съёмкасини рулетка билан бажаришга рухсат берилади. 
Ер участкасининг уни текширишда амалга ошириладиган барча 
ўлчамлари ер участкаси абрисига киритилади. 
Ўлчаш хатолиги қуйидагилардан ортиб кетмаслиги керак: 
участка чегаралари ўлчови учун – ўлчанадиган чизиқ узунлигидаги 
тафовут 0,5% чегарасида, яъни узунлиги 20 м гача бўлган чизиқлар учун 10 см 
гача; 20 м дан ортиқ чизиқлар учун 1/200 (0,5%), лекин 200 м дан узун бўлган 
чизиқлар учун кўпи билан 100 см; 
бинолар учун – 6 м гача бўлган чизиқлар учун 3 см ва 6 м дан ортиқ 
бўлган чизиқлар учун 1/200 (0,5%). 
Участканинг барча чегаралари уларнинг бутун узунлиги бўйича 
ўлчанади, чегараларга иморат солинган ва ишларни одатдаги усул билан 
амалга ошириш имконияти йўқ бўлган ҳолларда эса, ўлчаш ишларини 
қисмларга бўлиб ёки чегарага параллель ҳолда бажариш зарур. 
Ҳар бир ер участкаси натурада ёпиқ (тўсиқлар, панжаралар, иморатлар, 
иншоотлар) ва очиқ (ариқлар, чегара белгилари, нишон белгилари ва ҳ.к.) 
физик чегараларга эга бўлади. 
Участкани ўлчаш ишлари участкалар орасида жойлашган тўсиқларнинг 
ўқ чизиқлари бўйича ҳамда кўчалар, йўллар, майдонлар ва ҳ.к.ларга қараган 
тўсиқларнинг ташқи томони бўйича амалга оширилади. 
Ер участкаларининг чегараларини уларсиз белгилаш қийин бўлган 
ориентирлар мавжуд бўлмаган ҳолларда инвентаризатор вазиятга қараб ва 
текшириладиган 
ҳамда 
қўшни 
участкалар 
мулкдорларини 
(фойдаланувчиларини) сўроқлаб чиқиб, чегараларни шартли равишда 
белгилаган ҳолда (бу ҳақда абрисда тегишли изоҳ берилади) амал қилиши 
лозим. 
Участка чегараларини ўлчаш ер участкаси чегараси ичида жойлашган 
бинолар, иморатлар ва иншоотларни бир вақтда ўлчаш билан, асосий бино 
фасадидан бошлаб ҳамда участка периметри бўйича дастлабки нуқтага қадар 
чапдан ўнгга силжиган ҳолда амалга оширилади. 
Ер участкасини ўлчашда ер участкасининг конфигурациясини, бурилиш 
жойларининг, бурчакларнинг йўналишини, ер турларининг 


чегараларини ҳамда бино, иморатлар ва иншоотларнинг ер участкасида 
жойлашиш ҳолатини белгиловчи барча ўлчамлар: кертма белгилар, створлар, 
диагоналлар (берк учбурчаклар тизими) олиниши лозим. 
Ер билан фундаментлар ёки устунлар воситасида боғланган доимий 
типдаги барча иморатлар (қурилмалар), хусусан: 
асосий бинолар ва уларнинг ёнбошига қурилган бинолар; 
хизмат вазифасидаги иморатлар: саройлар, омборхоналар, верандалар, 
террасалар, ошхоналар, хаммомлар, бостирмалар, ертўлалар ва бошқалар; 
иншоотлар: панжаралар, тўсиқлар, қудуқлар, ахлат ташлаш ўралари, 
тротуарлар, тош ётқизилган йўлкалар, фавворалар ва бошқалар ўлчаб 
чиқилади ҳамда абрисга киритилади. 
Кўчма, вақтинчалик характердаги қурилмалар съёмка қилинмайди. 
Иморат ва иншоотлар қурилиш майдонини ҳисоблаш учун бутун 
периметр бўйича цоколь бўйлаб, ҳамда уларнинг майдонларини ҳисоблаш 
учун цоколдан тепада, деворнинг танаси бўйлаб ўлчаб чиқилиши лозим. 
Устунлар устига қурилган бино остининг майдони, шунингдек унинг остидаги 
ўтиш йўллари қурилиш майдонига киритилади. Деворларнинг қалинлиги 10 
см гача ва эни 1 м гача бўлган туртиб чиққан қисмлари (пилястралар), 
тирговичлар ўлчанмайди ва абрисда чизиб кўрсатилмайди. Бинолардаги бошқа 
барча бўртиклар ўлчанади, абрисда чизиб кўрсатилади ҳамда иморатнинг 
майдонига киритилади. 
Бинони унинг периметри бўйича ўлчашда вазифаси, девор материали ва 
баландлигига қараб унинг қисмларини ажратиш зарур. Планда ўлчамларни 
шудай қўйиб чиқиш лозимки, баҳолашда бинонинг ва унинг қисмларининг 
қурилиш ҳажмини аниқлаш чоғида қийинчиликлар учрамасин. 
2.3.
Ер участкасининг кадастр планини тузиш 
Ер участкасининг кадастр планини тузиш қуйидагиларни ўз ичига 
олади: 
абрисни текшириш; 
планни абрис маълумотлари бўйича қалам билан чизиш; 
қалам билан чизилган планни текшириш; 
участканинг ва унинг айрим қисмларининг майдонини ҳисоблаш; 
планни 1:500 масштабда шартли белгиларга мувофиқ компьютерда 
(ёки тушда) чизиш; 
экспликацияни тузиш; 
компьютерда (ёки тушда) чизишдан сўнгги текшириш. 
Ер участкасининг кадастр планига қуйидагилар чизиб туширилади: 


чегаралар узунлигининг абрисдан олинган, ўлчаш чизиқлари ўртасидаги 
ўлчам стрелкаларисиз чизиқли ўлчамлари; 
биноларнинг пландаги ташқи ўлчамлари (одатда бинолар контуридан 
ташқарида қўйиб чиқилади); 
барча бинолар ҳамма ёнбошга қурилган бинолар, тамбурлар, гелерялар, 
зиналар, пешайвонлар, приямкалар ва ҳ.к.лар билан бирга, шунингдек барча 
иншоотлар: қудуқлар, тўсиқлар, тош ёқизилган йўлкалар ва ер турларииннг 
контурлари. 
ертўлалар, цоколь қаватлари, мезонинлар ва мансардалар планда 
пунктир билан кўрсатилади. 
Ҳар бир асосий бинога, хизмат аҳамиятидаги иморатга ва иншоотга ер 
участкасининг планида литералар берилади. Тўсиқ ва панжаралар араб 
рақамлари билан рақамланади, тротуарлар ва тош ётқизилган йўлкалар рим 
рақамлари билан рақамланади. 
Ер участкасининг ва унинг айрим қисмларининг (иморатлар, боғ, полиз 
ва ҳ.к.) майдонини ҳисоблаш ўлчов натижалари бўйича, участкани содда 
геометрик фигураларга (учбурчаклар, трапециялар ва ҳ.к.) бўлиш йўли билан 
амалга оширилади. Участкалар мураккаб конфигурацияга эга бўлган 
тақдирда, майдонларни ҳисоблаш планиметр ёрдамида амалга оширилиши 
мумкин. 
Формулаларни тузиш ва улар бўйича ер участкасининг, ер турларининг 
майдонларини, бинололар, иншоотлар ҳамда тош ётқизилган йўлкалар 
қурилган майдонларни ҳисоблаш абрисда амалга оширилади. 
2.4.
Ер участканинг майдонини ҳисоблаш 
Участка плани қабул қилинган масштабда чизиб бўлингандан сўнг ер 
участкаси майдонини ҳисоблашга киришилади. 
Майдонларни ҳисоблашнинг учта услуби мавжуд: 
натура маълумотлари бўйича ҳисоблаш услуби 
– геометрик формулалар 
ёрдамида; 
аналитик услуб 
– майдонларни ҳисоблаш учун зарур бўлган 
чизиқларнинг узунлиги математик формулалар бўйича маълум натура 
маълумотлари ҳисобидан аниқланади; 
график услуб 
– ҳисоблаш учун зарур бўлган чизиқлар чизилган план 
бўйича тузилади ва ўлчанади. 
Майдонларни ҳисоблашнинг ушбу уч услубидан энг аниғи – асосида 
натура маълумотлари ётган услубдир, камроқ аниғи – чизманинг чизилиш 
аниқлигига боғлиқ бўлган график услубдир. Участкаларнинг майдонлари 


мураккаб геометрик фигураларни энг соддаларига (тўғри тўртбурчаклар, 
учбурчаклар, трапециялар ва ҳ.к.) бўлиб чиқиш асосида ҳисобланади. Амалда 
бундай участкаларнинг майдонини томонлари жойда ўлчаш учун қулай бўлган 
алоҳида учбурчакларга бўлиб чиқиш мақсадга мувофиқ. 
Барча хомаки схематик чизмалар, формулалар ва ёрдамчи ёзувлар 
инветаризация материалларида бошқа ҳужжатлар (иморатлар, иншоотлар 
майдонларини ва ҳажмини ҳамда участка майдонларини ҳисоблаш 
қайдномаси, хоналар ички ўлчови қайдномаси ва ҳ.к.) баробарида дастлабки 
асл ҳужжатлар сифатида сақланиши лозим. 
2.5.
Бажарилган ишларни расмийлаштириш 
Камерал ишларга қуйидагилар киради: 
планни қоғозга чизиш, яъни чизмани дала ишлари маълумотлари 
бўйича қалам билан тузиш; 
компьютерда (ёки тушда) чизиб чиқиш; 
участка майдонини ва бошқа кўрсаткичларни ҳисоблаш; 
зарурий ҳисоб-китоб маълумотларини ва таърифларни тузиш. 
Чизмани абрис бўйича масштабда дастлаб қалам билан, сўнгра 
компьютерда (ёки тушда) чизиб чиқишни планни қоғозга чизиш деб аташ 
қабул қилинган. Ер участкасини қоғозга чизиш ватманда, 1:500 масштабда
яъни ҳақиқий ўлчамларни 500 маротаба кичрайтирган ҳолда амалга 
оширилади. 
Чизмада кўрсатилган ўлчамларнинг натурада олинган ўлчамларга 
нисбати чизманинг масштаби деб аталади. Бундай масштабда чизмадаги 1 см 
– натурадаги 500 см га ёки 5 м га мувофиқ келади. 
Чегараларнинг ўлчамлари иморатлар контуридан ташқарида, баландлик 
ва литералар (ҳарфлар) эса контур ичида ёзилади. Литералар ҳамда ўлчамлар 
шундай ёзилиши ва белгиланиши керакки, улар осон кўринадиган, чизмани 
қорайтирмайдиган бўлиши ҳамда улар чизманинг қайси қисмига, қандай 
чизиққа ёки нуқтага тегишли эканлиги осон тушинилиши лозим. Улар чизмага 
нисбатан масштабли бўлиши керак. 
Кадастр планларида ўлчамлар метрларда, 0,1 м гача бўлган аниқликда, 
қаватлар планларида эса – бир сантиметргача аниқликда кўрсатилади. 
Барча ўлчам маълумотлари ўзлари тегишли бўлган чизиққа параллель 
равишда ёзилади. Вертикал ва қия чизиқларга тегишли ўлчамлар пастдан 
тепага қараб ёзилади (чапдан ўнг тарафга қия бўлган чизиқларнинг 
ўлчамларидан ташқари, улар ҳам шу каби чапдан ўнгга қараб ёзилади). 
Битта иморатга ёки битта қаватлар планига тегишли бўлган барча 


рақамлар бир хил катталикда бўлиши керак. 
Чизиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: 
қоғозга қалам билан чизиш; 
чизмани ва ўлчамларни компьютерда ишлов беришга (ёки тушь билан 
чизиб чиқишга) қадар текшириш; 
компьютерда (тушда) чизиб чиқиш ва ўлчамларни қўйиш; 
қалам чизиқларини резинка билан олиб ташлаш (тушь билан чизиб 
чиқилган тақдирда); 
юмшоқ резинка билан бутун чизмани тозалаш (тушь билан чизиб 
чиқилган тақдирда). 
Ҳар бир қават учун алоҳида чизма чизилади. Чизмада ҳар бир хона (жой) 
жойларнинг қабул қилинган рақамланишига мувофиқ, ўзининг рақами билан 
фарқланади, ҳар бир жой ичида эса хоналарнинг ички рақамлари белгиланади. 
Чизмада деворлар материали қабул қилинган шартли белгилар билан 
кўрсатилади. 
2.6.
Ер участкасининг паспортини тузиш тартиби 
- ер участкасининг топографик карталари ва кадастр маълумотлари, ер 
участкасига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ва чекловчи ҳужжатлар ҳамда 
сервитутлар мавжудлиги ўрганилади; 
ер участкаси жойида инвентаризация қилинади; 
ер участкасининг чегаралари ва умумий майдони ҳуқуқларни 
тасдиқловчи ҳужжатлардаги маълумотлар билан солиштирилади ва уларнинг 
фарқи аниқланади; 
ер участкасининг амалдаги майдони ҳуқуқларни тасдиқловчи 
ҳужжатларда белгиланган майдондан ортиқ бўлса, ўзбошимчалик билан 
эгаллаб олинган ернинг чегараси кадастр планига туширилади; 
ер участкасининг чегараларини аниқлаш ва келишиш далолатномаси 
расмийлаштирилади; 
ер участкасининг кадастр паспорти тайёрланади. 
-
Ер участкасини инвентаризация қилиш натижаси бўйича ер 
участкасининг чегараларини аниқлаш ва келишиш далолатномаси тузилади. 
-
Ер 
участкасининг 
чегараларини аниқлаш 
ва 
келишиш 
далолатномасида қуйидаги маълумотлар акс эттирилади: 
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат номи, санаси ва 
рақами; 
ер участкасининг жойлашган манзили – туман, шаҳар, шаҳарча, 
қишлоқ (овул) ва кўчанинг номи, уй рақами, агар кўчанинг номи ва уй 


рақами бўлмаса, қишлоқ (овул), маҳалла ва қишлоқ аҳоли пунктининг номи 
келтирилади; 
ер участкасининг чегаралари таърифи; 
ер участкасининг умумий майдони – ҳужжатлар бўйича ва амалда; 
ер участкасининг ер участкасини бериш тўғрисидаги ҳужжатларда 
белгиланган фойдаланиш мақсади ва амалдаги фойдаланиш тури; 
қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган ерларнинг бонитет баллари ва 
меъёрий қиймати; 
ер участкаси ҳақидаги бошқа зарур маълумотлар. 
-
Далолатнома уни тузувчи, ер участкаси юридик шахсга тегишли 
бўлса, унинг раҳбари ёки унинг ишончли вакили, ер участкаси жисмоний 
шахсга тегишли бўлса, ушбу жисмоний шахс ёки унинг вакили томонидан 
имзоланади ҳамда чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгалари билан 
келишилади. 
Агар чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгаси – жисмоний шахс 
узоқ муддатга бошқа жойга кетган бўлса, юридик шахс бошқа туманда 
(шаҳарда) жойлашган бўлиб, чегараларни келишиш куни ва вақти тўғрисида 
огоҳлантирилган бўлса-да, унинг раҳбари ёки вакили келишиш учун келмаса, 
ушбу ҳолат далолатномада акс эттирилади. 
Кейинчалик ер участкасига ёки чегарадош ер участкасига нисбатан 
белгиланган ҳуқуқ тури ёки ҳуқуқ эгаси ўзгарганда, Ер участкаси 
чегараларини белгилаш ва келишиш далолатномасини қайта тузиш талаб 
этилмайди, ер участкасининг чегараси ўзгарган ҳолатлар бундан мустасно. 
-
Уй-жойлар, бошқа бино ва иншоотларни қуриш учун берилган ер 
участкалари съёмка қилинади. Бунда давлат координатлар тизимида чегара 
бурилиш нуқталарининг координатлари аниқланади ва шартли белгилардан 
фойдаланиб ер участкасининг электрон рақамли кадастр плани тузилади. 
-
Ер участкасининг электрон рақамли кадастр планига қуйидаги 
элементлар туширилади ва маълумотлар акс эттирилади: 
бино ва иншоотлар ҳамда бошқа географик объектлар; 
ер участкасининг давлат ҳокимияти органлари томонидан ўрнатилган 
муҳофаза зоналари ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларнинг 
чегаралари (мавжуд бўлса); 
чегарадош ер участкалари ва уларга бўлган ҳуқуқ эгаларининг номлари. 
-
Ер участкасининг электрон рақамли кадастр плани унинг 
майдонидан келиб чиқиб, кадастр йиғмажилдида тасвирлаш учун қулай 
масштабларда тузилади. Бунда аҳоли пунктларидаги ер участкасининг кадастр 
плани 1:500 масштабдан 1:2000 масштабгача, аҳоли пунктларидан 
-
ташқарида жойлашган қишлоқ ва ўрмон хўжаликлари ер 
участкасининг кадастр плани 1:10000 масштабда ёки 1:25000 масштабда 
тузилади. 


Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ерлари, муҳофаза қилинадиган табиий 
ҳудудлар ва бошқа шу каби мақсадларда фойланилаётган ер участкаларининг 
электрон рақамли кадастр плани мавжуд топографик ва қишлоқ хўжалиги 
карталаридан фойдаланиб тузилади. 
Агар ер участкасининг 1:500 масштабдан 1:2000 масштабгача 
замонавий топографик съёмка материаллари мавжуд бўлса, кадастр плани 
улар асосида тузилиши мумкин. 
Ер участкасининг электрон рақамли кадастр плани қоғозда чоп этилиб, 
планни тузган ижрочи, ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси томонидан 
имзоланади ва чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгалари билан 
келишилади ва Ер участкасининг чегараларини аниқлаш ва келишиш 
далолатномасига унинг ажралмас қисми сифатида илова қилинади. 
-
Ер участкаси жойлашган манзил тез аниқланишини таъминлаш 
мақсадида ер участкаси жойлашган ҳудуд плани тайёрланади ва кадастр 
йиғмажилдига киритилади. Ер участкаси жойлашган ҳудуд плани ер участкаси 
туширилган, унга яқин ҳудудларни ўз ичига олган топографик карталардан ёки 
бошқа планлардан кўчирмадан иборат бўлади. 
-
Ер участкасининг кадастр паспорти мазкур Қоидаларнинг 
2- 
иловасига 
мувофиқ тайёрланади ва унда қуйидаги маълумотлар акс 
эттирилади: 
ер участкасининг ҳуқуқ эгаси: юридик шахснинг тўлиқ фирма номи ёки 
жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми; 
ер участкасидан ер участкасини бериш тўғрисидаги ҳужжат бўйича 
фойдаланиш мақсади ва амалда фойдаланилиши; 
ер участкасининг жойлашган манзили – туман, шаҳар, шаҳарча, 
қишлоқ (овул) ва кўчанинг номи, уй рақами, агар кўчанинг номи ва уй рақами 
бўлмаса, қишлоқ (овул), маҳалла ва қишлоқ аҳоли пунктининг номи 
келтирилади; 
ер участкасининг кадастр рақами; 
ер участкасига бўлган ҳуқуқ тури; 
ер участкасидан фойдаланиш муддати; 
ер участкасининг умумий майдони – ер участкасини бериш 
тўғрисидаги ҳужжат бўйича ва амалда фойдаланилаётган майдони; 
ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат номи, санаси ва 
рақами; 
ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг чекланиши, сервитутлар ва бошқа 
шартлар тўғрисида маълумотлар – турлари, мазмуни, асослари ва амал қилиш 
муддати; 
муҳофаза зоналари тўғрисида маълумотлар – муҳофаза зонаси 
белгиланган объект тури ва муҳофаза зонасининг майдони; 
ер участкасидаги кўп йиллик дарахтлар тўғрисида маълумотлар: 


турлари ва сони; 
ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги 
тўғрисида маълумотлар – Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган 
битимлар давлат реестрига киритилган реестр рақами ва сана, давлат 
рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома рақами, берилган сана 
(мавжуд бўлса); 
ер участкасини баҳолаш тўғрисидаги маълумотлар – қишлоқ хўжалиги 
ерларининг меъёрий қиймати, баҳоланган йили; 
махсус иншоотларга хос бошқа маълумотлар. 
-
Ер участкаси учун кадастр йиғма жилди ичига иловалар 
тариқасида фотосуратлар ва бошқа зарурий ҳужжатлар ҳамда материалларни 
жойлаш тавсия этилади. 
-
Ер участкаси учун кадастр йиғма жилди ичига ҳужжатлар 
ва 
материаллар рўйхати уларнинг рақамлари, номлари, саҳифалари сони, қабул 
қилинган санаси ёки тузилган сананасини кўрсатган ҳолда жойланади. Рўйхат 
архивариус томонидан тузилади ва унинг имзоси билан тасдиқланади. 


III.
БИНО ВА ИНШООТЛАРНИНГ КАДАСТР ПАСПОРТИНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШ. 
3.1.
Бино ва иншоотларнинг кадастр маълумотларини тайёрлаш. 
- Бино ва иншоотларнинг кадастр маълумотларини тайёрлаш 
жараёнида қуйидаги ишлар бажарилади: 
бино ва иншоотлар бўйича ҳуқуқий, иқтисодий, архитектура- 
шаҳарсозлик ва бошқа зарур ҳужжатлар йиғилади ва таҳлил қилинади; 
бино ва иншоотлар техник инвентаризация қилинади, бунда 
биноларнинг ички ва ташқи ўлчовлари аниқланади, майдонлари ва ҳажмлари 
ҳисобланади ҳамда ушбу маълумотлар биноларнинг ички ва ташқи ўлчов 
қайдномаларида акс эттирилади; 
бино ва иншоотлар конструктив қисмларининг тавсифи аниқланади ва 
келтирилган шаклда акс эттирилади; 
бино ва иншоотларнинг архитектура-қурилиш чизмалари тайёрланади; 
бинонинг муҳандислик коммуникациялари (газ, электр энергияси, 
совуқ сув, иссиқлик энергияси, алоқа ва бошқалар) билан таъминланганлиги 
аниқланади; 
жисмоний шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг қиймати 
аниқланади; 
бино ва иншоотларга Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 
492-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини 
кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг 
кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда 
белгиланган тартибда кадастр рақами берилади; 
бино ва иншоотларнинг кадастр паспорти тайёрланади. 
-
Бино ва иншоотларнинг архитектура-қурилиш чизмалари энг кам 
ҳажмда, ортиқча тафсилотларсиз тузилади. 
Бинонинг ички хоналари плани чизилади. Агар бино бир неча қаватдан 
иборат бўлса, у ҳолда барча қаватларнинг планлари, шунингдек ертўланинг 
плани чизилади. Бинонинг қават планлари 1:100 ёки 1:200 масштабда 
чизилади ва номланади (масалан, «1-қават плани», «2-қават плани», «Ертўла 
плани»). 
-
Ер ости иншоотларининг (ҳар хил мақсадларда фойдаланиладиган 
қувурлар, электр ва алоқа линиялари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан 
боғлиқ бўлган иншоотлар ва ҳ. к.) тавсифи кадастр йиғмажилдига лойиҳа-
смета ёки ушбу иншоотлар давлат кадастри маълумотларидан фойдаланиб 
киритилади. 
-
Махсус иншоотларнинг кадастр маълумотлари тайёрланаётганда 
улар тўғрисида ўзларига хос маълумотлар тегишли давлат кадастрлари 
маълумотларидан фойдаланиб киритилади. (Масалан, алоҳида кадастр 


объекти бўлган электр линиясининг кадастр маълумотларидан унинг номи, 
кучланиши, симлар сони, электр линияси таянчларининг конструкцияси, 
трансформатор станциялари ва бошқа иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар 
олиниши мумкин). 
-
Жисмоний шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг 
эскирганлигини аниқлаш уларни кўздан кечириш натижаларига кўра айрим 
конструктив қисмларнинг эскиришини ҳисоблаш орқали амалга оширилади. 
Конструктив қисмлар бўйича эскириш фоизини аниқлашда баҳолаш пайтида 
уларнинг техник ҳолатини текшириш асосида ушбу қисмларнинг эскирганлик 
фоизи тегишли шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ аниқланади. 
-
Жисмоний шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг 
инвентарь қиймати Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 29 декабрдаги 478- сон 
қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахсларнинг мулки бўлган бинолар ва 
иншоотларни баҳолаш ва қайта баҳолаш тўғрисида низомга мувофиқ 
аниқланади ва баҳолаш натижаси келтирилган шаклда акс эттирилади. 
Юридик шахсларга тегишли бино ва иншоотларнинг қиймати сифатида 
улар томонидан берилган маълумотларга асосан бино ва иншоотларнинг 
кадастр йиғмажилди тайёрланаётган календарь йилнинг 1 январь ҳолатидаги 
қолдиқ қиймати кўрсатилади. 
-
Бино ва иншоотларнинг кадастр паспортида қуйидаги маълумотлар 
акс эттирилади: 
юридик шахснинг тўлиқ фирма номи ёки жисмоний шахснинг 
фамилияси, исми, отасининг исми; 
бино ва иншоотларнинг турлари; 
бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат номи, 
санаси ва рақами; 
бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни чекловчи ёки бекор қилувчи 
ҳужжатларнинг номи, санаси ва рақами, чеклаш муддати; 
бино ва иншоотлардан фойдаланишнинг махсус тартиби бўлган 
тақдирда, уни белгилашга асос бўлган ҳужжат номи, санаси ва рақами, махсус 
тартибнинг қисқача тавсифи ва амал қилиш муддати; 
бино ва иншоотларнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлар; 
қурилиш маълумотлари (фойдаланишга қабул қилинган йилдаги 
конструкциялар тури, қаватлар сони); 
бино ва иншоотларнинг майдони ва ҳажми тўғрисидаги маълумотлар; 
муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлик тўғрисида 
маълумотлар; 
фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар; 
махсус иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар. 
Бино ва иншоотларнинг кадастр паспортига уларнинг ўзига хос 
хусусиятларини акс эттирувчи бошқа кўрсаткичлар ҳам киритилиши мумкин. 


-
Бино ва иншоотларнинг, ижрочи корхона архивида сақланадиган 
кадастр йиғмажилди нусхасида кадастр маълумотларига абрислар, 
фотосуратлар ва бино ва иншоотларни тавсифловчи бошқа ҳужжатлар ва 
материаллар илова қилиниши мумкин. 
-
Ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган ер 
участкасида уй-жой қуриш ва уй-жойни реконструкция қилиш тугаллангандан 
кейин юридик ва жисмоний шахснинг аризасига асосан туман (шаҳар) ер 
тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ўн кун ичида уй-жойни 
техник инвентаризация қилади ва мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда 
кадастр йиғмажилдини тайёрлайди. 
Кадастр йиғмажилди туман (шаҳар) ҳокимининг уй-жойни 
фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори 
билан бирга қурувчи ёки уй-жой мулкдорига ёхуд уларнинг вакилларига бир 
кун муддатда топширилади. 
Бинолар қайта ихтисослаштирилганда ва реконструкция қилинганда 
кадастр йиғмажилдига тегишли ўзгартиришлар киритилади. 
-
Қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларни бошқа шахсга 
ўтказишда ҳуқуқ эгасининг буюртмаси бўйича кадастр йиғмажилди 
тайёрланади, унда: 
ҳуқуқ эгасининг номи; 
ер участкасини бериш тўғрисидаги ҳужжатларнинг мавжудлиги, ер 
участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан 
ўтказилганлиги 
тўғрисидаги маълумотлар; 
ер участкасининг иморат ва иншоотлар туширилган плани; 
объектнинг номи ва қурилиш бошланган йили; 
лойиҳа-смета ҳужжатларининг мавжудлиги ҳамда архитектура ва 
қурилиш органлари томонидан қурилиш-монтаж ишларини бошлашга рухсат 
берилганлиги; 
қурилиши тугалланган, аммо давлат комиссияси томонидан 
фойдаланишга қабул қилинмаган объектлар рўйхати; 
қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларнинг ҳолати; 
қурилиши тугалланмаган объектнинг қиймати, зарур бўлганда, 
баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган қиймати. 
3.2.
Кадастр йиғмажилдини расмийлаштириш. 
-
Кадастр йиғмажилди А4 (210 х 297 мм) форматдаги ёзув қоғозларида 
тайёрланади. Бунда асосий форматларнинг қисқа томонларини каррали 
миқдорда узайтириш билан ташкил қилинадиган қўшимча форматлар 
қўлланилиши мумкин. 
-
Кўчмас мулк объекти фақат ер участкаси ёки фақат бино, иншоотдан 
(квартирадан, бино, иншоотнинг бир қисмидан) иборат бўлган ҳолларда 
кадастр йиғмажилди тегишли объект бўйича тайёрланади. 


-
Кадастр йиғмажилдининг муқоваси ва унда кўчмас мулк объектига 
бўлган ҳуқуқ эгасининг номи ва кўчмас мулк объектидан фойдаланиш 
мақсади келтирилади. 
-
Кадастр йиғмажилдининг титул варағидан кейин мундарижа 
жойлаштирилади. Унда ҳар бир ҳужжатнинг номи ва варақ рақами ёзилади. 
-
Мундарижадан кейин ижрочи томонидан тайёрланган қисқача 
тушунтириш хати жойлаштирилади ва унда кўчмас мулк объектларига бўлган 
ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ бошқа 
шахсга ўтиш ҳолатлари, ер участкасига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга бино ва 
иншоотга бўлган ҳуқуқ ўтиши муносабати билан ўтса, биринчи ердан 
фойдаланувчига ер участкасини бериш тўғрисида давлат ҳокимияти 
органининг қарори, бино ва иншоотларнинг тавсифини аниқлашда лойиҳа- 
смета 
ҳужжатлари, 
бошқа 
давлат 
кадастрлари 
маълумотларидан 
фойдаланилган тақдирда, ушбу материаллар ва кўчмас мулкнинг бошқа 
тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади. 
-
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилгандан 
кейин кадастр йиғмажилдида кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқнинг давлат 
рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилади. 
-
Тайёрланган кадастр йиғмажилди туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас 
мулк кадастри давлат корхонаси бош муҳандиси ва кўчмас мулкка бўлган 
ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи мутахассис томонидан икки кун 
ичида текшириб чиқилади. 
Кадастр йиғмажилди қонун ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар 
талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда, аниқланган камчиликлар ёзма 
равишда бир кун муддатда тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш учун 
ижрочи мутахассисга тақдим этилади. 


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЕР 
РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, 
КАРТОГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ 
ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ 
УРГАНГ ШАХАР ЕР ТУЗИШ ВА КЎЧМАС МУЛК 
КАДАСТРИ ДАВЛАТ КОРХОНАСИ 
КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИГА КАДАСТР ЙИҒМАЖИЛДИ
КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚ ЭГАСИНИНГ 
НОМИ: 
ЮСУПОВ РАВШАН АДАМБАЕВИЧ
КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИДАН ФОЙДАЛАНИШ МАҚСАДИ: 
УРГАНГ ШАХАР НАВРОЗ КОЧАСИ 18-УЙ ЖОЙЛАШГАН ТУРАР-
ЖОЙ БИНОСИ
Янгибозор т 2022 йил 


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, 
КАРТОГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ 
УРГАНГ ШАХАР ЕР ТУЗИШ ВА КЎЧМАС МУЛК КАДАСТРИ ДАВЛАТ 
КОРХОНАСИ 
КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИГА КАДАСТР ЙИҒМАЖИЛДИ 
КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚ ЭГАСИНИНГ НОМИ: 
БАЗАРБАЕВА ЁРКИНОЙ
КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИДАН ФОЙДАЛАНИШ МАҚСАДИ: 
ЯНГИБОЗОР ТУМАНИ УЗБЕКИСТОН КЎЧАСИ ЖОЙЛАШГАН
КУРИЛИШИ ТУГАЛЛАНМАГАН БИНОСИ
Корхона раҳбари в.в.б: 
Ижрочи: 
Урганч 


ш
. 2022 
йил 
Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан 
ўтказилганлиги 
тўғрисидаги маълумотлар 
1.
Кўчмас мулк эгасининг тўлиқ номи: 
:Базарбоева Ёркиной
2.
Кўчмас мулкнинг жойлашган манзили 
Янгибозор тумани 
Узбекистон кўчаси
3.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши: 
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларнинг 
давлат 
реестрига киритилган санаси ва рақами
Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги 
тўғрисида 
гувоҳнома серияси, рақами, санаси
4.
Бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши: 
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларнинг 
давлат 
реестрига киритилган санаси ва рақами
Бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан 
ўтказилганлиги 
тўғрисида гувоҳнома серияси, 
рақами, санаси
5.
Кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат 
рўйхатидан ўтказилиши: 
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларнинг 
давлат 
реестриган киритилган санаси ва рақами
Кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан 
ўтказилганлиги 
тўғрисида гувоҳнома серияси, рақами, санаси 
6.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ тури: 


ер участкасига 
Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш 
бино ва иншоотларга 
Мулк хуқуқи 
кўп йиллик дарахтларга 
Мулк хуқуқи 
Ижрочи 
БИНОЛАРНИНГ ИЧКИ 
ЎЛЧОВ 
ҚАЙДНОМАСИ 
Бинонинг 
коди 
0001

Хонанин
г номи 
1
Яшаш 
хона 
2
Яшаш 
хона 
3
Яшаш 
хона 
Ўлчамлар
и, м 
(формула
да) 
5,00 *
6,00 
4,60 *
4,50 
3,50 *
5,00 
Майдон
и, м2 
Яшаш
Ёрдамчи
Умумий 
фойдали 
30,00 0,00
30,00 
20,70 0,00
20,70 
17,50 0,00
17,50 
3,00 90 
3,00 62 
3,00 53 
Жами: 
68,20 
0,0

68,20 
х
Қ
ав
ат
ра
қа
м
и 
Х
о
на
ни
нг
пл
ан
да
ги
р
ақ
ам
и 
Б
ал
ан
дл
иг
и,
м
Х
аж
м

3


Ижрочи: 
БИНО ВА ИНШООТЛАР КОНСТРУКТИВ ҚИСМЛАРИНИНГ 
ТАВСИФИ 
Бино 
ва 
иншоо
тн инг 
коди 
Бино 
ва 
иншоо
тн инг 
номи 
Конструктив қисмларнинг тавсифи 
Пойде
во р 
Пой
де 
вор 
усти 
Дево
р 
лар 
Бост
и 
рма 
Парту
си 
нлар 
Т
о 
м 
Том 
қопла
м 
аси 
П
о 
л 
0001 
Тура
р- 
жой 
бино
си 
Лентас
и мон 
бетон 
Пиш
га н 
ғишт 
-- 
Ижрочи: 


БИНО ВА ИНШООТЛАРНИНГ КАДАСТР ПАСПОРТИ 
I.
Умумий маълумотлар 
1.
Ҳуқуқ эгасининг номи
:Базарбоева Ёркиной
2.
Объектнинг номи
Турар-жой биноси
3.
Ҳуқуқ тури
Мулк кукуки
II.
Юридик маълумотлар 
1.
Ҳуқуқ белгиловчи ҳужжат: 0048218 сонли гувохнома . 20.12.16 йил 
2.
Объектнинг фойдаланиш тури: ҳужжат бўйича
Турар-жой биноси
амалда 
курилиши тугалланмаган бино
3.
Фойдаланишнинг махсус режимлари тўғрисида маълумотлар Маълумот йўқ 
III.
Молиявий-иқтисодий маълумотлар 
1.
Жисмоний шахсга тегишли бўлган бино ва иншоотнинг инвентарь қиймати 
1 704 744 
(Бир миллион йетти юз тўрт минг йетти юз кирк тўрт )
сўм. 
2.
Юридик шахсга тегишли бўлган бино ва иншоотнинг 20 йил 1 январь 
ҳолатига қолдик баланс қиймати

минг сўм 
IV.
Қурилиш маълумотлари 
(Агар объект бир нечта бинодан ва иншоотдан иборат бўлса, ҳар бир бино ва 
иншоот бўйича қўшимча маълумотлар берилади) 
1.
Фойдаланишга қабул қилинган йили -
Маълумот мавжуд эмас
2.
Конструкциялар тури –
пишган ғишт.лой пахса.ёғоч.метал лист
3.
Қаватлар сони 

1 қават
V.
Ўлчов маълумотлари 
1.
Алоҳида бинолар (корпуслар) сони 

2.
Асосий хоналар сони-- 
3.
Умумий фойдали майдони –
6. 
м
2
, фойдали (яшаш) майдони –


2

4.
Иншоотлар сони майдони 
м
2


5.
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар эгаллаган майдон 
- м
2
VI.
Муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлик 
тўғрисида маълумотлар 
Муҳандислик 
коммуникациялари 
номи 
Бинолар бўйича 
муҳандислик 
коммуникацияларининг 
мавжудлиги 


0001
Электр таъминоти 
Йўқ
Газ таъминоти 
Йўқ
Сув таъминоти 
йўқ
Канализация 
Йўқ
Иссиқлик энергияси таъминоти 
Йўқ
Лифт, юккўтаргич 
Йўқ
Бошқа маълумотлар 
йўқ
VII. Махсус иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар 
1.
Иншоотнинг номи 

2.
Иншоотнинг туман чегарасидаги узунлиги, км - 
3.
Ер юзига нисбатан жойлашуви 

4.
Иншоотнинг техник кўрсаткичлари
Ижрочи 
БИНО ВА ИНШООТЛАРНИНГ ИНВЕНТАР ҚИЙМАТИ 
Бино ва 
иншоотларни
нг кодлари 
Бино ва 
иншоотларни
нг номи 
Тиклани
ш 
қиймати
, сўм 
Эскири
ш 
даражас
и, 

Инвента
рь 
қиймати, 
сўм 
000
1
Турар-жой 
биноси
156519
0.24
%
151823
Жами
:
156519
0,24
%
151823




Ижрочи: 
ФОЙДАЛАНИЛГАН 
АДАБИЁТЛАР 
РЎЙХАТИ 
1.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси. (ЎзР 30.04.1998 й. 598-I-сон 
Қонуни билан тасдиқланган ЎзР 30.04.1998 й. 599-I-сон Қарори билан амалга 
киритилган) 
2.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги 
қонуни. (28.08.1998 й. N 666-I) 
3.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 
октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография 
ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 
483-сонли қарори. 
4.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.1998 й. 
“Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастрини юритиш тўғрисида”ги № 
543-сонли қарори. 
5.
Бинолар ва иншоотлар ҳамда улар эгаллаб турган ер участкаларини 
техник инвентаризациясини ўтказиш бўйича Йўриқнома. ИНҲ – 18 – 013 – 11 
(“Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг 2010 йил 26 октябрдаги 122-сонли 
бўйриғи билан тасдиқланган). 
6.
Кўчмас мулк объекти учун кадастр йиғма жилдини тузиш тартиби 
тўғрисида Кўрсатма. ГККИНП-18-025-99 (Ўзгеодезкадастр бош бошқармаси 
томонидан 30.12.1999 йил тасдиқланган) 
7.
Ўзбекистон Республикасидаги қишлоқ хўжалик товарлари 
ишлаб чиқарувчиларнинг қишлоқ хўжалик ерлари меъёрий 
баҳосини аниқлашнинг муваққат йўриқномаси (Ўзбекистон 


Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 19.04.2006 йил 1563 рақам 
билан рўйхатга олинган). 
8.
Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш 10-сон миллий 
стандарти (МБМС) "Кўчмас мулк қийматини баҳолаш". (Ўзбекистон 
Республикаси 


Адлия вазирлиги томонидан 18.11.2009 йил 2044 рақам билан 
рўйхатга олинган).
9.
Аҳоли пунктларида ер участкаларини кадастр жиҳатдан съёмка 
қилиш бўйича Қўлланма. ГККИНП 18-034-00. (Ўзгеодезкадастр бош 
бошқармаси томонидан 2000 йил тасдиқланган) 
ХУЛОСА 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки “Кўчмас мулк кадастри” фанини 
ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида биз 
кўчмас мулк объектларини техник хатловдан ўтказиш, кўчмас мулк объекти 
солиққа тортиш мақсадида баҳолаш, кўчмас мулк объектлари кадастр 
ҳужжатларини расмийлаштириш, кўчмас мулк объектига вужудга келган 
ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва тегишли ҳужжатларни 
расмийлаштиришга оид ишлар ҳақида тасаввурга эга бўлдик ва шу билан 
биргаликда кўчмас мулк объектларини тавсифлаш, кадастр ишлари ва 
кўрсатиладиган хизматларни молиялаш, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар 
билан ишлаш кўникмаларига эга бўлдик. 
Кўчмас мулк кадастри фани ихтисолик фани булиб, геодезия, 
топографик чизмачилиги ва компьютер графикаси, карташунослик, давлат 
кадастрлари асоси, географик ахборот тизимлари (ГАТ) фанлари билан 
ўзаро боғлиқдир. 
Республикамиздаги жисмоний ва юридик шаҳсларнинг кўчмас мулк 
объектларига вужудга келган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш 
орқали мулк эгаларининг ва улардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини 


давлат томонидан кафолотланиши, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни 
олиб боришда кўчмас мулк бозорини шакллантириш ва уни 
ривожлантиришда келиб чиқадиган муаммоларни ечиш учун ўзининг 
услубиётига, тадқиқот йўлларига эга янги билим соҳасини шакллантириш 
ва ривожлантиришга бу фандан курс лойихаси тайёрлаб ўз 
куникмаларимизни оширдик. 



Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish