Темир йўллар қурилиши технологияси ва ташкили фанидан
Янги темир йўл участкаси қурилиши ташкилини лойиҳалаш
мавзусидаги
Курс лойиҳасини бажариш учун
қўлланма
1-қисм
Ассистент Кодиров Н.Б.
КУРС ЛОЙИҲАСИ ҚУЙИДАГИ БЎЛИМЛАРДАН ИБОРАТ
КИРИШ
ҚУРИЛИШ ХУДУДИ ХАРАКТЕРИСТИКАСИ
1.1. Географик-климатикшароитлари 1.2. Қурилиш шароитлари
2. ҚУРИЛИШНИНГ ТАЙЁРГАРЛИК ДАВР ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
3. ҚУРИЛИШНИНГ АСОСИЙ ДАВР ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
3.1 Сунъий иншоотлар қурилиши
3.2 Ер полотноси қурилиши
3.3 Йўл изи қурилиши
3.4 Йўлни балластлаш
3.5 Бинолар қурилиши
4. ҚУРИЛИШНИНГ ЯКУНИЙ ДАВР ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
5. ҚУРИЛИШНИНГ ТАШКИЛ ЭТИШ КАЛЕНДАР ГРАФИКЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
5.1 Масштаб-чизиқли календар графиги
5.2 Тармоқли календар графиги
6. ҚУРИЛИШ УЧУН РЕСУРСЛАР
7. ҚУРИЛИШНИНГ ТЕХНИК ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТГИЧЛАРИ
8. ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ ИШЛАРИ СИФАТИНИНИ ТАЪМИНЛАШ
9. МЕҲНАТ ВА АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТАДБИРЛАРИ
9.1 МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
9.2 АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
БОШЛАНҒИЧ МАЪЛУМОТЛАР
Встанциядан, узунлиги 17 км IV категорияли темир йўл участкасининг бўйлама профили
Йўл қуриладиган туман Тошкент вилояти Қурилишнинг бошланиши: 2021 й
Қурилишнинг директив муддати:__21__ ой
Грунтларнинг гуруҳи: I-қум 0 км дан 12 км гача
II-қумли лой12 -км дан 17 км гача
Грунт карьерлари трасса ўқидан 5 км масофада жойлашган
Балласт карьерлари:
а) станциядан ____45__км да фаол карьер;
б) трассанинг ___13_ км да янги очиладиган карьер, карьергача йўл узунлиги 17 км,
балласт ҳажми ___800____ минг м3, қатлам қалинлиги_8__м, қирқиб олинадиган юқори қатлам қалинлиги (“вскриша” қалинлиги) _0,8___ м.
2. ҚУРИЛИШНИНГ ТАЙЁРГАРЛИК ДАВР ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Аввало ишни топшириқда берилган профилларни таҳлил қилишдан бошланади. (Ҳар бир талабага алоҳида берилган) Берилган профилни талабалар А1 форматдаги миллиметр қоғозига (Avtocad дастурида) вертикал масштаб 1:1000 ва горизонтал 1:50000 масштабда чизиб олади.
Курс лойиҳасини бажариш учун бошланғич маълумотлар ҳар бир талабага ўқитувчилар томонидан тақдим этилган
ҚУРИЛИШ ХУДУДИ ХАРАКТЕРИСТИКАСИ
Ушбу бўлимни бажариш учун берилган худуднинг иқтисодий-географик, характеристкалари ўрганилади. Талабалар бунинг учун интернет трамоқларидан ёки Ўзбекистон Миллий энциклопедияси китобидан фойдаланишлари мумкин.