53
(ўқувчи) шахсини ҳар томонлама ўрганиши ва шу асосида унга тўўри психологик тавсиф бе-
риши ва таъсир кўрсатиши лозим. Тарбияланувчининг шахсий хусусиятлари ва имкониятлари
ҳисобга олинмас экан, уларга ҳар қандай тарбиявий таъсир бир томонлама ѐки тасодифий бўлиб
қолади. Шунингдек, улар бошқа тарбиявий таъсирларга мос бўлмай қолади.
Тарбиянинг учинчи қонунияти фаолият ва муносабат бирлигини эътироф этиш, шахс-
нинг ижтимоий ижобий фазилатларини шакллантиришнинг асосий манбаи бўлиб
хизмат
қилади.
Тарбияланувчиларнинг фаолияти жамият учун қанчалик фойдали, мақсадга мувофиқ
ташкил этилса, шахс ва жамият ўртасидаги муносабат оқилона бўлса, тарбия жараѐни шунчалик
самарали бўлади.
Субъект (шахс)- объект (ижтимоий борлиқ) ижтимоий муносабатлари тўўри ташкил
этиладиган алоқа жараѐни шахс фаолияти мазмуни ва йўналишини ҳам белгилаши мумкин.
Ижтимоий муносабатларни ташкил этиш жараѐнида шахсда борлиқни ҳис этиш, ўз-ўзини ан-
глаш, алоқа, аралашув ва мулоқотни ташкил этиш эҳтиѐжини юзага келтиради. Эҳтиѐжни
қондириш йўлидаги дастлабки уриниш ижтимоий муносабатлар мазмунини ўрганиш ва
ўзлаштириш саналади. Ижтимоий муносабатлар моҳиятини англаш эҳтиѐжини қондиришга
қаратилган фаолият жараѐнида ижтимоий билимларни ўзлаштиришга нисбатан қизиқиш ҳосил
бўлади. Қизиқиш ўз навбатида шахсда муайян ҳаѐтий мақсаднинг қарор топишига олиб келади.
Мақсад асосида шахс нафақат ижтимоий билимларни эгаллашга интилиши, балки ўзлашти-
рилган билимларни мустаҳкамлаш лаѐқатини ҳам намоѐн эта бориши мақсадга мувофиқдир.
Мақсад мазмунини ифода этувчи ўоялар амалий ҳаракатларни ташкил этиш борасидаги
раўбатларни юзага келиши учун замин ҳозирлайди. Раўбатлар ўзида қуйидаги хусусиятларни
акс эттиради: фуқаролик
ватанпарварлик, инсонпарварлик, илмий англаш, ахлоқийлик, иқти-
содий, экологик, жисмоний, эстетик, Ҳуқуқий ва бошқалар.
Қайд этилган раўбатлар амалий ҳаракатнинг ташкил этилиши учун туртки беради.
Ижтимоий муносабатлар жараѐнида шахс фаолияти мазмунини таҳлил этиш, уларда ўз фаоли-
ятларига нисбатан танқидий ѐндашувни қарор
топтириш, шунингдек, ўз фаолиятини бошқариш
талаб этилади. Ўқувчи шахсида шаклланадиган ижтимоий-инсоний сифатлар қуйидаги тизим
асосида кечади (6-шакл).
6-шакл
Эҳтиѐж
54
Ижтимоий
муносабат
Мақсад
Раўбат
Фаолият
Маданият
Қизиқиш
Юқорида баѐн этилган фикрлардан англашилдики, шахснинг шаклланишига – унинг
асосий муносабатларининг яхлит тизимида тарбиячи, ўқитувчи, фарзандлар ва шахс билан
бўладиган ўзаро таьсири жараѐнида келиб чиқадиган тарбияловчи муносабатлар алоҳида
аҳамиятга эга. Бу муносабатлар доирасида ижтимоий тарбиянинг мақсадлари
амалга ошири-
лади.
Тарбиянинг тўртинчи қонунияти тарбияланувчиларнинг ўзаро тарбиявий таъсирга эга
эканликлари, уларнинг ўзаро муносабатлари ҳамда фаол фаолиятлари ўртасидаги боўланиш-
нинг мавжудлиги саналади.
Тарбиячи (ўқитувчи) ларнинг ва ўқувчилар жамоасининг тарбияланувчи (ўқувчи)
ларга педагогик таьсири улар фаолияти ва муносабатларини тизими ҳамда режали тарзда
мақсадга мувофиқ ташкил қилишни назарда тутади. Тарбия жараѐнида тарбиячи (ўқитувчи) ва
тарбияланувчи (ўқувчи) ларнинг ижтимоий роли бир хил эмас. Тарбиячи учун тарбияланувчи
ҳар вақт тарбиявий обьект ҳисобланади. Бироқ, тарбияланувчи тарбиячи билан онгли равишда
ўзаро муносабатда бўлишга эришилса, тарбиявий муносабатлар фаол характер касб этади.
Ривожланувчи (шахсни ривожлантириш), тарбияловчи (тарбия мақсадларини амалга
ошириш) ва ташкилотчилик (фаолият ва муносабатларни мақсадга мувофиқ ташкил этиш) ва-
зифалари тарбия жараѐнида (тарбияланувчиларнинг) асосий вазифалари саналади.
Тарбияловчига кўрсатиладиган таьсирлар муайян шахсларга турлича таьсир кўрсатади.
Шу боис, тарбиячи ҳар бир тарбияланувчининг ўзига хос шахсий хусусиятларни ҳисобга олиб,
таьсир кўрсатишнинг алоҳида йўлларини қидириб топиши лозим. Тарбиядаги муваффақият
аксарият ҳоллари педагогнинг ўз ўқувчиларининг тарбияланганлик
даражасини, яьни уларнинг
онглилиги, ахлоқий сифатларига эгалиги, одиллиги, қатьиятлилиги ва бошқаларни билишга
боўлиқ. Демак тарбия жараѐнининг қонуниятлари қуйидагилардан иборат (7-шакл).
7-шакл
Тарбия жараѐни қонуниятлари
Тарбиянинг ижтимоий муҳитнинг обьектив ва субьектив омилларга боўлиқлиги.
55
Тарбиянинг шахс тараққиѐти (ривожланиши) билан бирлиги ўзаро алоқадорлиги ва
боўлиқлиги.
Фаолият ва муносабат бирлигининг ижтимоий ижобий фазилатларини шакллантириш
негизи
ва асосий манбаи эканлиги.
Тарбияланувчининг ўзаро тарбиявий таьсирига эга эканликлари, уларнинг ўзаро муноса-
батлари ҳамда фаол фаолиятлари ўртасидаги боўланиш.
Тарбия жараѐнининг қонуниятлари билан бирга бола тарбиясининг ҳам ўзига хос бир
қатор муҳим қоидалари ҳам бўлиб улар қуйидагилар:
-
тарбиянинг аниқ бир мақсадга қаратилганлиги;
-
тарбиянинг ҳаѐтий фаолият билан боўлиқ ҳодиса, деб билиш;
-
шахсни жамоада тарбиялашга оид ўрни;
-
тарбияланувчи шахсига нисбатан талабчан бўлиш ва унинг шахсини ҳурмат
қилиш;
-
тарбияланувчи (ўқувчи) нинг тарбия жараѐнида ѐши ва ўзига хос хусусиятларини
ҳисобга олиш;
-
тарбиявий ишларнинг изчиллиги ва мунтазам олиб борилишига эътибор.
Тарбия жараѐнининг муваффақияти уни ташкил этишда қандай тамойилларга кўра иш
кўрилаѐтганлигига ҳам боўлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: