48
мерос каби факультатив машўулот); дарс жараѐнида ўрганиладиган мавзунинг маънавий
қадриятларни ўрганишдаги имкониятлари; ўқувчининг маънавий талаби, қизиқиши ва маънавий
маданият
даражаси; ўқувчи маънавий эҳтиѐжи ва ўқитувчи савияси; таълим мазмунида дарс-
нинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчилик хусусиятларига яхлит жараѐн
сифатида
муносабат; дарс шакллари, усул ва воситаларининг ўқувчи маънавий маданиятини тарбиялаш
самарадорлигини таъминлашга хизмат қила олиш даражаси; умуминсоний ва миллий қадрият-
лар муштараклиги асосида ўқувчилар маънавий маданиятни шакллантириш; ўқувчиларнинг ѐш
ва руҳий хусусиятларини ҳисобга олиш; турмуш тарзи (оила муҳити, савияси, Ҳудудий яшаш
жойи ва ҳоказо); таълим-тарбия мазмунининг ўзаро давр талабига мослик даражаси (дастур,
дарслик, ўқув-услубий қўлланмалар, маърифий манбалар) ҳисобга олинади. Юқорида келти-
рилган барча омиллар тарбия жараѐнининг таълим жараѐни билан бирлигида олиб борилади.
Акс ҳолда самарадорлиги талаб даражасида бўлмаслиги аниқ.
Шундай қилиб, тарбия назариясидаги асосий муаммоларни аниқлаш учун қуйидаги-
ларга эътибор қаратиш лозимлик заруратини келтириб чиқаради:
-
тарбиявий иш маъносини аниқлаш;
-
тарбия истакларини таснифлаш;
-
ўқувчиларнинг маънавий эҳтиѐжи, талаби;
-
ўқувчиларнинг ѐши, синфнинг умумий савиясига мослигини инобатга олиш;
-
ўқувчи билим савияси, мантиқий фикр доирасининг ўсиши, тарбиясига таъсирини
аниқлаш;
-
ўқитувчининг шахсий
хислатларини шакллантириш, олиб бориладиган тарбиявий
ишларни тадқиқ этиш.
Бу жараѐнларни ѐритиш давомида таълим ва тарбия бир-бирига уйўунлашиб кетган-
лигини, бир-бирини боўлайдиган жуда нозик, айрим ҳолатларда жуда ҳам ингичка кўприклар
мавжудлигини эсда тутиш керак.
Таълим ва тарбия жараѐнларининг ажралмас қисмларидан бири таълим мазмуни
шахсий хислатларини тарбиялашнинг катта имкониятларига эгалигидадир.
Айниқса, бу мазмун шахс тафаккурини янги ижтимоий-иқтисодий
шароитларида
уйўунлаштириш ва янада янги юқори босқичларда ривожлантириш, ахлоқий хислатларни ша-
кллантириш имконини беради. Булардан ташқари, ўқув-тарбия тизимидаги ўқув, ижтимоий
фойдали ва унумли меҳнат, эстетика, таълим воситалари меҳнат, эстетик ва жисмоний тарбияни
амалга ошириш имкониятларини беришини ҳам қайд этиш жоиздир. Ўқитувчиларнинг ўқувчи
билан мулоқоти, ўқувчиларнинг дарс жараѐнида субъектив сифатидаги актив фаолияти,
ўқитувчининг ўқувчилар шахсини шаклланишига ижобий таъсир эта олиши бундай имконият-
ларнинг яна бир қиррасидир.
Шакл ва мазмун жиҳатлардан таълим ва тарбия методлари чамбарчас боўланиб кетган.
49
Юқорида келтирилган далиллар яна бир маротаба таълим билан тарбиянинг ажралмас
жараѐн эканлигини, ўқувчиларнинг атроф-муҳитга, фан қонуниятларига, ахлоқ, одоб қоидала-
рига муносабати бевосита ўқув жараѐнида бошланиб, дарсдан ва мактабдан ташқари фаолият-
ларда давом этишини кўрсатади.
Тарбия жараѐни ўзига хос хусусиятларга эга. Унинг энг муҳим хусусияти аниқ
мақсадга йўналтирилганлиги.
Замонавий талқинда тарбия жараѐни ўқитувчи ва ўқувчи (тарбиячи ва тарбияланувчи)
лар ўртасида муайян мақсадга эришишга қаратилган самарали ҳамкорлик демакдир. Зеро, тар-
бия жараѐнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги
фаолиятлари ташкил этилади,
бошқарилади ва назорат қилинади. Ягона мақсад унга эришиш йўли замонавий тарбия жараѐни
мақсадини тавсифлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: