Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


33 
 
III БОБ. ПЕДАГОГИКА ФАНИНИНГ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ 
МЕТОДЛАРИ 
 
§ 1. Метод Ҳақида тушунча, педагогик тадқиқот 
Метод (лотинча-metodas-йўл сўзидан) тадқиқот йўли, назария, таълимот деб тржима 
қилинади. Илмий тушунча сифатида "метод" сўзи кенг маънода муайян мақсадга эришиш 
йўлини, тор маънода табиат ва ижтимоий ҳаѐт ҳодисалари ва қонуниятларини билиш мақсадида 
қандайдир вазифани ҳал этиш усулини билдиради. 
Объектив дунѐни билиш, назарияда нимани ўрганиш керак, кимни ва қандай тарбиялаш 
лозим деган масалалар мавжуд бўлиб, улар ўзаро узвий боўлиқдир. 
Педагогика фани ўз мазмун моҳиятини бойитишда, янгилашда мавжуд педагогик ҳодиса 
ва жараѐнларни унинг мақсади ва вазифаларига мувофиқ келадиган усуллари билан ўрганилади. 
Усул ва метод тушунчалари ўзаро боўлиқдир, чунки уларнинг ҳар бири метод сифатида 
ҳам, усул сифатида ҳам намоѐн бўлади. 
Педагогика фани ўз мазмун моҳиятини бойитишда, янгилашда мавжуд педагогик ҳодиса 
ва жараѐнларни унинг мақсади ва вазифаларига мувофиқ келадиган усуллар билан ўрганади. 
Умуман, педагогика амалиѐтида ўқитиш усуллари ва методларининг жуда катта бойлиги 
тўпланган. Уларни танлашда турли шароитлар, ўқитилаѐтган фаннинг характери, болаларнинг 
ѐш хусусиятлари, олдинги тайѐргарлики даражаси ва ҳоказолар ҳисобга олинади. 
Ушбу илмнинг илмий тадқиқот усуллари деганда ѐш авлодни тарбиялаш, билимли қилиш 
ва ўқитишнинг реал жараѐнларига хос бўлган ички йўллари, услублари ва воситалари мажмуи 
тушунилади. Педагогика фанининг илмий тадқиқот усулларини қанчалик тўўри танласа, 
таълим-тарбия мазмунини янгилаш ва такомиллаштириш шу даражада юксалади. Аммо шуни 
таъкидламоқ лозимки, илмий тадқиқот методлари тизими ҳали ҳозиргача фанда тўла яратилган, 
ҳал этилган эмас. 
Мавжуд методлар (усуллар) асосан қуйидагилардир; 
1.
Адабиѐтларни ўрганиш методи; 
2.
Кузатиш методи; 
3.
Суҳбат методи; 
4.
Болаларни ижодини ўрганиш усули; 
5.
Мактаб хужжатларини таҳлил қилиш методи; 
6.
Эксперимент, тажриба-синов усули; 
7.
Тест синовлар методи; 
8.
Статистика маълумотларни таҳлил қилиш усули; 
9.
Математика ва кибернетик усуллари. 


34 
10.
Социологик тадқиқот методи. 
Ўқитиш методи ўқитувчи ва ўқувчилар назарий ҳамда амалий билиш фаолиятининг 
таълимий вазифаларини бажаришга қаратилган илмий вазифаларни бажаришга қаратилган 
йўлдир, дейди проф. Р.А.Мавлонова. У ўқиш методларига қуйидаги муайян талабларни қўяди:
1.
Ўқув материалини ўрганишнинг ўқитувчи тавсия этган йўли фикрлашнинг диа-
лектик-материалистик усули мустақил қарашлар, иродавий хусусиятлари ва 
хулқнинг шаклланишига олиб бориши керак. Ана шу талаб нуқтаи назаридан 
метод тарбиявий тусда бўлиши лозим. 
2.
Ўқиш методининг илмий асоси яққол ва аниқ бўлиши зарур. Шундагина ўқитувчи 
мазкур метод орқали қандай масалалар қўйилиши ва ҳал қилиниши мумкинли-
гини, қандай масалаларни ҳал қилиб бўлмаслигини кўра олади. 
3.
Ўқитишнинг тизимлилиги унинг самарадорлигини белгилайди. 
4.
Ўқитиш методининг тушунарлилиги: ўқитишнинг йўли ўқувчи учун қабул 
қилиниши ва қўлланиши, ўқув материалини ўрганишнинг усули эса билимларни 
ўзлаштиришнинг имкониятларига мувофиқ бўлиши лозим. 
5.
Ўқитишнинг онглилик ва фаоллик зарурияти ниҳоятда жиддий талабдир. 
6.
Билимларнинг пухталиги ва асослилигига эътибор. 
7.
Ўқитиш методикасида назарий ва амалий ҳодисаларнинг мувофиқлиги. 
Ҳар қандай методдан бирор мақсадга эришиш кўзда тутилади ва шунинг учун у 
қандайдир мақсад қўйишни унга эришиш бўйича фаолият усулини, ана шу фаолиятни амалга 
оширишда ѐрдам берадиган воситаларни билишни тақозо этади. 
Бир сўз билан айтганда, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатларига асосланган пе-
дагогик метод натижасида ўқувчилар билим, иқтидор ва кўникмаларга эга бўладилар, ўз 
дунѐқарашини, тафаккурини ва маънавиятини юксалтиришга эришадилар. 
Таълим-тарбияга тааллуқли хатти-ҳаракатларни тафаккурга асосланиб таҳлил қилиш 
педагогика ва дидактикада ягона усул ҳисобланган. 
Ян Амос Каменскийнинг "Буюк дидактика", К.Д.Ушинскийнинг "Инсон тарбия предмети 
сифатида" асарларида масалага шундай ѐндошишни кўриш мумкин. 
Ўқув-тарбия жараѐни ҳақида жиддий хулоса чиқариш учун мунтазам равишда олиб бо-
рилган кузатишлар, тажриба, фактларга асосланган эмпирик тадқиқотлар натижаларига асосла-
ниш зарур. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish