459
Бу гуруҳга кенг таъсир этувчи арсеналли дори воситалари киради.
Уларга турли касалликларни қўзғатувчиларга
нисбатан фаолликни
кўрсатувчилар: антибиотиклар, сульфаниламид дори воситалари, нитрофуран
хосилалари, алкалоидлар, оксидловчилар,
огир металл тузлари, фенол
хосилалари ва бошқалар мисол бўлади. Бу ерга яна организмнинг
функционал системасидаги хилма хил касалликларни
даволовчи дори
воситалари, бир хил таъсирли, аммо келиб чиқиши ҳар хил бўлган:
анальгетик ва иситма тушурувчи, марказий нерв системасини кўзғатувчи,
ухлатувчи,
седатив ва нейролептик, маҳаллий оғриқсизлантирувчи, ўраб
олувчи ва адсорбцияловчи, тери буриштирувчи ва шиллиқ пардаларни
яллиғлантирувчи, балғам кўчирувчи ва кўнгил айнатувчи, сурги, витамин,
гармон дори воситалари ва бошқалар киради.
Кенг спектрли таъсир қилувчи дори воситаларга бўлган эҳтиёжни
аниқлаш икки босқичда амалга оширилади:
- керакли маълумотларни тўплаш ва уларни таҳлил қилиш;
- иқтисодий-математик усуллар, эксперт баҳолаш ва бошқалар асосида аниқ
дори воситаларининг эҳтиёж истиқболини аниқлаш .
Шу таҳлил жараёнида берилган гуруҳ препаратларига бўлган
талабни
тахминан, бир дори воситаси ўрнига иккинчисини кўйиш мўлжалланган
ўзгаришларни, ҳамда шу препаратни махаллий қўлланиш хусусиятларини
аниқлаш керак.
12.4. Эҳтиёжни аниқлаш замонавий усуллари.
Истиқболни аниқлашда эксперт усуллари.
Сифат ва микдорий таҳлил
қўлланганда экспертлар энг зарур тадбирларни,
уларни бир-бирига
боғлиқлигини баҳолаш, сотиш жараёни кетма-кетлигини, ва шу ҳар бир
тадбирларни бажариш эхтимолини, муддатларини ажратиб олишга ёрдам
беришади.
Экспертлар берилган масалани бошқариш
имкониятини ва уни хал
этишда ҳар бир омилларнинг хиссасини баҳолаб сўнгра ушбу муаммони
460
ечиш учун максадга мувофик бўлган ходиса, тадбирларни аниқлаб
берадилар. Бундан ташқари улар бу тадбирларни истиқболини аниқлаш
даврида объектив бажарилиш эхтимоллигини ҳисобга олган холда, бу
тадбирларни амалга ошириш мумкин бўлган
муддатларни улар кетма-
кетлигини ва бир-бирига боғлиқлигини аниқлаб берадилар. Эксперт
баҳолашдаги натижалар статистик усуллар билан қайта ишлаб чикилади.
Экспертли баҳолаш усул оддий, ҳаммабоп ва мутахассислар бўйича
фикрларни умумийлаштиришда ўзини етарли
даражада ишончли усул деб
тавсия этган.
Олинган натижаларни қайта ишлаб чиқишда, баҳоларни мослигини (W)
кўрсатадиган экспертларни омилкорлик коэффициентини ҳисоблаб чиқиш
зарур.
12 S
W = ----------------,
m
2
(n
3
-n)
бунда m – экспертлар сони
n – аломатлар сони
S – ҳар бир аломат квадратларнинг йигиндиси ўртасидаги ва ҳар бир аломат
бўйича қаторларнинг ўртача квадрат йиғиндисининг ўртасидаги фарки.
Do'stlaringiz bilan baham: