Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маъросимидаги  маърузаси) ―Маърифат‖ газетаси. 2016 йил. 8 декабр. № 98 ( 8955)



Download 7,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/176
Sana03.07.2022
Hajmi7,64 Mb.
#737986
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   176
Bog'liq
4.2-BABM-badiy

 
қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маъросимидаги 
маърузаси) ―Маърифат‖ газетаси. 2016 йил. 8 декабр. № 98 ( 8955).
 
 
4-мавзу: Тўгарак хоналарини замонавий талаблар асосида жиҳозлаш, 
машғулотлар жараѐнида гигиена ва техника хавфсизлиги қоидаларига 
риоя этиш тартиби.( 4 соат назарий, 2 соат мустақил таълим) 
 
РЕЖА: 
1. Тўгарак хоналарини замонавий талаблар асосида жиҳозлаш ва тўгарак
машғулотларида ишлатиладиган ускуналар, ўқув қуроллари, техник 
воситалардан тўғри фойдаланиш йўллари. 
2. Тўгарак машғулотларини ўтказиш даврида санитария-гигиена ва 
хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этиш тартиби. 
3. 
―Баркамол 
авлод‖ 
болалар 
марказларининг 
жиҳозлаш 
меъѐрлари.(бадиий ижодиѐт йўналиши) 
 
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар. 
Давлат талаблари, Таълимни 
модернизациялаш, меъѐрий- ҳуқуқий ҳужжатлар,
 
техник ижодкорлик, бадиий 
ижодиѐт, ўлкашунослик ва экология, жиҳозлаш, ускуналар, ўқув қуроллар, 
техник воситалар,
санитария- гигиена, хавфсизлик техникаси қоидалари.
Ўқувчи-ѐшларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларда меҳнат қилиш 
кўникмасини ҳосил қилиш, меҳнат қилиш маданиятини шакллантириш, турли 
касбларга ҳавас уйғотиш, амалий машғулотларнинг самарали ўтиши ўқув 
хоналари ва устахоналарнинг талаб даражасида жиҳозланишига кўп жиҳатдан 
боғлиқ. Тўгарак хоналарини эстетик жиҳатдан жиҳозлаш ўқувчиларнинг 
фикрини жалб этиш, касбга ҳавас уйғотиш, хавфсизлик техникасига риоя этиш 
муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун барча турдаги иш ўринларини ташкил 
қилишга, 
қўшимча 
жиҳозларни, 
кўргазмали 
ўқув 
қўлланмаларини 
жойлаштиришда алоҳида эътибор бериш зарур. Хоналарни жиҳозлашда тўгарак 
аъзолари ўз қўллари билан ясаган макет ва моделларни махсус шкафларга 
жойлаштириш ўқувчиларнинг йўналишга бўлган қизиқишини янада оширади.
Бугунги кунда тўгарак хоналарида қуйидагича жиҳозлар бўлиши мақсадга 
мувофиқдир: 
-
Маънавий-маърифий, сиѐсий мавзудаги баннер ва стендлар; 
-
Маънавий-маърифий, сиѐсий мавзудаги адабиѐтлар бурчаги; 
-
Тўгарак йўналишига оид баннер ва стендлар; 
-
Тўгарак йўналишига оид адабиѐтлар бурчаги; 
-
Машғулот ўтказиш учун қулай мебель жиҳозлари; 
-
Йўналишга оид техник ускуналар ва қурилмалар; 


65 
 
-
Дастгоҳлар; 
-
Меҳнат қуроллари; 
-
Замонавий компютер техникаси; 
-
Аудио ва видеотехника; 
-
Услубий-методик адабиѐтлар; 
-
Ўқув қуроллари; 
-
Тўгарак бурчаги; 
-
Хавфсизлик техникаси қоидалари бурчаги; 
-
Санитария-гигиена қоидалари бурчаги; 
-
Ёнғин хавфсизлиги қоидалари бурчаги; 
-
Хона гуллари ва ҳоказо 
Техник йўналишдаги тўгараклар хоналари одатда ўқув хонаси ва 
устахонадан иборат бўлади. Ўқув хонасида стол-стул, компютер техникаси
аудио- ва видеотехника, зарур адабиѐтлар бўлса, устахонада дастгоҳлар, ускуна 
ва қурилмалар, меҳнат қуроллари жойлаштирилади. Машғулот пайтида 
ишлатиладиган хом ашѐ, тайѐр ва ярим маҳсулотлар устахонада сақланади. 
Одатда ўқув хонасининг майдони 70 м/кв.гача, устахоналар эса 20 м/кв.гача 
бўлади, бириктирилган ўқув устахоналари майдони 90 м/кв.гача бўлиши 
мумкин.
Тўгарак раҳбарининг иш жойи – ўлчамлари тахминан 3600х2000х200 ѐки 
3000х1500х150 келадиган майдонда жойлашади. Бу ерда стол, синф доскаси, 
чизмачилик асбоблари жамламаси, кўргазмали ўқув қуроллари учун шкаф ва 
техник ўқитиш воситалари жойлаштирилади.
Тўгарак аъзосининг иш жойи – устахонадаги маълум сатҳ-майдонни 
эгаллайди. Бу ерда зарур асбоб-ускуна, мосламалар бўлиши шарт. Меҳнат 
қуроллари махсус қутиларда сақланиши керак. Ўқувчининг иш ўрни рационал 
жиҳозланса, машғулотни замонавий педагогик технологияларга мос равишда 
ўтказишга, меҳнат самарадорлигини ва иш сифатини оширишга, болаларнинг 
чарчаб қолмаслигига эришиш мумкин. Тўгарак аъзосининг иш жойи учун 
одатда 3,5 ѐки 4 м/кв майдон ажратилади. Шундагина тўгарак аъзоларининг 
бехавотир ишлашига, бемалол ҳаракатланишига эришиш мумкин. Дастгоҳ ва 
мосламалар болаларнинг бўйига мос бўлиши шарт. Чизма ва бошқа зарур 
техник ҳужжатлар учун махсус таглик ишлатилади.
Умумжамоа фойдаланадиган жиҳозлар: 
-
Металл ѐки ѐғочга ишлов берувчи ва қирқувчи дастгоҳлар; 
-
Металл лист ва симларни эгувчи, кесувчи универсал мосламалар; 
-
Қиздирувчи мосламалар; 
-
Электр кавшарлаш ва куйдириш мосламалари; 


66 
 
-
Комплект мосламалар ва ҳоказо. 
Дастгоҳли иш ўринлари жавонлар билан жиҳозланади ва уларда ўлчаш 
асбоблари, техник ҳужжатлар, хом ашѐ, дастгоҳларнинг қирқиш асбоблари 
сақланади.
Устахонада иш бошлашдан аввал ҳар бир тўгарак аъзоси қуйидагиларга 
риоя этиши лозим: 
1.
Иш бошлагунга қадар: 
-
Махсус ишчи кийимини тўғри кийиб олиш; 
-
Зарур бўлса, ҳимоя кўзойнаги ва қўлқоплардан фойдаланиш; 
-
Барча асбоблар ўз ўрнида эканини текшириб кўриб, носоз ишчи асбоблар 
мавжуд бўлса, тўгарак раҳбарига хабар бериш; 
-
Дастгоҳ ва ускунанинг созлигини текшириб кўриш. 
2.
Иш вақтида: 
-
Ишлов бериладиган материални дастгоҳга маҳкам ўрнатиш; 
-
Ишни фақат тўғри созланган асбобда бажариш; 
-
Ишлов берилаѐтган юзанинг силлиқлиги бармоқ билан текширилмайди; 
-
Иш қуролларидан фақат ўз вазифасига кўра фойдаланилади. 
3.
Иш тугаганидан сўнг: 
-
Асбоблар ҳолатини текшириб, носозлари ҳақида тўгарак раҳбарига хабар 
бериш; 
-
Иш жойи ва иш қуроларини тозалаш; 
Асбобларни махсус сақланадиган жойига қўйиш.
Тўгарак машғулотлари давомида ўқув қуролларидан ҳам албатта 
фойдаланилади. Чизмаларни чизишда турли хил қаламлар ишлатилади. 
Ингичка чизиқларни чизиш учун қаттиқ (Т, 2Т, Ҳ, 2Ҳ), қалин чизиқларни 
бажариш учун юмшоқ (ТМ, М, ҲБ, Б), эскиз ва техник расмлар чизиш учун эса 
ўта юмшоқ (2М, 4М, Б, 2Б) қаламлар ишлатилади.
Чизғичда ишлаган пайтда қаламни қаттиқ босмасдан чизғичга нисбатан 
перпэндикуляр ва чизилаѐтган томонга 60
0
...76

қия қилиб, қалам учини эса 
чизҳич четига теккизмасдан параллэл ушлаш керак.
Чизманинг ортиқча чизиқларини ўчириш учун юмшоқ ўчирғич 
ишлатилади.

Download 7,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish