Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш



Download 7,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/176
Sana03.07.2022
Hajmi7,64 Mb.
#737986
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   176
Bog'liq
4.2-BABM-badiy

 
 
Ёнғин хавфсизлиги қоидалари: 
1.
Тўгарак хонасида ўт ўчириш воситалари (ѐнғинга қарши инвентар) 
бўлиши лозим.
2.
Хонада чекиш ва очиқ оловдан фойдаланиш қатъиян ман этилади. 
3.
Ёнилғиси бўлган барча идишлар зич беркитилган бўлиши керак. 


70 
 
4.
Очиқ электр жиҳозлари аниқланганда тўгарак раҳбарига маълум қилиш 
керак. 
5.
Фақат бенуқсон мослама ва асбоблардан фойдаланишга рухсат 
берилади. 
Тўгарак машғулотларида хавфсизлик техникаси 
Тўгараклар стандарт ҳужжатлар тўплами асосида фаолият юритади, 
уларнинг таркибига тўгарак машғулотларида хавфсизлик техникаси бўйича 
йўл-йўриқлар ҳам кириши мақсадга мувофиқ. 
Болалар ва энг аввало, ўсмирлар билан ишлашда, уларнинг ҳаѐти ва 
хафвсизлиги учун маъсулиятни ҳис этмаслик мумкин эмас. Тўгарак 
машғулотлари жараѐнида хавфсизлик техникаси бўйича йўл-йўриқлар тўгарак 
машғулотлари мазмунининг ўзига хос жиҳатларини, технологик жараѐнларни, 
ўқув машғулотларини ўтказишда болалар хавфсизлигининг керакли 
даражасини таъминлаш учун машғулотларда фойдаланиладиган жиҳозлар, 
мосламалар, асбобларни ўрганиш мақсадида тўгарак раҳбарларининг ишини 
кузатиш, суҳбатлар, улар ўртасида сўровлар ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Бу 
ишларнинг натижасида тўгарак фаолиятидаги хавфсизлик техникаси бўйича 
йўриқномалар такомиллаштирилади. 
Тақдим этилаѐтган хавфсизлик техникаси бўйича ҳар бир йўриқноманинг 
тартиб рақами ва номланиши мавжуд, йўриқноманинг асл нусхаси «Баркамол 
авлод» болалар маркази раҳбари томонидан тасдиқланади ва имзо қўйиш 
орқали (махсус журналда) ўқув йилининг бошида тўгарак раҳбарларига 
берилади. Тўгарак фаолиятининг (ва ўқув дастурининг) ўзига хослигидан келиб 
чиқиб ҳар бир тўгарак раҳбарига зарур йўл-йўриқларнинг нусхаси берилади. 
Иш жойида педагог (тўгарак раҳбари) хавфсизлик техникаси бўйича 
йўриқномани ўрганади, ўқувчиларга тушунарли тилга ўгиради ва ўқув 
хонасида улар учун хавфсизлик бўйича стендни расмийлаштиради. Стенд 
исталган рангларда безалади (турли ранглар эртаклар қаҳрамонларини чизишда 
фойдаланилади ва ҳ.к.). шу билан бирга, стендни расмийлаштиришда бир қатор 
талабларга амал қилиш керак: матн босма ҳарфларда, ўқиш учун қулай тарзда 
ва йирик ҳарфлар билан ѐзилиши керак, болалар учун йўл-йўриқдар бандлари 
аслига (меъѐрий йўриқномага) мос бўлиши керак. Стенд материалларидан 
тўгарак раҳбари томонидан тўгарак машғулотларида, айниқса, очик, дарсларни 
ўтказиш пайтида фойдаланиш керак. Тўгарак фаолияти ҳисобини юритиш 
журналида ўқитувчилар хавфсизлик техникаси бўйича йўл-йўриқлар 
ўгказилиши ҳақида қайдлар киритади (ўтказилган машғулот мавзуси, санаси, 
тури). 
Хавфсизлик техникаси бўйича барча йўл-йўриқлар муайян стандарт 


71 
 
шаклда тузилади: ташкилот (марказ)нинг номланиши, тасдиқланганлик 
тўғрисидаги қайд, йўриқноманинг номланиши, унинг рақами, хавфсизлик 
бўйича умумий талаблар (тўгарак фаолияти, тўгарак фаолияти бошланишидан 
аввал хавфсизлик бўйича талаблар, иш фаолияти жараѐнидаги хавфсизлик 
техникаси, авария холатларидаги хавфсизлик техникасини эътиборрга олган 
ҳолда). 
Муассасада хавфли вазиятларнинг олдини олиш мумкин, шу сабабли 
йўриқномада болалар ва ўсмирларнинг тўгарак машғулотлари хоналарида, 
машғулот жараѐнида ўзини тутиш қоидалари келтирилган. 

Download 7,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish