Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


 XX асрда собиқ иттифоқ мактабларида тасвирий санъатни ўқитилиши



Download 7,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/176
Sana03.07.2022
Hajmi7,64 Mb.
#737986
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   176
Bog'liq
4.2-BABM-badiy

5. XX асрда собиқ иттифоқ мактабларида тасвирий санъатни ўқитилиши. 
1918 
йилда Петербургда нашр этилган В.И.Бейер ва А.К.- 
Воскресенскийларнинг «Рисование на начальной ступени обучения в связи с 
лепкою и черчением» номли қўлланмаларида натурага қараб расм ишлаш, 
иллюстратив расм ишлаш, декоратив расм ишлаш ва суратларни кузатиш 
бўлимлари мавжуд эди. 
Бадиий таълим ва тарбиядаги бу қарама-қарши оқимларнинг пайдо бўлишига 
Россияда 1917 йилдаги давлат тунтариши ва собик, Советлар ҳокимиятининг 
ўрнатилиши сабаб бўлди. Таълим ва тарбиядаги бу назария кейинчалик
хукмрон бўлган болшевиклар партияси томонидан қаттиқ танқид остига 
олинди ҳамда бадиий тарбия коммунистик тарбия вазифаларини руѐбга 


238 
 
чиқаришга қаратилди. 1931 йил 5 сентябрдаги «О начальной и средней школе» 
номли давлат қарори асосида мактаб дастурларида бу ўқув предметининг 
мақсад ва вазифалари қайта кўриб чиқилди. Рус совет бадиий таълимининг 
шаклланишига катта таъсир кўрсатганлардан бири Д.Н.Кардовский эди. Бу 
бадиий таълим тизими реалистик санъат принципларига асосланган бўлиб, 
Д.Н.Кардовскийнинг ташаббуси ва саъйи-ҳаракати билан 1942 йили Москва 
педагогика институти қошида бадиий-графика факультети очилди. 
Россияда расм чизиш методикасини такомиллаштиришда 1933 йилда ташқил 
топган «Болалар бадиий тарбияси марказий уйлари» муҳим аҳамият касб этди. 
Бу марказ фаолияти билан боғлиқ ҳолда П.Я.Павлиновнинг «Графическая 
грамота», Н.Радловнинг «Рисование с натуры», «Сборник заданий по 
рисованию», Я.Башилов ва Е.Кондахчанларнинг «Детский рисунок» ва бошқа 
қўлланмалари чоп этилди. 
Россияда, шунингдек, Совет Республикаларида расм чизишни ривожланишида 
1943 йилда ташқил топган Россия педагогика фанлари академияси катта роль 
ўйнади. Кейинчалик бу академия асосида 1967 йилда собиқ СССР педагогика 
фанлари Академияси ташкил топиб, унинг таркибида бадиий тарбия илмий 
тадқиқот институти очилди. Бу институт умумий ўрта таълим мактабларида 
эстетик тарбияга доир илмий-методик тадқиқотлар олиб боришда асосий 
марказ бўлиб қолди. Бу борада Россия Маориф вазирлиги тасарруфида ташқил 
этилган мактаблар илмий-тадқиқот институти ва унинг тасвирий санъатни 
ўқитишга оид лабораторияси диққатга сазовор ишларни олиб борди. 
Россияда иккинчи жадон урушидан сўнг самарали фаолият кўрсатганлардан 
бири Е.Кондахчан эди. У ўзининг «Методика преподавания рисунка в средней 
школе» номли қўлланмасида бу борадаги илғор тажрибаларга асосланиб 
реалистик санъат ва расм чизишга ўргатишнинг асосини натурага қараб расм 
ишлаш эгаллаши лозим деб ѐзди. У Россияда 1925-50 йилларда кенг ташвиқот 
қилиб келинган Бакушинскийнинг «Эркин тарбия» назариясига қарши чиқиб, 
таълим ва тарбияда ўқитувчининг катта раҳбарлик фаолиятани қаттиқ, туриб 
ҳимоя қилди. У «Эркин тарбия» назарияси ўқитувчи ролини камайтирувчи ва 
ўқитишда тартибсизликни вужудга келтирувчи «метод» деб ўз ғояларини 
асослашга ҳаракат қилди. XX асрнинг иккинчи ярмида ўқитиш методикасига 
доир қатор илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди. Натижада, расм чизиш 
буйича 1963-70 йилларда I-VI синфлар учун синов дарсликлари тайѐрланиб, 
нашр этилди.Бу дарсликлар В.В.Колокольников (1 ва 2- синфлар), 
С.А.Фѐдоров, М.Н.Семѐнова (3 ва 4-синфлар), Е.Е.Рожкова, ЕЛ.Херсонская (5-
синф), Е.Е.Рошкова ва Л.Л.Макоед (6- синф)лар муаллифлигида тайѐрланди. 
Россия мактабларида таълим мазмунини ислоҳ қилиш борасида ҳукумат 
қарорлари асосида расм чизиш ўқув предметини мақсад ва вазифалари таълим 


239 
 
мазмуни бир неча бор қайта кўриб чиқилди. Натижада, 1970 йилда «Рисование» 
ўқув предметининг номи «Тасвирий санъат» деб ўзгартирилди. Бу номда 
тайѐрланган дастурда эстетик тарбия вазифалари, рассомлар асарларини ўрга- 
нилишига доир қисмлар кенгайтирилган эди. 
Россияда XX асрнинг иккинчи ярмида «Тасвирий санъат» ўқув предметини 
ўқитилишини яхшилашда бир қатор педагог олим ва методистлар фаоллик 
кўрсатдилар. Натижада «Рисование» дарсликларидан ташқари кўплаб илмий-
методик ва методик адабиѐтлар нашр этилди. Бунда Г. В. Лабунская, 
В.В.Алексеева, В. С. Щербаков, А.Г. Шиманская, А.В.Карлсон, Г.И.Орловский, 
Р.И. Коргузалова, А.С. Бражникова, Н.Н.Ростовцев, В.С.Кузин, Е.В.Шорохов, 
Т.Я. Шпикалова, Б.П.Юсов кабилар самарали меҳнат қилдилар. 
Бу даврда яратилган қуйидаги илмий-методик ва методик адабиѐтлар диққатта 
сазовордир: А.П.Фомичев таҳрири остида «Методика обучения рисованию в 
восмилетной школе» (Москва, 1963), Г.В.Лабунская «Изобразительное 
творчество детей» (Москва: Просвещение, 1965); Н.Н.Ростовцев «Методика
преподования изобразительного искусства в школе» (Москва: Просвещение, 
1974), В.В.Алексеева «Изобразительное искусство и школа» (Москва: Сов. 
художник, /1968), B.C. Щербаков «Изобразительное искусство. Обучение и 
творчество» ( Москва: Просвещение, 1969), А.Г.Шиманская «Перспективное 
рисование в школе» ( Москва: Учпедгиз, 1959), А.В.Карлсон «Дидактика и 
методика на уроках рисования» (Москва: Учпедгиз, 1959), Р.И.Коргузалова 
«Тематическое рисование в школе (Москва Учпедгиз, 1959), Г.И.Орловский» О 
художественном образовании учителя рисования» (-Москва: Учпедгиз, 1961), 
З.Масленникова ―Работа красками в шқоле» ( Ленинфад: Учпедгиз, 1959), 
В.С.Кузин 
«Основи 
обучения 
изобразительному 
искусству 
в 
общеобразовательной школе» ( Москва: Просвещение, 1979), Т.Я.Шпикалова 
«Народное искусство на уроках декоративного рисования ( Москва: Просвеще-
ние, 1974), В.В. Шорохов «Тематическое рисование в школе ( Москва: 
Просвещение, 1975) в.б. Россияда тасвирий санъатни ўқитишнинг психологик 
асослари ҳақида ҳам илмий-тадқиқотлар олиб борилиб, бу ҳакда бир қатор 
адабиѐтлар нашр этилди. Бундай ишлар қаторига П.С.Выготскийнинг 
«Воображение и творчество в школьном возрасте ( Москва: Госиздат, 1930), 
Е.И.Игнатьевнинг «Психология художественного творчества» ( Москва: 
Знание, 1971), В.С.Кузиннинг «Психология» ( Москва: Высшая школа, 1982), 
П.М. Якобсоннинг «Психология изобразительной деятельности детей» ( 
Москва: Учпедгиз, 1930) в.б.ларни киритиш мумкин. 
Россияда 1970 йилларга келиб умумий ўрта таълим мактабларида тасвирий 
санъатни ўқитиш мазмунини тўғри белгилаш ва уни такомиллаштириш 
борасида бир қатор олим ва рассомлар гуруҳи пайдо бўлди. Булардан бири 


240 
 
бадиий тарбия илмий- тадқиқот институти тасвирий санъат 
лабораториясининг мудири, профессор Б.П.Юсов, иккинчиси Россия мактаблар 
илмий-тадқиқот институтининг тасвирий санъат лабораториясининг мудири, 
профессор В.С.Кузин, учинчиси Собик, Иттифок, рассомлар Уюшмасининг 
котиби, уюшма қошидаги эстетик тарбия комиссиясининг раиси рассом 
Б.М.Неменский эди. 
Улар мустақил равишда алоҳида-алоҳида олим ва методистлар гуруҳини 
ташкил этиб, тасвирий санъатдан синов дастурларини яратдилар. 
Биринчи ва учинчи гуруҳ олимлари томонидан тузилган дастур «Тасвирий 
санъат ва бадиий меҳнат» деб номланиб, у 1-9 синфларда ўқитиш учун 
мўлжалланган эди. Б.П.Юсов раҳбарлигида тузилган дастур ҳар бир синфда бу 
ўқув предметини икки соатдан ўқитилишини назарда тутган эди. 
В.С.Кузин раҳбарлигида тузилган дастур эса 1-7-синфларда ҳафтасига 1 соатга 
мўлжалланган эди. Бу дастурлар 1985 йилларга қадар Собиқ Итгифоқининг 
ўндан ортиқ мактабларида синовдан ўтказилди. Бу дастурлар катта ижобий-
натижалар берганлигига қарамасдан амалиѐтга жорий этилмади. Бироқ ундаги 
айрим илғор ғоялар янги тузилган дастурларда ўз ифодасини топди. 
Россияда 1970-2000 йиллар давомида олиб борилган ишлар мазмуни турли-
туман бўлди. У эстетик ва бадиий тарбияга доир халқаро, федерация миқѐсида 
илмий-амалий анжуманлар ўтказиш, илмий-методик тўпламлар нашр этиш, 
ўқувчиларнинг ижодий кўргазмаларини ташкил этиш йуналишларида амалга 
оширилди. 

Download 7,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish