Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


 Россия мактабларида тасвирий санъатни ўқитилишини ўзига хос



Download 7,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/176
Sana03.07.2022
Hajmi7,64 Mb.
#737986
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   176
Bog'liq
4.2-BABM-badiy

4. Россия мактабларида тасвирий санъатни ўқитилишини ўзига хос 
ҳусусиятлари. 
Расм чизиш Россия мактабларида умумий таьлим ўқув предмети сифатида 
XVIII асрнинг бошларида пайдо бўлди. Бу даврда расм чизиш денгиз 
академияси, хирургия мактаби, кадетлар мактабида, фанлар академияси 
қошидаги гимназияда, қизлар тарбия билим юртида ўқитилган. Бу ўқув 
юртларида расм чизишга ўргатиш рассомлар тайѐрлаш учун эмас, балки 
ѐшларни касбий фаолияти ва келажак ҳаѐтларида фойдаланишлари учун керак 
бўладиган соҳа деб қаралар эди. 
1934 йилда рус рассоми А. Сапожников биринчи бор умумий таьлим 
мактаблари учун «Курс рисования» номли дарсликни яратди. Мазкур дарслик 
натурага қараб расм чизишга асосланган эди. Дарслик реалистик расм ишлаш 
асосида қурилган бўлиб, унда перспектива, ѐруғсоя қонунлари ҳам ўз аксини 
топган эди. Шу билан бир қаторда Сапожников сим, картон, гипс каби 
материаллардан нарсалар тузилиши, перспектив қисқариши, ҳажмига доир 
методик кўргазмали қуроллар мажмуасини ҳам яратди. 
Муаллифнинг тавсияларига кўра ҳар кандай натура асосига турли ҳажмли 


237 
 
ва юзали геометрик шакллар ѐтиши, шунинг учун ҳам расм чизишда геометрик 
методдан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги баѐн этилган. 
Россияда тасвирий санъатни умумий таълим мактабларида ўқитилишига доир 
йирик фундаментал асар яратганлардан бири Г. А. Гиппиус бўлди. Унинг 
«Очерки теории рисования как обшего учебного предмета» номли асарида уша 
даврдаги расм чизишга ўргатишдаги энг илғор ғоялар ўз аксини топган эди. 
Россия мактабларида расм чизиш оммавий тарзда ўқитила бошлангач рассом-
ўқитувчиларнингетишмаслиги муаммоси пайдо бўлади. 
Махсус ўқитувчилар тайѐрлаш мақсадида 1825 йилда Москвада Строганов 
номидаги техникавий расм билим юртида янги бўлим очилиб, унда расм 
ўқитувчилари тайѐрлана бошланди. 1879 йилдан эса Санкт-Петербург бадиий 
академияси қошида расм ўқитувчилари тайѐрловчи курс очилди. Бу курслар 
учун дастур, методик материаллар тайѐрлашда бадиий академия профессори 
П.Чистяков фаолият кўрсатди. Бу даврда тузилган дастур ва қўлланмаларда 
А.Сапожниковнинг геометрик кўчириш методлари амалиѐтдан чиқарилиб, 
мактабда расм дарси фақат натурал метод асосида расм ишлашдан иборат 
эканлиги қайд қилинди. Мазкур дастур ва қўлланмаларда болалар тасвирий 
фаолиятларига эркинлик бериш лозимлиги ҳам белгилаб қўйилди. Расм чизиш 
муаммоларини ҳал қилишда XIX аср бошларида Москва ва Петербург 
шаҳарларида ташқил этилган «Расм ўқитувчилари жамияти» эътиборга лойиқ 
ишларни амалга оширди. Бу даврда мутаҳассислар орасида расм чизишга 
ўргатиш масалалари катта қизиқиш уйготган бўлишига қарамасдан бу соҳада 
қа-карши ғоялар ҳам кучайди. Ана шун- дайлардан бири формалистик оқим 
эди. Бу оқимнинг вақилларидан Кершенштейнер ва Дюпюи ғояларини 
Россияда ташвиқот қилишда Бакушинский катта рол ўйнади. Унинг фикрича 
бадиий тарбияда «Мактаб» керак эмас, болаларни ўқитиш ҳам керак эмас, 
улар ҳохлаган ишларини бажарсинлар, ўқитувчи фақат кузатиб туриши лозим. 

Download 7,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish