3. Расм чизишга ўргатишдаги ўзига хос турли қарашлар.
Академик тизимга кўра жиддий илмий билимларсиз расм ишлашни
ўрганиб бўлмайди. Болалар расм чизиш орқали борлиқни билиб борадилар.
Бу сифат ҳар бир шахс учун, у қайси соҳанинг мутаҳассиси эканлигидан
қатъий назар зарур деб ҳисобланди.
Кейинчалик Балон академияси таъсирида Парижда, Венада, Берлинда,
Мадридда, Петербургда, Лондонда ана шундай академиялар очилди.
Тасвирий санъатни ҳамма умумтаълим мактабларида ўқитилишининг фойдали
эканлиги буюк чех педагоги Я.А.Коменский- томонидан унинг «Буюк
дидактика» асарида ривожлантирилди.
Умумий таълим тизимида расм ишлашни такомиллаштиришда француз олими
Ж.Ж.Руссонинг фикрлари диққатга сазовордир. У ўзининг «Эмил или
воспитание» номли китобида борлиқни билишда натурага қараб расм
ишлашнинг аҳамияти катта эканлигини исботлаб берган. Унинг фикрича расм
чизишни кўпроқ табиат Қуйнида амалга ошириш самаралидир. Чунки,
235
болалар
табиат
қўйнида
нарсаларни
ҳақиқий
ранги,
перспектив
кисқаришларини кўргазмали равишда ўз кўзлари билан кўрадилар, унинг
қонунларини онгли равишда тушуниб етадилар.
Европа педагоглари орасида расм чизишни умумий таълим мактабларида
алоҳида ўқув предмети сифатида ўқитилиши ва уни такомиллаштиришда
И.В.Гѐте (Германия), И.Г.Песталоцци, И.Шмидт ва П. Шмидт (Швецария), А.
Дюпюи ва Ф. Дюпюилар (Франция) катта ҳисса қўшдилар.
Умумий таълим мактабларида расм ишлашда натурал методдан кўра геометрик
методни Н.Песталоцци, П.Шмидтва И.Шмидт каби педагоглар ѐклаб
чиқдилар. Натижада, мактабларда расм чизишга ўргатишда иккита қарама-
қарши натурал ва геометрик методга асосланган икки оқим пайдо бўлди.
Натурага асосланган расм чизишни устунликларини Я.А.Коменский,
Ж.Ж.Руссо, И.В.Гѐтелар ѐклаган бўлсалар, геометрик методни кўпроқ
И.Г.Песталоцци, И.Шмидт ва П.Шмидт, Ф.Дюпюилар асослашга ҳаракат
қилдилар.
Лекин, XIX асрнинг иккинчи ярмидан геометрик метод Европанинг кўп
мамлакатларида қўлланила бошланди. Шундай қилиб, XIX аср ўрталарига
келиб, Европада расм чизиш фан тарзида умумий таълим мактабларида
ўқитилиши анча ривож топди. Бу соҳада рассом ва муаллимлардан ташқари
санъатшунослар, педагог, психологлар, врачлар шуғуллана бошладилар. Расм
чизишни ўқитиш методологиясига доир бир қатор адабиѐтлар нашр этила
бошланди. Бу борада Кульман, Пранг, Эльснер, Баумгарт, Аусберг, Брауншвиг,
Тэдд кабилар жонбозлик кўрсатдилар. Бўлар томонидан яратилган
адабиѐтларда расм чизиш қоидалари, унинг методикасида қарама-қарши
фикрлар бўлсада, бироқ натурал метод борасида бундай қарама-қарши фикрлар
руй бермади.
XX аср бошларида болалар тасвирий ижоди борасида биогенетик назария
юзага келди. Бу борада немис олими Г.Кершенштейнер, рус санъатшуноси
А.Бакушинский, америкалик Ж.Дьюилар фаоллик кўрсатдилар. Уларнинг
фикрига Қараганда болалар бадиий ижодига аралашмаслик керак. Улар эркин
ижод қилишлари лозим. Уларнинг ижодига аралашиб таълимни тезлаштириб
бўлмайди. Чунки, ҳар бир бола ѐшига мос равишда аввалдан белгилаб қўйилган
236
босқичларни босиб ўтади. Бу босқични ўтамасдан, иккинчисини ўзлаштириб
бўлмайди ѐки уларнинг ижодига аралашиб, уларнинг фикрлари, ҳис-
туйғуларини ўзгартириш мумкин эмас. Шунинг учун болаларнинг ижодига
раҳбарлик қилиш, аралашиш жиноятдир деб ѐздилар. Кейинчалик бу ғоя
«Эркин тарбия» номини олди.
Do'stlaringiz bilan baham: |