229
6-босқич:
Мустақил бажариш учун топшириқлар (уйга вазифа):
Амалий- кўчма машғулот жараѐнида олинган маълумотлар, янгиликларни,
илғор тажрибаларни ўз муассасасида қўллашга эришиш.
Тасвирий санъатни ўқитилиши тарихи(мисолида)
Режа:
1.Тасвирий санъатни ўқитишга доир дастлабки маълумотлар.
2. Европада уйғониш даври рассомларининг хизматлари.
3. Расм чизишга ўргатишдаги ўзига хос турли қарашлар.
4. Россия мактабларида тасвирий санъатни ўқитилишини ўзига хос
ҳусусиятлари.
5. XX асрда собиқ иттифоқ мактабларида тасвирий санъатни ўқитилиши.
Таянч тушунчалар:
Қадимги Миср ва Юнонистон, «Дорифор» ҳайкали,
Уйғониш даври рассомлари, Балон академияси, «Эркин тарбия»,
эстетик
тарбия.
1. Тасвирий санъатни ўқитишга доир
дастлабки маълумотлар.
Қадимги Миср ва Юнонистонда эрамиздан аввалги 3- асрларга доир
материаллар ҳам мавжуд. Қадимги Мисрда
TOF
қояларига ўйиб ишланган
ҳайкаллар, шунингдек рангтасвир асарлари ўзининг юксак бадиийлиги ва
ишланиш техникаси жиҳатидан кишиларни ҳайратга солиб келмокда. 1- расм.
Шуни алоҳида кайд қилиш лозимки, бундай санъат асарлари қандай
шаклда бўлишидан қатъий назар уларни махсус мактабларсиз яратиб бўлмайди.
Кишилар ўз тажрибаларини кейинги авлодларга турли йўллар билан ибтидоий
жамоа давридан бошлаб ўтказиб келганлар десак янглишмаган бўламиз. Бунга
энг қадимги Мисрда расм чизишга ўргатишга доир тарихий манбалар гувоҳлик
беради. Тасвирий санъатни ўқитишиши билан одамлар қадимдан шуғулланиб
келганликлари кўпроқ қадимги Миср манбаларида сақланиб қолган. Миср
мактабларида расм ишлашга ўргатиш мунтазам равишда чизмачилик билан
боғлиқ ҳолда амалга оширилган. Тарихий маълумотларга қараганда мактабни
тўғаллаб чиқаѐтган ѐшлар маълум майдон юзасини ўлчаш ва уни қоғозга
тушураоладиган, бино планини чиза оладиган, ариқ ва каналларнинг
схемасини тасвирлай оладиган бўлишлари талаб этилган. Расм болаларни ѐзиш
саводини чиқаришда хдм катта аҳамиятга эга бўлган.
230
1-расм
Масалан «о» харфини ўргатиш учун оѐк, расми, «қ» ҳарфини ўргатиш учун
қўл расми чиздирилган.
Болаларни расм чизишга ўргатишда қўлни эркин ҳаракат қилишига
алоҳида эътибор берилган. Эркин, енгил, равон чизиқлар чизиш доскада ѐки
папирус қоғозларда бажарилган.
Шуни ҳам алоҳида кайд қилиш лозимки, бу давр мактабларида фақат
болалар ўқиганлиги сабабли уларга ниҳоятда юқори талаблар қўйилган.
Шунинг учун ҳам талаб ва кўрсатмаларга риоя қилинмаганда болалар
қаттиқ жазоланган, хаттоки ѐғоч билан калтакланган.
Миср мактабларида расм чизишга ўргатиш назарияси бор йуқлиги маълум
бўлмасада, айрим расм чизиш қоидалари қўлланилган. Ўқитувчилар расм
чизишни (шакл, ранг, ўлчов, тузилиши в.б.) табиатни кузатиш асосида эмас,
кўпроқ намунадан, схемадан кўчириш орқали ўргатганлар.
Айрим маълумотларга Қараганда, Мисрда расм чизишга ўргатиш қадимги
Юнонистондан анча аввал бошланган. 2-расм. Италиялик ХУ аср меъмори,
артисти, ѐзувчиси ва олими Л.Б.Альберти шундай деб ѐзади: «Мисрликларнинг
ѐзишича, рангтасвир ишлаш уларда Юнонистондан олти минг йил аввал
мавжуд бўлган». (5.40)
231
Расм чизишга ўргатиш қадимги Юнонистонда ҳам ўзига хос йуналишда
амалга оширилган. Уларда расм ишлашга ўргатишда табиатни, бутун борлиқни
ўрганишга, унда гўзалликларни идрок этишга алоҳида эътибор берилган. Расм
ишлаш учун ѐгоч тахта устига асалари муми суртилган ва унинг устини буѐқ
билан сидирға бўялган. Расм ана шу юза устига ўткир металл ѐки суяк билан
чизилган. Нотўғри чизилган расм қўл билан ишқаланиб, чизиқлар ўрни
тўлдириб ўчирилган. Сўнгра текис юзага янги расм ишланган.
Эрамиздан аввалги 432 йилда Юнон ҳайкалтароши Поликлет киши
танаси аъзолари ўртасидаги мўтаносиблик пропорционалликка доир намуна
сифатида «Дорифор» ҳайкалини яратди. Кейинчалик у барча махсус бадиий ва
бадиий бўлмаган мактабларда ўргатилди.
3-расм.
Юнон рассомлари борлиқни ва турмушдаги гўзалликларни кузатиш
232
асосида тасвирлашни қонун ва қоидаларини ишлаб чиққанлар. Уларнинг
фикрича гўзаллик, кўпроқ хушбичим, тартиб, ритм ва симметрия, бўлаклар
ўртасидаги мўтаносиблик, турли математик муносабатларда ифодаланади. 4-5-
расмлар.
Кейинчалик Юнонистонда расм ишлашнинг бир неча ўзига хос
мактаблари пайдо бўлган. Улар орасида тасвирий санъат ва уни ўқитиш
тараққиѐтида Сикион мактаби катта роль ўйнаган. Бу мактабда ўқитиш
ишлари илмий асосда ташқил этилган бўлиб, болалар кўпроқ табиатга, унинг
қонуниятларини билишга қаратилган.
Бу мактабни битирганлар орасида Памфилдек машҳур рассомлар ҳам
бўлган. Памфил расм чизишнинг таълимий ва тарбиявий аҳамиятини кўрсатиб
берган. Бу ҳақида унинг замондоши Плиний шундай деб ѐзган эди: «Унинг
саъйи ҳаракати билан аввал Сикионда, сунгра Юнонистонда ҳамма болаларга
расм чизишни ўргатиш лозимлиги белгилаб қўйилган. Бошлангич таълим расм
чизишдан бошланиши қайд қилинган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |