358
хисобга олсак, иктисодиётнинг бошка сохалари ва экотизим билан
суғорма дехкончилик уртасида сув тақсимоти буйича жиддий зиддиятлар
келиб чикиши эхтимоли мавжуд [3].
Қўшимча
сув манбалари излай бориб, сувдан фойдаланиш, сув
таъминоти ва эхтиёжларни бошкариш, сувдан фойдаланувчилар уртасида
сувни адолатли тақсимоти, шунингдек ташлама сувларни тозалаш ва кайта
ишлаш даражасини ошириш оркали катта имкониятлар яратилади.
Дунёда курғокчил иклим шароитида суғориладиган
дехкончилик
кўпинча хосил етиштиришнинг ягона усули хисобланади. Тегишли техник
чора тадбирлар ёрдамида вегетация даврида ёғингарчилик кам ёки умуман
тушмаган даврда далаларга етарлича сув етказиб берилади ва ёмғир
етишмалигини урнини босади. Курук иклим шароитида суғориш қишлоқ
хўжалик ишларини олиб боришнинг ягона усули булса, хосилдорликни
ошириш учун қишлоқ хўжалик майдонлари нам иклим шароитида кушимча
равишда суғорилади.
Суғориш, ирригация-тупрокни манбалардан олинган сув билан сунъий
намлаш, мелиорациянинг бир тури. Суғориш тупрокнинг ўсимлик
илдизи
таркалган кисмида энг кулай сув режимини хосил килади. Бу эса
усимликларнинг тупрокдан озик моддалар- минерал ва органик ўғитларни
ўзлаштирилишига қулай шароит яратади ва қишлоқ хўжалиги экинларидан
яхши ўсиб ривожланишини таъминлайди. Суғориш экинлар хосилдорлигини
суғорилмайдиган шароитларга қараганда 8-10 марта оширади, интенсив
дехкончиликни жорий этиш имкониятини беради. Бу эса сув хўжалиги
курилишига ва ерларни мелиоратив узлаштирилишига
сарфланган капитал
маблағларнинг тез (3-5 йил ичида ) копланишини таъминлайди. Статистик
маълумотларга караганда, ХХ асрнинг 50- йилларида дунёда суғориладиган
жами ер майдони 121 млн.га, 80- йилларда 230 млн.га дан купрокни, ХХ
асрнинг охирида 271 млн.га ни ташкил этади. Осиёда 191.2, Шимолий
Амарикада 30.4, Европада 24.6, Африкада 12.5, Австралияда 2.4 млн.га экин
майдонлари суғорилган.
Суғориладиган ер майдонларининг кенгайиши қишлоқ хўжалигида сув
истеъмолининг купайишига олиб келади. Сув истемолининг хисоб
китобларига кўра дунёдаги чучук сувнинг тахминан 70% қишлоқ хўжалиги
учун ишлатилади. Саноатга эса 20%, колган 10%
эса хусусий уй
хўжаликларига туҒри келади [1,34-37].
Инсоният канчалик кадим булса хам, тегишли суғориш техникаси бир
хил даражада фарк килади. Кадимги даврларда сув далаларга челаклар, сув
Ғилдираклари ва Архимед винтлари билан тўкилган. Бугунги кунда бошка
такомиллаштирилган усуллар мавжуд. Суғоришнинг энг мухим усуллари ер
359
ости, ер усти ва томчилатиб хамда сепишдир, яъни ёмҒирлатиб суғоришдир.
ЁмиҒирлатиб суғориш экинларини суғориш усулларидан бири булиб, бунда
сув махсус машина ёрдамида суний ёмғир холига келтирилиб, тупрок ва
усимликлар устидан сепилади. Ёмғирлатиб суғориш полиз, техник, озука,
дон ва мева экинларини етиштириш, айникса, намлиги бекарор минтакаларда
кенг кулланилади. Пахта экиладиган минтакаларда чучук ва кам шурланган
ер ости сувлари ер юзасига якин жойлашган соз кунғир-соз тупрокларда хам
яхши сув утказувчанликли соз тупрокларда ёмғирлатиб суғориш
усулини
қўллаш энг самаралидир [2,21-25].
Ёмғирлатиб суғоришни кучли шурланган тупрокларда қўллаш мумкин
эмас, чунки у шўрланиш жараёнин кучайтиради. Эгатлаб ва ер юзасидан
суғоришнинг бошка усулларига нисбаттан ёмғирлатиб суғориш бир канча
афзалликка эга: Экиннинг усиш ва ривожланиш шароитлари яхшиланади,
усимликлаги чангни ювиб уларнинг нафас олишини,
органик моддалар
тупланишини кучайтиради. Тупрокнинг ва ер устки қатлам хавосининг
намлиги ошади ва харорати пасаяди, буғланишга ва транспирацияга
кетаётган сув исрофи камаяди. Ёмғирлатиб суғориш экин танасидаги барча
физиологик
жараёнларни
активлаштиради,
хар
кандай
суғориш
микдорларида сувнинг текис таъминлайди, нокулай релъефли ва сувни яхши
утказмайдиган катлам устида жойлашган тупрокли
майдонларда усимлик
учун зарур энг макбул намликни таъминлашга имкон беради. Ёмғирлатиб
суғоришда муваккат суғориш тармоклари булмаслиги сабабли ер майдони
туликрок ишлатилади. Ер устидан суғоришдагига караганда мавсумий
суғориш меъёри камрок булади.
Do'stlaringiz bilan baham: