МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў
26
конкрет бир хил лексик ва грамматик бирликлар билан тўлдирилишига асосий эътибор
қаратилади.
Туркийшуносликда ҳам ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб тил сатҳи ўртасидаги
изоморфизмни белгилаш, бир сатҳда чуқур ўрганилган ҳодисанинг бошқа сатҳлардаги
ўхшашларини аниқлашга ҳаракат бошланди. Натижада лексик сатҳда етарлича
ўрганилган омонимия, синонимия ва антонимия ҳодисалари морфологик ва синтактик
сатҳда ҳам тадқиқ қилиши бошланди. Мазкур жараён 1986 йилда Фахри Камол томо-
нидан бошлаб берилди. Жамоавий ёзилган “Ҳозирги ўзбек адабий тили” китобининг
1 том “Лексикология” қисмига олим омонимларни учга: лексик омонимлар, аффиксал
омонимлар ва омосинтагмалар, яъни синтактик омонимларга гуруҳлайди.
Синтактик омонимия юзасидан А.Сафаев ва Ф. Убаевалар ҳам фикр юритган.
А.Сафаев бир синтактик шаклнинг турли синтактик позицияда келишини синтактик
омонимия деб тушунади. Масалан, Саволига яраша берилган жавоб гапида саволига
яраша бўлаги ҳол позициясида, саволига яраша жавоб гапида худди шу бўлак аниқловчи
позициясида келиши синтактик омонимия сифатида изоҳланади.
Ф.Убаева “шаклан бир хил бўлиб, турли хил фикр англатишга хизмат қилувчи
гаплар, гап бўлаклари синтактик омонимлар эканлигини, у ҳақиқий воқеликни тўғри
акс эттиришини ва стилистик восита сифатида хизмат қилиши”ни таъкидлайди.
У синтактик омонимиянинг икки турини - омоним гаплар ва омоним бўлакларни
ажратади. Омоним гаплар, ўз навбатида, уч гуруҳга бўлинади: 1) омоним содда гаплар:
тўғри йўлдан бор - (а) бирор жойга бориш; б) жиноят қилмаслик); Анча тузалиб қолди
(а) касалнинг тузалиши; б) характернинг ўнгланиши); Нодонлигидан гапирди (а) нодон-
лиги ҳақида гапириш; б) нодонлиги сабабли гапириш); 2) Омоним қўшма гаплар. Оли-
манинг фикрича, қўшма гаплар ҳам кўпинча тўғри ва кўчма маъноси билан омоним
бўлади: Шамол бўлса, дарахтнинг учи қимирлайди. Ким булоқнинг бошини боғласа,
сувни ўша ичади. Нима экилса, шу ўрилади. Демак, қўшма гаплар омонимияси деганда
қўшма гапларнинг кўп маънолилиги тушунилади. Қўшма гап маъноларини тўғри ва
кўчма маънолар асосида изоҳлашнинг ўзи ҳам бу фикрни тасдиқлаб турибди.
3) омонимия эргаш гаплар. Ф.Убаеванинг таъкидлашича, баъзи бир эргаш гаплар
бир хил шаклда бўлса ҳам, турли хил эргаш гап саналади. Ана шундай гаплар омо-
ним эргаш гаплар ҳисобланади. Масалан, Ким яхши ўқиса, у боради. Ким яхши ўқиса,
уни юборамиз. Ким яхши ўқиса, унинг ҳурмати ошади. Бу қўшма гапларнинг биринчи
қисми, бир хил лексик бирликлар ва грамматик шакллардан иборат бўлса ҳам, ушбу
биринчи гапда эга эргаш гап, иккинчи гапда тўлдирувчи эргаш гап, учинчи гапда
аниқловчи эргаш гап вазифасида келган.
Ўзбек тилшунослигида А.Бердиалиевнинг синтактик омонимияга оид тадқиқоти
илмий пуҳталиги, назарий асосланганлиги билан ажралиб туради. У А.Сафаев ва
Ф.Убаеваларнинг синтактик омонимия ҳақидаги фикрларига танқидий ёндашади.
Ф.Убаеванинг қўшма гап, эргаш гап ва гап бўлаклари омонимияси ҳақидаги фикрлари
синтактик омонимия табиатига мос келмаслигини таъкидлайди. Аниқроғи, синтактик
полифункционаллик ва синтактик амфиболия (омофония) ҳодисалари сифатида қайид
эътилганига эътироз билдиради.
А.Бердиалиев Н.Д. Арутюнованинг “омонимия сўзловчи учун эмас, балки тин-
гловчи учун тааллуқлидир”, деган фикрига таяниб, информант (тингловчи) сўзловчи
(информатор)нинг қандай мазмунда фикр юритаётганлигини тушунишида иккила-
ниши аниқлигини айтади.
Тадқиқотчи Ф.Убаеванинг нодонлигидан гапирди типидаги гапларнинг икки хил
мазмунга эга бўлиши фикрининг нутқ жараёни билан алоқадор эканлигига қўшилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |