МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў
25
Омонимияда тил бирликлари ифода планига кўра бир хил, тенг бўлиши керак.
Ифода плани деб икки ҳодиса назарда тутилади: талаффуз, айтилиш (товуш ифодаси)
ва ёзилиш (ҳарфий ифода)
Адабий тилда тил бирликларини ўзаро омоним дейиш учун улар бир хил талаффуз
қилинадиган ва ёзиладиган фонемалар тузуми билан ифодаланиши керак.
Таъкидлаш керакки, омонимия деганда тилшунослик тарихида, энг аввало, лексик
сатҳ бирлиги бўлган лексик омонимлар, яъни омолексемалар тушунилган. Шунинг
учун ҳам тадқиқотчилар диққати, асосан, лексик омонимияни ўрганишга қаратилган.
Масалан, М.Миртожиев ва Т.Алиқуловларнинг номзодлик диссертациялари лексик
омонимияга бағишланган.
Омонимия фақат лексик сатҳ билан чегараланмайди. У фонологик сатҳдан бошқа
барча сатҳ бирликлари учун хос универсал ҳодисадир. Рус тилшунослигида илк бор
Л.А.Булаховский грамматик сатҳ бирликларидаги омонимия ҳодисасига эътибор
қаратди . Ўзбек тилшунослигида М.Жўрабоеванинг “Ўзбек тилида аффиксал омони-
мия” мавзусидаги номзодлик диссертацияси майдонга келди.
Рус тилшунослигида грамматик омонимиянинг назарий асослари Е.И.Шендельс ва
академик В.В.Виноградовлар томонидан чуқур ёритиб берилди. Лекин В.Виноградов
ҳам грамматик омонимия доирасида фақат морфологик ва аффиксал омонимияни
ўрганиш билан чекланди. Фикримизча, грамматик омонимия грамматиканинг фақат
бир стаҳи билан чегараланиб қолмаслиги керак. У, сўзсиз, синтактик бирликларга ҳам
ҳосдир. Ана шуни эътиборга олган ҳолда, ўтган асрнинг 50 йилларидан бошлаб, омо-
нимия ҳодисаси синтактик сатҳ доирасида ўрганила бошлади.
Синтактик бирликлар омонимияси дастлаб муаммо сифатида Е.И.Шендельс томо-
нидан бошлаб берилди. Н.П.Колсеников, А.Г.Щепин, Е.Э.Гулыга, Н.Д.Арутюнова каби
олимлар томонидан тадқиқ давом эттирилди.
Рус тили материаллари асосида синтактик омонимияни тадқиқ этган олимларни
икки гуруҳга бўлиш мумкин.
Биринчи гуруҳдаги олимлар (Е.И.Шендельс, Е.В.Гулбыга, Г.А.золотова,
А.В.Дудников) тилшуносликда Ф.де Соссюр томонидан фарқланган тил-нутқ дихо-
томиясига таянган ҳолда синтактик омонимияни ушбу зидланиш асосида тадқиқ
қиладилар, омонимияни тил сатҳида гап моделига таалуқли эканлигини эътироф эта-
дилар. Е.И.Шендельс синтактик бирликлар омонимиясини омамодел термини билан
ифодалаб, унга моделларнинг шаклий ўхшашлиги сифатида ёндашади. Унинг фикрича,
моделларнинг омоним бўлиши учун структурасида бир хил лексик бирликларнинг
бўлиши шарт эмас. Улар турли хил - бир-бирига ўхшамаган, бирликлардан ҳам тузи-
лиши мумкин. Омомоделлар уларни ташкил этган лексик материалнинг турли хиллиги
белгисига асосланиши керак.
Е.В.Гулыга ҳам синтактик омонимияни моделлар омонимияси сифатида талқин
қилади.
Иккинчи гуруҳдаги олимлар эса (Р.Н.Колесников, А.Г.Щепин) товуш қиёфаси ва
морфологик белгилари бир хил бўлган нутқий парчаларнинг ҳар хил маънолар англати-
шини синтактик омонимия деб ҳисоблайдилар. А.Г. Щепин фонетик
қиёфаси ва морфологик белгилари бир хил бўлган нутқий парчаларнинг ҳар хил маъно-
лар англатишни синтактик омонимия деб тушунтиради.
Демак, биринчи гуруҳдаги олимлар синтактик омонимияни тил сатҳида, абстракт
конструктлар асосида, когнитемаларга таянган ҳолда ўрганишга ҳаракат қилсалар,
иккинчи гуруҳдаги олимлар когнитемаларнинг, яъни синтактик моделларнинг бевосита
нутқ сатҳида воқеланишига асосланган ҳолда ўрганадилар. Натижада моделларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |