МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў
24
6. Asqarova M.A, Ko’rsatish olmoshlarining ba’zi xususiyatari haqida, Tilshunoslik masalalari,
Toshkent, 1970-yil.
7. A.G’ulomov, A.Tixonov, R.Qo’ng’urov, O’zbek tilining morfem lug’ati, “O’qituvchi” nashriyoti,
1977-yil.
8. O’zbek tilining izohli lug’ati (4- tom), “O’zbekiston Milliy ensiklopediyasi” Davlat ilmiy
nashriyoti, 2006-yil.
РЕзЮМЕ
Maqolada olmoshlarda ham soz yasalish xususiyati mavjudligi haqida fikr yuritilib, affiksatsiya,
kompozitsiya va semantik usullar yordamida olmoshlar yasalishi misollar bilan isbotlangan.
РЕзЮМЕ
В статье авторы размышляют о том, что и местоимения имеют словообразовательную систему
и на убедительных примерах доказывают об образовании новых местоименных слов.
SUMMARY
In the article, the authors reflect on the fact that pronouns also have a word-forming system and on
convincing examples prove the formation of new pronominal words.
Айтбаев Д.Т.
ТДПУ доценти
СиНТАКТиК ОМОНиМия АСОСидАГи АСиММЕТРия
Таянч сўзлар:
тил, предмет,синтактик, омонимия, ассиметрия, адабий тил, тил-
шунослик, полисемия.
Ключевые слова:
язык, предмет, синтактический, омонимия, ассиметрия, лите-
ратурный зяык, языкознания, полисемия.
Key words:
language, prеdmet, syntactic, homonymy, assymetry, literary zyak,
linguistics, polysemy.
Борлиқдаги нарса ва ҳодисалар алоҳида-алоҳида сўзлар орқали ифодаланиши
шарт эмас. Тилнинг ўзига хос жиҳати шундаки, саноқли сўзлар ва уларнинг турли хил
комбинациясидан – бирлашувидан чексиз предмет, воқеа-ҳодисалар ифодаланиши
мумкин. Омонимия тилнинг ана шундай имкониятларидан биридир.
Маълумки, омонимия юнонча homomimia сўзидан олинган бўлиб, маънолари
бошқа-бошқа бўлган турли лисоний бирликларнинг товуш (ташқи) томонидан бир
хил бўлишидир.
Турли лингвистик бирликларнинг товуш томонидан бир хил бўлиши, табиийки,
шакл ва мазмун асимметриясини юзага келтиради. Аниқроғи, шаклий бир хил лисо-
ний бирлик бир нечта мустақил, ўзаро боғланмаган маъноларга эга бўлади.
Тилшунослик тарихи нуқтаи назаридан омонимия ўзбек тилшунослиги Европа
тишунсолигига нисбатан анча илгарилаб кетган. Айтмоқчимизки, омонимия
ҳодисаси рус тилшунослигида XX асрдан бошлаб олимлар диққатини тортган бўлса
, ўзбек тилшунослигида айни ҳодиса бадиий санъат – тажнис санъати сифатида
жуда қадимдан ўрганиб келган. Алишер Навоий “Муҳокаматул луғатайн” асарида
бу санъат турига тилнинг ўйноқилигини таъминловчи восита сифатида алоҳида
тўхталади.
Ш.Раҳматуллаев ва Р.Шукуровларнинг таъкидлашича, омонимия, худди синони-
мия ва антонимияда бўлганидек, минимум икки тил бирлиги орасида юзага келади.
Бундай муносабатларни белгилашда тил бирликларининг ҳар икки томони – ифода
плани ҳам, мазмун плани ҳам- ҳисобга олинади. Синонимия ва антонимияда тил бир-
ликларининг мазмун плани асосга олинса, омонимияда, аксинча, ифода плани етакчи
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |