Бойликка эришиш учун нима қилмоқ керак?
Биринчидан, пулни ишлаб топиш мумкин – исталганча, истаган ерда ва
исталган вақтда. Сиз бошқалар қила олмайдиган ва ҳозир қилмаётган ишни
қилинг. Агар бу иш билан боғлиқ соҳада якка хоким (
монополист
) бўлиб
Аюпов Равшан Хамдамович
83
олсангиз, тез орада бойиб кетасиз. Агар ҳозир қилаётган ишингиз ва олаётган
пулингиз Сизни қониқтирмаса, у холда кўпроқ пул ишлаб топиш йўлларини
қидиринг. Бир вақтнинг ўзида бир неча йўналишларда ишлаб кўринг ва
уларни бир бири билан солиштиринг. Энг яхшисини танланг ва куч-
қувватингизни ҳамда ақл-заковатингизни худди шу йўналишга қаратинг.
Иккинчидан, бойлик орттириш учун қўлингиздаги маблағни истаган шаклда,
истаган вақтингизда ва истаганингизча айлантиринг. Бунда қуйидагича
стратегияга риоя қилиш мақсадга мувофиқ бўлади: “
Бир ишга пул тикаман,
иккинчисини ўрганиб бораман ва учинчи ишни қидираман
”. Агарда пул
айлантиришдан чиққан даромадингиз миқдори ҳаражатларга нисбатан ошиб
борса, ортиқча маблағни яна бирор бир фойдали ишга жалб қилинг. Агарда,
фойда миқдори Сизни қониқтирмаса, у холда яна бошқа бир иш турини
изланг. Пулингизни аввало соғлигингизни яхшилашга, билим олишга,
мулкнинг турли хил кўринишларига (
айниқса, кўчмас мулкка – “кўчмас мулк,
кетмас давлат!”
) жалб қилинг (
ёки бошқача сўзлар билан – инвестиция
қилинг)
. Албатта ўз ишингизга ва ўзингиз ривожлантиришингиз мумкин
бўлган бизнесга эга бўлинг. Бойлик орттиришнинг учинчи йўли – жамғариш
бўлиб, исталган нарсани, исталган вақтда ва истаганча жамғариш мумкин
(
фақат инфляция миқдори катта бўлган вақтда ҳамда сиёсий беқарорлик
даврида пулни жамғариш яхши натижаларга олиб келмайди
). Шу билан
бирга пул қанча кўп миқдорда жамғарилса, шунчалик яхши натижалар
оласиз. Жамғармангиз ортиши билан пул топиш имкониятларингиз ҳам
шунчалик орта боради. Пул жамғаришнинг энг яхши усуллари – кўчмас
мулк, банкдаги пуллар ва активлар, қимматбаҳо қоғозлар ҳамда қимматли
металлар (
олтин, кумуш
), антиквариат ва нодир тошлардир. Пассивларни
камайтириб, активларни кўпайтириш, бойликка эришишнинг энг яхши
йўлидир. Пассивлар (
қимматбаҳо уй жиҳозлари, яшайдиган уйни
таъмирлаш, қимматли автомашина миниш, маиший техника, кийим-кечак,
аёллар тақинчоқлари ва шунга ўхшашлар
) катта маблағ талаб қилгани билан,
Аюпов Равшан Хамдамович
84
қайтиб келмайди ва фойда ҳам келтирмайди. Активлар эса (
ғоялар,
кашфиётлар, таълим олиш, меҳнаткашлик, соғлик, интеллектуал мулк, ноу-
хаулар ва шунга ўхшаш албатта фойда келтирадиган мол-мулк
) бу Сизга
фойда келтирадиган нарсалардир. Лекин кўпчилик инсонлар пассивларга
жуда ҳам ўч бўладилар, шунинг учун ҳам бу инстинктив интилиш уларни
исрофгарчилик томон етаклайди ҳамда охир-оқибат бизни ўз пулимизнинг
ашаддий душманига айлантиради. Пассивларни ҳам пул ишлашга жалб
қилинг, агар бунинг уддасидан чиқа олмасангиз, уларни вақт ғаниматда
сотиб юборинг. Уларнинг ўрнига эса фойда келтирадиган нарсаларни сотиб
олинг. Эсингизда турсин – ўз ҳаражатларингизни даромадларингиз билан
мувофиқлаштириб боринг ва пассивларнинг миқдорини иложи борича
камайтиринг. Ёддан чиқарманг – бугун сотиб олган нарсангиз, эртасигаёқ
ишлатилган ҳисобланади ва ўз қийматини қандайдир миқдорга йўқотади.
Одамларниг эхтиёжлари доимий равишда ортиб боришини ҳисобга олган
холда уларга ҳали ҳеч ким таклиф этиб ултурмаган маҳсулот ва ҳизматларни
таклиф этинг. Агарда севимли машғулотингизни пул топиш манбаига
айлантира олсангиз, бойликка эришишингиз анча осон кечади ва натижа ҳам
анча салмоқли бўлади. Ишлаб топган пулингизнинг тахминан ўндан бир
қисмини доимий равишда жамғариб боринг – бу Сизнинг ва оилангизнинг
келажагингизни таъминлаш учун ҳизмат қилади. Ўзингиз яхши билмайдиган
соҳаларга асло қўл урманг ва пул жамғаришнинг қуйидаги асосий тартиб-
қоидаларига риоя қилинг:
Пул жамғармаси ҳосил қилишни бошланг;
Ҳаражатларингизни аниқ назорат қилиб боринг;
Жамғармангизни бегона кўзлардан сақланг ва эҳтиёт қилинг;
Яшайдиган жойингизни ҳам фойдали ташкилотга айлантиринг;
Келажак мақсад ва орзуларингиз амалга ошиши учун даромад қилинг
ва активлар жамғаринг.
Аюпов Равшан Хамдамович
85
Бойиш имконияти бўла туриб, камбағалликда яшаш инсон учун уят,
шунинг учун бойиш сирларини биладиган инсонлардан ёки бадавлат
кишилардан тортинмай маслаҳатлар сўранг. Олдингизга аниқ мақсадлар
қўйиб, уларнинг амалга ошиши учун, пулингиз эса фойда келтиришга
ишлаши учун тер тўкиб фаолият кўрсатинг. Сизнинг ичингиздаги биринчи
сонли душман – бу дангасалик, уни албатта ва узил-кесил енгинг. Қайтариб
беришларига озгина бўлса ҳам шубҳангиз бўлса, асло қарз берманг, акс холда
пуллар ўз-ўзидан Сизни тарк қилади. “
Бирданига ва каттагина фойда
оламиз
ва бўлишамиз
” – деб, бунга ишонтиришга уринадиган
фирибгарларнинг (
агар улар яқин дўстларингиз ёки қариндошларингиз
бўлсалар ҳам
) режалари ва алдовларига учманг, чунки бу жуда ёмон
оқибатларга олиб келади. Бу бўлим сўнгида файласуф Сенеканинг қуйидаги
гапларини келтиришни жоиз деб биламиз: “
Биз бирор-бир ишни қийин
бўлгани учун бошламадик, деб ўйлаймиз, аслида эса бу ишни бошламаганимиз
учунгина уни қийин деб ўйлаймиз
”.
Do'stlaringiz bilan baham: |