937
СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ ИНСТИТУТИНИНГ РОЛИНИ ОШИРИШ
ЙЎЛЛАРИ
-
Хошимов Э.А.
– ОБМ Стратегик ва молиявий
менежмент кафедраси мудири, и.ф.н., доц.
Умаров Ш.Ш. – ОБМ тингловчиси
Умаров Х.Ш. – ТДИУ магистранти
-
Охирги
йилларда
мамлакатимизда
солиқ
сиёсати
ва
солиқ
маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича ривожланган давлатларнинг
тажрибаси асосида кўпгина амалий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан солиқ тўловчиларнинг солиқ органлари билан ўзаро
муносабатларида шаффофликни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар
амалга оширилди ҳамда ўхшаш солиқ турлари унификация қилинганлиги
натижасида уларнинг сони камайди, шунингдек, солиқ солиш базаси ўхшаш
бўлган солиқларнинг бирлаштирилиши ҳисобига, солиқ ҳисоботларининг ҳам
сони сезиларли камайди.
Лекин шулар билан бир қаторда юртимизда солиқ маслаҳати
давлатимизнинг янги солиқ сиёсатини юқори самарада амалга оширишнинг
профессионал институти ва солиқларни ҳисоблаш чиқариш ва тўлаш
масалаларида солиқ тўловчиларнинг ишончли ёрдамчиси сифатида етарлича
шаклланмаган.
Хусусан Ўзбекистонда солиқ маслаҳати институтининг зарурияти
қуйидагиларда кўринади:
-
- иқтисодиётда солиқ юкини камайтириш, шунингдек, солиқ солишнинг
соддалаштирилган ва умумбелгиланган тартиби бўйича солиқларни тўлайдиган
табдиркорлик
субъектлари
ўртасидаги
солиқ
юки
даражасидаги
номутаносибликлар;
-
- солиқ қонунчилигини соддалаштирилмаганлиги, солиқ муносабатлари
соҳасида
норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлардаги
қарама-қаршиликлар
ва
зиддиятларнинг мавжудлиги;
-
- солиқ солиш масалаларини тартибга соладиган ҳаволаки нормалар ва
қонун ости ҳужжатларининг кўплиги, солиқ қонунчилигининг, яъни Ўзбекистон
Республикаси Солиқ кодекси нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилмаслиги.
Бугунги кунда мамлакатимизда солиқ тизимининг ривожланиб бориши,
солиқ назоратининг такомиллашиб бориши, солиқ рискларининг ва мос
равишда, солиқларни режалаштириш аҳамиятининг ошиб бориши кабилар солиқ
тизимида нисбатан янги соҳа – солиқ маслаҳатини такомиллаштириш эҳтиёжини
юзага келтирмоқда.
Шунингдек, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектлари сонининг йилдан-йилга ошиб бориши, хорижий инвесторларнинг
мамлакат бозорига бўлган қизиқишларининг тобора ортиб бориши ва уларни
жалб қилиш суръатларининг ўсиши, шунингдек, янгидан-янги мулкчилик
шаклларининг ривожланиб бориши солиқ маслаҳатчиларига бўлган талабни
янада оширмоқда. Дарҳақиқат, солиқ маслаҳати ҳам хизматлар соҳасидаги янги
938
ва муҳим йўналишлардан бири бўлиб, мамлакатимизда хизмат кўрсатиш
соҳасини ривожлантиришга устуворлик билан ёндашилаётганлиги солиқ
маслаҳати хизматларининг ҳам ривожланишига туртки бўлмоқда.
Солиқ маслаҳати солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг юридик ва
жисмоний шахсларга (бундан буён матнда мижозга (ишонч билдирувчига) деб
юритилади) шартнома асосида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш
борасидаги фаолиятидир.
1
Солиқ маслаҳати деганда биринчи навбатда солиқлар
ва солиққа тортиш масалалари юзасидан кўрсатиладиган профессионал юридик
хизматлар мажмуи тушунилиб, уларнинг асосий мақсади солиққа тортишни
оптималлаштириш, хусусан, солиқ тўловчилар томонидан солиқ тўловларининг
амалга оширилишини ўрганиш ва дастлабки ҳужжатларнинг зарур даражадаги
сифатини таъминлаш кабилардан иборат бўлади. Юқорида таъкидлаб
ўтганимиздек, бугунги кунда солиқ маслаҳати тобора муҳим аҳамият касб этиб
бормоқда. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, солиқ маслаҳатининг
ривожланиб бориши келгусида солиқ хизматига келадиган тўловларни янада
оптималлаштириш имкониятини яратади.
Хорижий мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда
солиқ маслаҳати хизматлари кўрсатадиган консалтинг компаниялари ўз
мижозларининг доимий ҳамроҳларига айланиб боришмоқда. Бундай ҳамроҳлик
Tax Consalting термини билан номланаётган бўлиб, мижоз доимий равишда ўз
маслаҳатчилари билан алоқада бўлиб туради ва айнан ана шу кўрсаткич дунё
мамлакатларида солиқ маслаҳати хизматлари кўрсатадиган консалтинг
компанияларнинг юқори рейтингини белгилаб бермоқда. Бундан ташқари,
ҳукумат даражасида солиқ маслаҳатини қўллаб-қувватлашга катта эътибор
қаратилмоқда. Масалан, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва бошқа шу каби
кўплаб мамлакатларда хўжалик юритувчи субъектларга солиқ маслаҳати
хизматлари тўғрисида энг янги маълумотлар билан таъминланиб келадиган
кўплаб веб портал ва сайтлар фаолият кўрсатиб келмоқда.
Мамлакатимизда солиқ маслаҳати хизматлари 2006 йилда қабул қилинган
Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ маслаҳати тўғрисида”ги Қонуни қабул
қилинганидан кейин ривожлана бошланганлиги солиққа оид мавжуд
муаммоларнинг янада самарали ечим топишига имкон яратди. Шуниси диққатга
сазоворки, бугунги кунда мамлакатимизда Солиқ маслаҳатчилари палатасининг
фаолият кўрсатиши бу борада ривожланган мамлакатлар тажрибасига таянган
ҳолда иш олиб борилаётганлигидан далолат беради.
Ўзбекистонда
солиқ
маслаҳатининг
ривожланиш
истиқболлари.
Мамлакатимиз солиқ қонунчилигига кўра, олий маълумотга ва олий ўқув
юртини битиргандан кейин камида 5 йиллик, шу жумладан иқтисодий ёки
юридик ихтисослик бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга бўлган, шунингдек
солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича махсус курсда таҳсил олган шахслар
солиқ маслаҳати хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлишади.
1
«Солиқ маслаҳати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 2006 йил. «Халқ сўзи» газетасининг
2006 йил 22 сентябрдаги 177 (4076) - сонида эълон қилинган
939
Бўлғуси солиқ маслаҳатчиларига нисбатан бундай талабларнинг амал
қилиши ҳам солиқ маслаҳати борасида малакали хизматлар кўрсатишга эришиш
йўлида қўйилаётган муҳим қадамлардан биридир. Бугунги кунда
мамлакатимизда 150 га яқин солиқ маслаҳатчилари фаолият кўрсатаётган бўлиб,
уларнинг манфаатларини 2009 йилдан буён юқорида айтиб ўтганимиздек, Солиқ
маслаҳатчилари палатаси ҳимоя қилиб келмоқда.
Биз юқорида мамлакатимизда солиқ маслаҳати хизматлари сифатини
ошириш мақсадида солиқ маслаҳатчиларига қўйиладиган талаблар хусусида
қисқача тўхталиб ўтдик. Шу билан бирга “Солиқ маслаҳати тўғрисида”ги
Қонунда кўрсатилишича, солиқ маслаҳатчилари ташкилоти солиқ маслаҳати
бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномани бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги оқибатида мижозга зарар етказганлиги учун
жавобгар бўлади. Мижозга етказилган зарарларнинг, шу жумладан бой берилган
фойданинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши керак.
Бундан ташқари, солиқ маслаҳати соҳасидаги ваколатли орган бўлган
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва
тасдиқланган солиқ маслаҳати миллий стандартлари амал қилаётган бўлиб,
булар ҳам солиқ маслаҳати хизматлари сифатини оширишга хизмат қилиб
келмоқда ва ҳ.к.
Бу соҳанинг янада ривожаланишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон
Респуликаси Президентининг 30.09.2020 йилдаги “Солиқ маслаҳати соҳасини
янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4846-қарори қабул
қилинди.
1
Ушбу қарорнинг қабул қилиниши ушбу соҳага бугунги кунда эътибор
кучайиб бораётганлигининг яққол исботидир.
Бугунги кунда мамлакатимизда солиқ маслаҳатига оид бу ва бошқа шу каби
муаммоларни бартараф этиш мақсадида кўплаб тадбирлар амалаг оширилаётган
бўлиб, улар асосан бу борадаги қонунчилик ҳужжатларини янада
такомиллаштириш ва юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, солиқ хизматлари
сифатини оширишга қаратилган. Биз тадқиқотимиз натижаларига асосланган
ҳолда солиқ маслаҳати борасида мавжуд камчиликларни бартараф этиш
борасида қуйидаги тавсияларни келтириб ўтамиз:
- мамлакатимизда солиқ маслаҳати хизматларига бўлган талабнинг ошиб
бораётганлигини ҳисобга олган ҳолда, бу соҳада мутахассислар тайёрлайдиган
муассасалар тизимини кенгайтириш керак;
- юқорида айтиб ўтганимиздек, хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб
чиққан ҳолда мамлакатимизда хўжалик юритувчи субъектларни солиқ маслаҳати
хизматларига оид янгидан-янги маълумотлар билан таъминлаб борувчи веб
портал ва сайтларни ишга тушириш керак;
- Солиқ маслаҳатчилари палатаси фаолиятини кенгайтириш, бунда
жойларда солиқ маслаҳатчиларининг ўз ташаббуслари билан солиқ
маслаҳатчилари палаталарини тузишни қўллаб-қувватлаш керак ва ҳ.к.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мамлакатимизда солиқ маслаҳатининг
шаклланиши ва ривожланишига қуйидаги бир қатор омиллар таъсир қилмоқда:
1
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2020 й., 07/20/4846/1344-сон
940
- солиқлар ва йиғимларга оид қонунчилик ҳужжатларида мунтазам
ўзгаришлар бўлиб турганлиги боис тадбиркорлар ва хўжалик юритувчи
субъектларда бу борада кўплаб саволлар туғилмоқда;
- солиқ ҳисоби ва ҳисоботининг бухгалтерия ҳисобидан ажралиб чиқиши
натижасида бу борада тадбиркорларда билим ва тажрибанинг етарли даражада
эмаслиги; шу билан бирга, солиқ маслаҳати хизматларининг аудиторлик
хизматларидан ажралиб чиқиши ва бошқа шу кабилар.
Бугунги кунда республикамизда солиқ маслаҳати хизматларини кўрсатиш
бўйича барча ҳуқуқий асос яратилган. Ушбу соҳадаги мавжуд вазият келгусида
малакавий сертификатларга эга бўлган солиқ маслаҳатчилари сонини, солиқ
маслаҳати соҳасида хизмат кўрсатувчи субъектлар салмоғини ҳамда улар
томонидан амалга ошириладиган маслаҳат хизматлари ҳажми ва сифатини янада
кўпайтиришни тақозо этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |