Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ – ДАВР ТАЛАБИ



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet415/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   411   412   413   414   415   416   417   418   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ – ДАВР ТАЛАБИ 
 
Махмудов Х.М. – ОБМ тингловчиси
Сўнгги 
йилларда 
республикада 
саноатни 
ривожлантириш, 
ривожлантиришнинг янги имкониятларини ишга солиш, тармоқ корхоналари 
фаолиятини самарали ташкил этиш, маҳсулотлар номенклатурасини 
кенгайтириш ва рағбатлантириш ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардош 
маҳсулот ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналарни кўпайтиришга оид фаол 
инвестиция сиёсати юритилаётганлигини таъкидлаб ўтиш лозим.
Мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг янги босқичи бугун 
макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини 
таъминлаб, халқнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларини тубдан яхшилашда 
асосий замин бўлмоқда. 
Хусусан, республикамизнинг ҳар бир минтақасида очилган иқтисодий ва 
ихтисослаштирилган зоналар, тармоқ кластерлари, кичик саноат зоналари, 
инновацион марказлар ва технопаркларда фаолият юритаётган корхоналарга 
фаолиятини яна ҳам кенгайтириш яъни, моддий-техник ва молиявий базасини 
мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, 
сермаҳсул иш ўринларни ташкил этиш ва маҳаллий аҳоли даромадлари ошиши 
учун хусусий ва хорижий инвестицияларни жалб қилишга кенг имкониятлар 
берилмоқда. 
Айни вақтда, тараққиёт йўлимизнинг таҳлили бугунги кунда жаҳон 
бозорида конъюнктура кескин ўзгариб, рақобат тобора кучайиб бораётганини 
албатта ҳисобга олишни, шу асосда давлатни янада барқарор ва жадал суръатлар 
билан ривожлантириш учун янгича ёндашув ва тамойиллар билан ишлашни 
тақозо этмоқда. 
Инвестицияларни акциядорлик жамиятларига йўналтиришда керакли 
натижага эришиш учун акциядорлик жамиятларини 2 турга яъни давлат тегишли 
(ёки давлат улуши бор корхона) ва хусусий корхоналарга бўлиб ўрганиш 
мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 
Давлатга акциядорлик жамиятларида инвестиция лойиҳаларини амалга 
оширишдан олдин бу корхоналарнинг бугунги кун ҳолати, маҳсулот сифати ва 
рақобатбордошлиги, маҳсулотнинг келажаги ва бозорини ўрганиб чиқиш зарур. 
Ҳеч кимга сир эмаски ҳозирги вақтда давлат акциядорлик жамиятлари 
монополлиги шунингдек, аксарият давлат акциядорлик жамиятларини молиявий 
соғломлаштирилиши ва корпоратив муносабатларини тартибга солиниши 
бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Бундай давлат корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни 
таннархини тушириш, сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш ҳамда ўз 


924 
бозорига эга бўлишида инвестициянинг энг мақбулини танлаш муҳим қарор 
ҳисобланади. 
Инвестицияларни бир нечта турлари мавжуд бўлиб, шулардан банк 
кредитини, инвесторлар маблағини тўғридан – тўғри жалб қилиш ёки қўшимча 
равишда қимматли қоғозларни жойлаштириш йўли орқали саноат корхоналарига 
инвестицияларни жалб қилиш мумкин.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, бугунги кунга қадар акциядорлик 
жамиятлари аксарият ҳолларда инвестиция сифатида банк кредитларидан 
фойдаланиб келмоқда. 
Ваҳоланки, қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларига 
асосан акциялар, корпоратив облигациялар ва бошқа турдаги қимматли 
қоғозларни жойлаштириш орқали керакли инвестицияларни жалб қилиш 
ҳолатлари амалиётда жуда ҳам кам учрайди.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг 2020 йил 2-чорак 
якунлари бўйича ҳисоботига кўра, республикада 595 та акциядорлик жамиятлари 
фаолият юритмоқда. 2020 йил 1 август ҳолатига кўра, 252 та акциядорлик 
жамиятида давлат улуши 100 781,9 млрд сўмни, шунингдек хўжалик бошқарув 
органларининг 196 та акциядорлик жамиятлари устав капиталидаги давлат 
улуши 5 751,4 млрд сўмни ташкил этади. 
Ушбу ҳолатдан кўриниб турибдики, республикамизда фаолият юритаётган 
акциядорлик жамиятларида давлат улуши тўғридан-тўғри 42,85 фоизни, 
хўжалик бошқарувдаги улушлар билан эса 76,21 фоизни ташкил қилмоқда. Бу 
эса акциядорлик жамиятларига хусусий инвесторларни кириб келиши, 
маҳсулотлар таннархи ва сифати ҳамда рақобатбардошлигига салбий таъсир 
кўрсатмоқда. 
Давлатнинг бизнесдаги иштирокини камайтириш учун яъни, акциядорлик 
жамиятларидаги давлат акцияларини IPO ва SPO усуллари орқали сотиб, 
акциядорлик жамиятларига керакли инвестицияларни жалб қилиш ҳам мумкин. 
Бу эса акциядорлик жамиятлари орасида тенглик
ва ишлаб чиқаришдаги рақобатга олиб келади.
Шунингдек, акциядорлик жамиятлариига инвестицияларни жалб қилишда 
венчур асосида молиялаштиришдан фойдаланиш мумкин. Бу венчур 
молиялаштириш тури ҳам акциядорлик жамияти акцияларининг бир қисмини 
сотиб олиш орқали амалга оширилади. Бунинг оқибатида, акциядорлик 
жамиятлари жалб қилинган инвестицияларга рақобатбардош маҳсулотларни 
ишлаб чиқариш инвестиция дастурини йўлга қўйиши мумкин. 
Бу ўз навбатида, саноат корхоналарига чиқараётган маҳсулотининг 
таннархини камайтиришга, сифатини ва рақобатбардошлигини оширишга ҳамда 
ўз бозорини топишига ижобий туртки бўлади. 


925 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   411   412   413   414   415   416   417   418   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish