917
Бундай шароитда бирон маълумотни яшириш, яширин битимлар тузиш, у
ёки бу фаолият ҳақида тўлиқ ахборот бермасликнинг иложи йўқ, компьютер
ҳаммасини намоён қилиб қўяди.
Маълумотлар кўплиги ва тизимлилиги ёлғон ва қинғир ишларга йўл
бермайди, чунки тизимни алдаш имконсиз.
Натижада “нолегал пулларни” ювиш, маблағларни ўғирлаш, самарасиз ва
мақсадсиз сарфлаш, ошириб ё яшириб кўрсатиш имкони қолмайди. Бу эса
иқтисодиётга легал маблағлар оқимини оширади, солиқлар ўз вақтида ва тўғри
тўланади, бюджет тақсимоти очиқ бўлади, ижтимоий соҳага йўналтирилган
маблағлар ўғирланмайди, мактаблар, касалхоналар, йўлларга ажратилган пуллар
тўлиқ етиб боради ва ҳоказо.
Давлатнинг рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йўлини танлаганлиги
ахборот технологиялари соҳасида ва
умуман, электрон ҳужжатлар айланмаси
соҳасида янги йўналишлар очиб беради.
“Рақамли технологиялар” томон бурилишга бутун жаҳон интернет тармоғи
ва сифатли алоқанинг ривожланиши сабабчи бўлди.
Юқорида келтирилган қулайликлар кутилган самарани бериши учун
аввалом бор бугунги кунда камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни
ривожлантиришда мавжуд бўлган муаммолар бартараф этилмас экан рақамли
иқтисодиётнинг ўзи кутилган натижани бермаслиги мумкин.
Хўш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантиришда
мавжуд бўлган қандай муаммоларни бартараф этиш лозим?
Ушбу саволга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётни
ривожлантири ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини
тубдан
янгилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги Фармонида аниқ кўрсатилган. Булар
қуйидагилар:
биринчидан
,
макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодий ўсиш мақсадлари ва
таркибий ислоҳотлар ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш, шунингдек, ташқи
ва ички омиллар таъсирида юзага келадиган иқтисодий циклларни
бошқаришнинг замонавий прогнозлаштириш моделларига асосланган самарали
тизими ва механизмларини жорий этиш жараёни кечикмоқда;
иккинчидан
,
камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларни
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича яхлит тизим ва мувофиқлаштирувчи
давлат органи, меъёрий-ҳуқуқий база, мезонлар ва баҳолаш услубиётининг
мавжуд эмаслиги, шунингдек, ушбу йўналишдаги ижтимоий қўллаб-қувватлаш
ва тадбиркорликка жалб қилиш вазифаларининг аниқ ажратиб олинмаганлиги
сабабли тегишли аҳоли гуруҳлари билан амалга оширилаётган
ишларнинг
самарадорлиги паст даражада қолмоқда;
учинчидан
,
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича аниқ
ёндашув ва тамойиллар тўлиқ шакллантирилмаган, иқтисодиётнинг ҳудудий ва
тармоқ ривожланиши ўртасидаги ўзаро боғлиқлик таъминланмасдан ҳамда
ҳудудларни ривожлантиришдаги мавжуд салоҳият ва «нисбий устунлик»
мезонларидан оқилона фойдаланиш ва ишлаб чиқариш кучларини
жойлаштиришда инсон капитали ва демографик омиллар инобатга олинмасдан
қолмоқда;
918
тўртинчидан
,
мамлакатда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришнинг аниқ
ёндашувларини белгилаб олиш, тадбиркорликни молиявий ва номолиявий
қўллаб-қувватлашнинг
мақсадга
йўналтирилган,
айниқса,
аҳолини
тадбиркорликка ўқитиш ва касбга ўргатиш
ишларини тизимлаштириш, шу
жумладан барча дастурлар ҳисобидан ажратилаётган маблағларнинг сарфланиш
самарадорлигини
баҳолаш
ишларини
ташкил
этишда
камчиликлар
кузатилмоқда;
бешинчидан, мамлакат саноатини ривожлантиришнинг фундаментал
драйверлари ҳисобланган соҳаларда меҳнат унумдорлигини ошириш, соҳанинг
рақобатбардошлигини кучайтириш бўйича аниқ механизм ва дастакларга
асосланган ягона индустриал сиёсат ва стратегия ишлаб чиқилмаган, шунингдек,
мазкур жараёнда техник регламентларни замон талабларидан келиб чиқиб
янгилаш ва самарали фойдаланиш масалаларига етарлича эътибор қаратилмаган.
Юқорида келтирилган муаммоларнинг бартараф
этилиши тадбиркорлик ва
рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда, бунинг натижасида камбағалликни
қисқартириш йўлида қўйилган катта қадам бўлади деб ҳисобласак асло
адашмаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: