Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


БИЗНЕС ВА ТАДБИКОРЛИКНИНГ РАҚАМЛИ КЎНИКМАЛАРИНИ



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet414/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   410   411   412   413   414   415   416   417   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

БИЗНЕС ВА ТАДБИКОРЛИКНИНГ РАҚАМЛИ КЎНИКМАЛАРИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШНИНГ 
УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ 
 
Жумаматов Р.Р. – ОБМ тингловчиси
Ҳозирги кунда юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан турли хил 
соҳаларда кенг маънодаги ислоҳотлар олиб борилмоқда, буларнинг барчаси 
албатта халқимизнинг яшаш шароитларини яхшилаш, фаровонлигини ошириш, 
ишсизликни йўқотиш давлатимизнинг устувор йўналишларидан биридир, 
иқдисодимизни янада ривожлантиришимиз учун, рақобатбардош, қисқа 
муддатларда ривожланган мамлакатлар қаторига кириш мақсадида биз рақамли 
иқдисодиётга ўтиш чора тадбирларини бошлаб юбордик.
Албатта бу бизга иқдисодиётимизни янада ривожлантириш, ишлаб 
чиқариш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликларни кенгайтириш ҳамда , чет 
элдан инвестиция олиб кириш ва ундан самарали фойдаланиш, туризимни 
ривожлвнтириш, кишлоқ хўжалиги махсулотларини ривожлантириш ва 
самарадорлигини ошириш шунингдек экспортни йўлга қўйиш, ривожлантириш 
асосий йўланишларимиздир.
Шундай екан 2020-2022 йилларда давлат ва хўжалик бошқаруви 
органларида рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий қилиш 
чора-тадбирлари қабул қилинади. 
Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларидан 
инвестициявий, молиявий ва бошқа ресурсларни бирлаштириш мақсадида, 
шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги 
«Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-


921 
тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3832-сон қарорига мувофиқ 5 та устувор 
йўналишларни ривожлантиришни белгилаб берди.
1
Муҳокама учун эълон қилинган президент қарори лойиҳасига кўра, 
қуйидагилар давлат ва хўжалик бошқаруви органларида рақамли иқтисодиёт ва 
электрон ҳукуматни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва вазифалари 
этиб белгиланади: 
- идоравий телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, барча 
таркибий бўлинмаларнинг ҳимояланган маълумотлар узатиш тармоғига 
уланишини ташкил этиш; 
- молия-хўжалик фаолияти, маъмурий тартиботлар, ишлаб чиқариш, 
технологик ва бошқарув жараёнларига ахборот технологиялари ва дастурий 
маҳсулотларни кенг жорий этиш; 
- идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш, кўрсатилаётган 
электрон давлат хизматлари сифатини ошириш ва рўйхатини кенгайтириш, 
аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан бевосита алоқасиз ўзаро 
муносабатларни амалга ошириш шаклларини кенг қўллаш; 
- ахборот ва компьютер технологиялари соҳасида масъул ходимларни 
ўқитиш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этиш
- ахборот тизимлари ва ресурслари хавфсизлигини, муҳим ахборот 
инфратузилмаси ва рақамли маълумотларни ҳимоя қилишни таъминлаш. 
2020-2022 йилларда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида замонавий 
ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш бўйича устувор 
лойиҳалар рўйхати тасдиқланади булар – давлат ва хўжалик бошқаруви 
органлари раҳбарлари – лойиҳа ижрочилари, рўйхатларга киритилган 
лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, лойиҳа-техник 
ҳужжатларини ишлаб чиқишни таъминлаш ва бошқа ташкилий-техник 
тадбирларни амалга ошириш учун шахсан жавобгардирлар. 
Рақамли иқтисодиёт
 
– бу иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларни 
рақамли технологияларни қўллаш асосида амалга ошириш тизимидир. Баъзида у 
интернет иқтисодиёти, янги иқтисодиёт ёки веб-иқтисодиёт деган терминлар 
билан ҳам ифодаланади. 
Хозирги кунга келиб дунёда ишсизлик сони ортиб бораётгани хамамизга 
сир емас, афсуски ишсизлик бизинг юртимизда хам ечим топиш қийин бўлган 
масалалардан бири бўлиб келмоқда, бу муамоларни бартараф этиш ва йўқотиш, 
ахолини иш билан таминлаш, яшаш шароитларини яхшилаш ва фаровонлигини 
ошириш чора тадбирларини давлатимиз рахбари эътибор қаратиб келмоқда.
Ишсизликни бартараф этиш учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
оилавий тадбиркорлик, ёш тадбиркор дарстулари ташкил этилиб ва турли 
сохаларда яни ишлаб чиқариш, хунармандчилик, тикувчилик, қишлоқ хўжалиги 
махсулотларини етиштириш ва чорвачилик каби йўналишларни ривожлантириш 
мақсадида рақамли иқдисодиётга ўтмоқдамиз, яъни мақсад бизнес ва 
тадбиркорликни осон онлайн(online) тарзда, тезда ҳар хил қоғозбозчиликларсиз, 
1
Ўзбекистон республикаси президентининг қарори- Рақамли ишон рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни 
қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида.


922 
ортиқча сарф харажатсиз регистрация қилиш ва бу билан тадбиркорнинг вақти, 
маблағи тежалиши кўзда тутилмоқда. 
Рақамли иқтисодиётнинг оддий иқтисодиётдан фарқи нимада -
 
масалан, 
харидорга пойафзал керак. Уни бозорга тушиб ўзи бевосита танласа ва нақд 
пулга сотиб олса, бу анъанавий иқтисод.
Телеграмдаги бирон савдо боти орқали ўзига маъқул товарни танлаб, товар 
эгасига пулни электрон тўлов тизими орқали тўлаш ва товарни етказиб бериш 
хизмати орқали олиш – рақамли иқтисодиёт дейилади. Бу масалани энг содда 
маиший мисол орқали тушунтиришдир.
Аслида, ҳаммамиз аллақачон рақамли иқтисодиёт ичидамиз, унинг 
қулайликларидан фойдаланамиз.
Масалан, ойликларимиз пластик карталарга тушади, электрон тўлов орқали 
коммунал хизматлар, телефон, интернет ва бошқа маҳсулот ва хизматларга тўлов 
қиламиз, электрон тарзда солиқ декларацияси топширамиз, картадан картага пул 
узатамиз, уйга таом буюртма қиламиз ва ҳоказо.
1
Рақамли иқдисодиётга ўтишда мана шу хужжат билан қуйидаги мақсадли 
йўналишлар белгиланди: 

рақамли иқтисодиётни жадал шакллантириш - 2023 йилга келиб унинг 
мамлакат ЯИМдаги улуши 2 бараварга кўпайиши керак; 

рақамли инфратузилмани тўлиқ модернизация қилиш ва замонавий IT-
хизматларидан барча ҳудудларда фойдаланиш имкониятини таъминлаш - 2020-
2021 йилларда барча соғлиқни сақлаш муассасалари, мактаблар ва мактабгача 
таълим ташкилотлари, шунингдек, қишлоқлар ва маҳаллалар юқори тезликдаги 
Интернет тармоғига уланади ҳамда алоқа хизматлари сифати оширилади; 

электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш - 2022 йилга қадар электрон 
давлат хизматлари улуши 60%гача етказилади; 

маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва технологик майдончалар яратиш 
орқали “рақамли тадбиркорлик”ни ривожлантириш - 2023 йилга келиб ушбу 
соҳадаги хизматлар ҳажмини 3 бараварга ошириш ва уларнинг экспортини 100 
млн долларга етказиш зарур; 

2022 йилга қадар барча ҳудудларда рақамли билимларга ўқитиш 
марказлари очилад.
2
Рақамли иқтисодиёт – бу нолдан бошлаб яратилиши лозим бўлган 
қандайдир бошқача иқтисодиёт эмас. Бу янги технологиялар, платформалар ва 
бизнес моделлари яратиш ва уларни кундалик ҳаётга жорий этиш орқали мавжуд 
иқтисодиётни янгича тизимга кўчириш деганидир. 
«Биттадан-биттага» ва «биттадан-кўпга» мулоқот формуласидан «кўпдан-
кўпга» формуласига ўтиладиган рақамли иқтисодиёт платформалари ушбу 
жараённинг энг муҳим бўлаги ҳисобланади.
Ушбу соҳадаги силжишлар давлат кўмагида кичик ва ўрта бизнесга мос 
келадиган консалтинг ва техник ташкилотларни ривожлантириш орқали, 
1
Рақамли иқтисодиёт ва унинг ривожланиш тенденциялари –PhD Умаров Омонилла Сайдаминович, ТДИУ катта 
ўқитувчиси 
2
Ўзбекистон республикаси президентининг қарори- Рақамли ишон рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни 
қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида 


923 
иқтисодиётнинг реал секторидаги вазиятни автоматик тарзда кескин ўзгартиради 
ва мазкур соҳаларда тузилмавий ислоҳотларга туртки беради хамда инновацион 
иқтисодиёт учун шарт-шароит яратишга ёрдам беради. 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   410   411   412   413   414   415   416   417   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish