Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


МОЛИЯ ТИЗИМИГА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet358/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   354   355   356   357   358   359   360   361   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

 
МОЛИЯ ТИЗИМИГА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ 
ЙЎНАЛИШЛАРИ 
 
Олимжонов О.О. – Прогнозлаштириш
ва макроиқтисодий тадқиқотлар 
 институти лойиҳа раҳбари, и.ф.д., проф. 

Молия тизими ўта кенг қамровли ва мураккаб операциялардан иборат соҳа 


ҳисобланади. Коронавирус инфекцияси оқибатларига қарши кура-шиш молия 
тизими вазифаларининг янада кенгайишига олиб келди ҳамда уларни бажариш 
муддатларини кескин тезлатиш заруриятини пайдо қилди. Молиявий 
операцияларни талаб даражасида ва олдингидан анча қисқа вақт-ларда амалга 
ошириш мутахассиснинг интенсив ишлаши билангина ҳал қили-надиган иш 
эмас. Бунинг учун молиявий жараённи тезлаштира оладиган замонавий техника 
ва технологиялардан фойдаланиш зарур бўлади. Молия тизимига рақамли 
технологияларни жорий этиш ана шу мақсадга эришишнинг устувор 
йўналишларидан бири ҳисобланади. Мазкур мақола айнан шундай долзарб 
масалага бағишланган. Унда молия тизимига рақамли технология-ларни жорий 
этишни тезлатишнинг зарурияти, долзарблиги ва аҳамияти асослаб берилган 
ҳамда рақамли технологияларни жорий этишнинг асосий йўналишлари ишлаб 
чиқилган. 
2019 йилнинг охирида пайдо бўлган коронавирус инсоният ҳаёти ва жаҳон 
иқтисодиётини бутунлай ўзгартириб юборди. Коронавирус инфекциясига қарши 
кураш жараёнида бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистон Республикасида ҳам 
мажбурий равишда одамлар ҳаракатини чеклаш ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат 


774 
кўрсатиш субъектлари фаолиятини вақтинча тўхта-тиш жамият ҳаётига жуда 
катта салбий таъсир кўрсатмоқда. Яъни ишлаб чиқа-риш ва истеъмол 
миқдорлари қисқармоқда, халқаро иқтисодий алоқалар торай-моқда, хомашё 
маҳсулотлари нархи пасаймоқда, конъюнктура ёмонлашмоқда. Натижада янги 
шароитда иқтисодий фаолиятнинг анъанавий турларидан муай-ян қисми ўз 
аҳамиятини йўқотди ва унинг янги шакллари пайдо бўлди.
Мамлакатимиз раҳбарияти юз берган шароитда аҳоли соғлиғини сақлаб 
қолиш масаласига устуворлик бермоқда. Тошкент шаҳри ва барча ҳудудларда 
минг – минглаб ўринли касалхона ва карантин учун махсус бинолар барпо 
этилди, коронавирус билан оғриган беморларни даволаш ва карантинга олинган 
одамларни текшириш ва озиқ – овқат билан таъминлашни давлатимиз тўла ўз 
елкасига олиб, бу мақсадлар учун жуда катта миқдорда маблағ сарфламоқда.
Бир пайтнинг ўзида давлатимиз макроиқтисодий барқарорлик ҳамда ишлаб 
чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, 
аҳоли турмуш даражаси пасайиб кетишига йўл қўймаслик борасида ҳам улкан 
тадбирларни амалга оширмоқда. Мамлакатимиз Президенти Ш. Мирзиёев 
томонидан 2020 йил 19 мартда имзоланган “Коронавирус пандемияси ва глобал 
инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш 
бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-5969-сонли 
Фармонида бу борада амалга ошириш режалаштирилган чора-тадбирлар 
белгилаб берилди
1
. Жумладан, Молия вазирлиги ҳузурида 10 трлн сўм 
миқдоридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилди. Кейинроқ 
унинг ҳажми 13,4 трлн сўмга етказилди. Коронавирус инфекциясининг 
тарқалишига қарши курашиш, тадбиркорлик ва аҳоли бандлигини қўллаб-
қувватлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, иқтисодиёт 
тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш бўйича тадбирларни 
молиялаштириш мазкур жамғарманинг асосий вазифалари қилиб белгиланди.
2020 йилнинг 3 апрелида Президент Шавкат Мирзиёев “Коронавирус 
пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик 
субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 
номли яна битта Фармонга имзо чекди
2
. Мазкур Фармонда коронавирус вируси 
тарқалган шароитда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, ишлаб 
чиқариш ва хизмат кўрсатиш тармоқ ва соҳалари фаолият кўрсатишининг 
барқарорлигини таъминлаш, жумладан, айрим хўжалик юритувчи субъектларни 
қўллаб-қувватлаш мақсадида жуда катта чора ва тадбирлар белгилаб берилди. 
Коронавирус оқибатларининг ижтимоий – иқтисодий ҳаётга таъсири 
кўламларига қараб уларни бартараф этиш борасида зарур чора – тадбирларни 
ишлаб чиқиш ва уларнинг моҳиятига мос равишда Президент ва Вазирлар 
Маҳкамасининг тегишли ҳужжатлари билан расмийлаштириш йил давомида 
1
“Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини 
юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. 
Мирзиёев 2020 йил 19 мартда имзолаган ПФ-5969-сонли Фармон. 
2
“Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-
қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 
2020 йил 3 апрелда имзолаган ПФ-5978-сонли Фармон. 


775 
амалга ошириб келинмоқда. Мисол тариқасида улардан яна 3 тасини кўрсатиш 
етарли бўлади, деб ўйлайман
1
.
Мазкур ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг жуда катта қисми 
функцияларига кўра молия тизимига юклатилди (бу ўринда молия тизими 
таркибига Молия вазирлиги, вазирлик, идоралар, хўжалик ва тадбиркорлик 
субъектларининг молия бўлинмалари кириши назарда тутиляпти). Демак, молия 
тизимига шунчалик катта ва масъулиятли вазифалар топширилган экан, мазкур 
соҳа ходимлари бунга қанчалик тайёр экан, деган фикрлар пайдо бўлади.
Кўпчилик учун сир эмаски, молия тизими раҳбарияти ва ходимлари нисба-
тан консерватив ва ёпиқ “жамият” ҳисобланишади. Ўзбек ҳамкасбларимиз бу 
“ёрлиқ”дан хафа бўлишмасин, чунки бу тавсиф фақат уларгагина эмас, балки 
бутун дунёдаги молиячиларга тегишли. Молиячилар ишини бундай баҳолаш 
уларнинг бажараётган ишлари хусусиятидан келиб чиқади. Мана шу ерда мени 
ушбу мақолани ёзишга мажбур қилган ўта муҳим бир ҳолат келиб чиқади, яъни 
молия тизими узоқ вақт давомида шаклланган анъанавий усулларда ишлаб, 
бугунги коронавирус хуруж қилган ўта оғир шароитда елкаларига юклатилган 
қўшимча вазифаларни талаб даражасида бажара оладиларми, деган табиий савол 
туғилади. Менимча, жавоб битта – эски иш услубларини ўзгартириш-маса, молия 
тизими ходимлари бу вазифаларни бажара олишмайди.
Айни шароитда молияни ташкил қилиш ва уни бошқариш жараёнига 
замонавий иш услубларини, рақамли технологияларни жорий этиш молия 
тизимига анъанавий ва коронавирус туфайли туғилган қўшимча вазифаларни 
талаб даражасида бажаришга жуда катта ёрдам беради. Бугун ҳар қанча қийин 
бўлмасин, коронавирус пандемияси салбий таъсири туфайли юз берган мана 
шундай оғир шароитга қарамасдан Ўзбекистон Республикаси молия тизимига 
рақамли технологияларни жорий этишни тезлаштириш лозим. Менинг 
фикримча, мамлакатимиз молия тизимида рақамли технологияларни айни дамда 
жуда тезлик билан жорий этиш мумкин бўлган йўналишлари қуйидагилар: 
Давлат бюджети ва маҳаллий бюджетларни шакллантириш, бажариш, 
харажатлар мониторинги, бажарилишини таҳлил қилиш билан боғлиқ 
операцияларни рақамли технологиялар ёрдамида амалга оширишга ўтишни 
тезлаштириш лозим. Бу жараённи 2 босқичда ташкил қилиш мақсадга мувофиқ. 
Дастлабки босқичда 2020 йили давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлар 
маблағларини ишлатиш бўйича ҳисоботини топширишни тажриба тариқасида 
рақамли технологияларга ўтказиш ва 2021 йилдан унинг иккинчи босқичини, 
яъни жараённи тўла рақамлаштиришни жорий этиш мумкин. 2021 йилги давлат 
бюджети маблағларини тақсимлаш ва ишлатиш операцияларини рақамли 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев 2020 йил 15 апрелда имзолаган “Коронавирус пандемияси 
даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги 
тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4679 сонли қарори; Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида” ги 2020 йил 23 мартдаги 176 –сонли қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва 
харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида” ги 2020 йил 16 апрелдаги 232-
сонли қарори ва б.


776 
технологиялар ёрдамида амалга оширишга ҳозирдан тайёргарликни бошлаш 
мақсадга мувофиқ. 
Давлат бюджети билан боғлиқ операциялар жуда кенг қамровли ва 
мураккаб тадбирлар жамланмасидан иборат бўлиб, уларни рақамли 
технологиялар ёрдамида амалга оширишни таъминлаш жуда катта иқтисодий 
фойда беради. Бундан ташқари, бу ўзгариш бюджет тизимини бошқаришни 
осонлаштиради, меҳнат сарфи ва моддий харажатларни кескин қисқартиради. 
Таъкидлаш лозимки, бу борада ривожланган давлатларда ва ҳатто айрим 
Ҳамдўстлик давлатларида ҳам етарли амалий тажриба мавжуд бўлиб, биз 
улардан фойдаланишимиз мумкин.
Тан олиш керакки, мамлакатимиз Молия вазирлиги тизимида фақат давлат 
бюджети соҳасидагина эмас, балки бутун тизимда молиявий ҳисоботларни 
топширишда ҳамон қўл меҳнати устунлик қиляпти, қоғозбозлик, сансалорлик, 
бюрократик чеклов ва тўсиқлар ҳали мавжуд. Рақамли технологиялардан 
фойдаланиш ҳисоботлар топшириш тизимини соддалаштиради, осонлаштиради, 
мазкур камчиликларни бартараф этишга ёрдам беради.
Ҳозирнинг ўзида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағларини 
ундан ёрдам олувчиларга тарқатиш, уларни сарфлаш, мониторингини юритиш ва 
ҳисоботини топшириш билан боғлиқ барча операцияларни рақамлаштиришни 
зудлик билан амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Акс ҳолда молия тизими раҳбар 
ва мутахассислари иш вақтининг катта қисми шу жараёнга боғлиқ операциялар 
билан банд бўлиб қолиши мумкин. 
Молия тизими турли бўғинлари ўртасида ҳамда соҳа билан бюджет 
ташкилотлари ўртасида амалга ошириладиган операциялар кўлами ҳам ҳаддан 
ташқари катта. Улар ҳам кўпроқ қўл меҳнати ёрдамида амалга оширилади. 
Блокчейн тизимидан фойдаланиш молиявий ахборотни тезлик билан ва хавфсиз 
равишда алмаштириш ҳамда сақлаш имконини яратадиган технология 
ҳисобланади. Масалан, блокчейн усулида пул ўтказмалари ҳақидаги ёзувларни 
қайд этиш ва уларни ишончли равишда сақлаш мумкин. Блокчейнда операцияга 
четдан аралашиш, ҳужжатларни сохталаштириш ва бузиш имкони йўқ бўлади. 
Умуман, у ҳозир қоғозда сақланаётган барча молиявий операцияларни блок-
чейнда ёзиш ва сақлаш имконини беради. Тасаввур қилинг, блокчейн қай 
даражада катта иқтисодий самара берадиган технология ҳисобланади. Блокчейн 
мутлақо шаффоф ва операцияга четдан арашиш имкониятини йўқ қилиши 
туфайли коррупцияга йўл бермайдиган муҳим восита ҳам ҳисобланади. 
Қолаверса, у ўта консерватив молия тизимини либераллаштиришга ҳам ёрдам 
беради. 
Мамлакатимизда охирги йилларда амалиётга жорий этилган ва молия 
тизимига ҳам муайян даражада дахлдор бўлган яна қатор рақамли технологиялар 
ҳам бор. Масалан, мобил телефонларга ўрнатилган Click, Payme, Humo ва бошқа 
дастурлар орқали пул ўтказиш, молиявий операцияларни амалга ошириш шулар 
жумласидандир. Уларни ишлатиш миқёсларини янада кенгайтириш учун 
рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш лозим. 
Хўжалик субъектига иқтисодий фаолиятни кенгайтириш учун қўшимча 
маблағ керак бўлган пайтда давлат бюджети ва банк кредитидан фойдаланиш 


777 
имкони ёки хоҳиши йўқ тадбиркорлар молиялиштиришнинг янги шаклларидан 
фойдаланишга ҳаракат қилишади. Масалан, ривожланган давлатларда 
“краудфандинг” ва “краудинвестинг” деб аталадиган лойиҳаларни биргаликда 
молиялаштириш усуллари мавжуд. “Краудфандинг” ўзбек тилида “халқ 
томонидан молиялаштириш” маъносини беради. Бунда интернет орқали стартап 
компанияларни, кичик тадбиркорликни ҳамда табиий офатлардан зарар 
кўрганларни, масалан, бугунги коронавирусдай офатлардан азият чекканларни 
қўллаб – қувватлаш, биргаликда ўзаро фойдали инвестициялар қилиш мумкин. 
“Краудинвестинг” эса краудфандингнинг турларидан бири бўлиб, у ҳам 
жаҳон молия бозорида стартап ва кичик бизнесга микроинвесторлар томонидан 
инвестиция киритиш усулидир. Краудинвестингда хайрия мақсадларига маблағ 
ажратилмаслиги, фақат фойда олиш учун инвестиция қилиши унинг 
краудфандингдан фарқи ҳисобланади.
Мазкур операцияларни ташкил этишда ҳам рақамли технологиялардан 
фойданиш жуда қулай ҳамда самарали усул ҳисобланади. 
Молия тизимига рақамли технологияларни жалб этишнинг шакллари ва 
имкониятлари жуда катта. Мазкур мақолада рақамли технологияларнинг молия 
соҳасига тезда ва кам харажат билан жорий этиш мумкин бўлган айрим 
йўналишлари ҳақида фикр юритдик, холос. Давлат бюджети ва маҳаллий 
бюджетларни 
шакллантириш, 
бажариш, 
харажатлар 
мониторинги, 
бажарилишини таҳлил қилиш, молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва топшириш, 
турли жамғармалар маблағларини улардан ёрдам олувчиларга тарқатиш, 
сарфлаш, мониторингини юритиш ва ҳисоботини топшириш, молия тизими 
турли бўғинлари ўртасида ҳамда соҳа билан бюджет ташкилотлари ўртасидаги 
молиявий муносабатлар, Click, Payme, Humo ва бошқа дастурлар орқали пул 
ўтказиш, молиявий операцияларни амалга ошириш кўламларини кенгайтириш, 
хўжалик субъектига қўшимча маблағ керак бўлган пайтда давлат бюджети ва 
банк кредитидан фойдаланиш имкони ёки хоҳиши йўқ тадбиркорлар 
молиялаштиришнинг янги шаклларидан фойдаланиш жараёнларига (масалан, 
“краудфандинг” ва “краудинвестинг” усулида) ҳозир-нинг ўзида қисқа 
муддатларда рақамли технологияларни жорий этиш мумкин. 
Мазкур мақолада баён этилган мулоҳазалар рақамли технологияларнинг 
фойдали жиҳатлари жуда кўп эканлигидан далолат бермоқда. Улар жамият 
ҳаётини, жумладан, молия тизимини тубдан ўзгартиради, унинг тараққиётини 
янги босқичга олиб чиқади. Мазкур масаланинг яна бир ўзига хос жиҳати 
шундаки, 
коронавирус 
пандемияси 
туфайли 
киритилган 
чекловлар 
мамлакатимизда рақамли технологиялардан фойдаланиш заруриятини янада 
кучайтирмоқда. Лекин бу жараённинг салбий оқибатлари ҳам бор. Яъни рақамли 
технологиялардан фойдаланиш кўламлари ортиб борган сари молия тизимида 
анъанавий лавозимларнинг маълум қисмига эҳтиёж камайиб бораверади. Шу 
боис молиячи мутахассислар рақамли технологияларни пухта ўрганишлари айни 
пайтда давр талабига айланди. Умуман айтганда, молия тизими ходимлари 
рақамли технологиялар даврига ўтишга пухта тайёргарлик кўришлари ва жаҳон 
рақамли молия саҳнасида ўзларига муносиб ўрин олиш учун қаттиқ 
курашишлари талаб этилади. 


778 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   354   355   356   357   358   359   360   361   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish