1
Liu Zhenya. Global Energy Union / Liu Zhenya. – М., 2016.
768
ЎЗБЕКИСТОНДА ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-
ҚУВВАТЛАШ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
Нуритдинова Д.А. – Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси мустақил изланувчиси
Ўзбекистон Республикасини инновацион ва илмий-техник ривожлан-тириш
соҳасида жамият ҳаётини ҳар томонлама ривожлантиришга, мамлакатнинг
интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган давлат
томонидан қўллаб қувватлаш тизими мавжуд.
Сўнгги уч йил давомида инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар
асосида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳани жадал
инновацион ривожлантиришни таъминлаш мақсадида инновацион фаолиятни
қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш
жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳозирги кунга қадар илмий тадқиқот ва олий
таълим муассасалари 3,5 млн. АҚШ долларлик замонавий илмий асбоб-
ускуналар билан таъминланди ҳамда 242 нафар ёш олимларнинг хориж
мамлакатларига илмий стажировкалари ташкиллаштирилди. Жалб қилинган
хорижий юқори малакали олим ва мутахассисларнинг харажатларини
молиялаштиришга 17,0 минг АҚШ доллари ҳамда 70 млн. сўм миқдорида маблағ
йўналтирилди.
Ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 майдаги ПҚ-
3697-сон «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий
қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига асосан Тошкент шаҳри, Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах
вилоятларида инновацион лойиҳалар-стартапларни ишлаб чиқиш, синовдан
ўтказиш ва ўзлаштириш, инновацион фаолият натижаларини трансфер қилиш ва
тижоратлаштиришни амалга оширувчи инновацион ғоялар, ишланмалар ва
технологиялар марказлари ташкил этилди. Олий таълим муассасалари
тузилмасида инновацион жамғармалар ва илмий-инновацион ишланмаларни
тижоратлаштириш бўйича бўлинмалар ташкил этилди. Жамғармаларда айни
пайтда 3,8 млрд. сўмдан ортиқ маблағ шакллантирилди. Ёш авлоднинг ижодий
ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда иқтидорли
ёшларга қулай шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг қарори билан физика-математика, астрономия ва информатика
фанларига ихтисослаштирилган Мирзо Улуғбек номидаги ҳамда Вазирлар
Маҳкамасининг тегишли Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2019-2021
йилларга мўлжалланган амалий илмий-техник лойиҳалар ва инновацион
ишланмалар иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларини инновацион ривожлантиришнинг
устувор йўналишлари ва вазифаларидан келиб чиқиб, хорижий тажрибаларни
эътиборга олган ҳолда босқичма-босқич шакллантирилиб, грантлар доимий
равишда эълон қилинмоқда. Халқаро инновация маркази фаолияти учун
Инновацион ривожланиш вазирлигининг «Инновацион ривожланиш ва
новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» томонидан 5,8 млрд сўм
769
маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Шунингдек, юқори технологик
инновацияларни трансфер қилиш ва ҳалқаро алоқаларни кенгайтириш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси учун Франция Тараққиёт агентлиги томонидан
ажратилаётган 150 млн. евро имтиёзли заёмдан 30 млн. евро ушбу марказ
фаолияти ва илмий-тадқиқотлари учун йўналтирилади. «Яшнобод» инновацион
технопарки
тузилмасида
илмий
ва
инновацион
лойиҳаларни
тижоратлаштиришни қўллаб-қувватлаш учун бизнес инкубатор ташкил этилди.
Ҳозирги кунда технопаркда 7 нафар резидент фаолият юритиб, улар томонидан
33 та янги иш ўрни яратилди ҳамда 11 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция
жалб этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 августдаги
ПҚ-3899-сонли қарори билан Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини
тижоратлаштириш Президент жамғармаси Инновацион ривожланиш вазирлиги
ҳузурида тузилди. Инновациялар ҳафталиги давомида хорижий ва маҳаллий
ҳамкорлар билан жами 221 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш
бўйича битимлар ва 2,1 млрд. сўм миқдорида олди-сотди шартномалари
имзоланди 2018 йил 13 сентябрда Беларусь Республикаси, 1 октябрда Ҳиндистон
Ҳукуматлари билан фан, техника ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик
тўғрисида Битимлар имзоланди. «INNOWEEK» давомида Инновацион
ривожланиш вазирлиги ва манфаатдор ҳамкор хорижий ташкилотлар,
компаниялар ўртасида 30 дан ортиқ ўзаро англашув битимлари ва ҳуж-жатлари
имзоланди. Хусусан: Инновацион ривожланиш вазирлиги ва БМТ Тараққиёт
дастурининг Ўзбекистон Республикасидаги Доимий вакиллиги ўртасида давлат
бошқарувида инновацияларни тадқиқ қилувчи Инновациялар лабораториясини
ташкил этиш тўғрисида англашув меморандуми имзоланди. Лабораторияни
ташкил қилиш ва унинг фаолиятини молиялаштириш учун БМТ Тараққиёт
дастури томонидан 400 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтириш
назарда тутилган; Cambridge Innovation Park China Center билан таълим, ахборот
технологиялари, тиббиёт, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва коммунал
хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни назарда тутган ўзаро англашув тўғрисида
меморандум имзоланди. Меморандумга мувофиқ Хитой тарафи Хитойда мавжуд
6 та технопарк уланган Кембридж инновацион паркига Ўзбекистонда
очиладиган инновацион марказлар уланишига амалий кўмаклашади. Мазкур
ҳафталикда 20 дан ортиқ хорижий давлатлардан олимлар, мутахассислар,
экспертлар, инвесторлар, тадбиркорлар ва дипломатлар иштирок этдилар.
Ҳафталикка ташриф буюрганларнинг умумий сони 5278 тани ташкил этди. 2017-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамдa БMТнинг Бapқapop
Ривожланиш Мақсадларида белгиланган асосий вазифаларнинг амалга
оширилишига хизмат қилувчи инновацион ечимга эга тадқиқoт лойиҳаларини
қўллаб-қyвватлаш мaқсадида «Tapaққиёт стратегияси» маркази, Инновацион
ривожланиш вазирлиги, БMТнинг Tapaққиёт дастури, Тошкент шaҳридаги
Xaлқapo
Вестминстер
Университети
томонидан
ташкиллаштирилган
Инновацион тадқиқотлар миллий танлови ўтказилди. Танловда 168 та номзод
Стратегиянинг 5 та йўналишида иштирок этишди ва якунда мазкур танлов
770
ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолибга 8 та 2 млн., 3 та 10 млн.
ва 4 та 20 млн. сўмдан пул мукофотлари тақдим этилди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 5 майдаги ПҚ-3698-сон Қарори ижросини таъминлаш
мақсадида жаратилган бюджет маблағлари ҳисобидан (50 млрд. сўм) ўз
харажатларини ўзи қоплаш асосида устувор инновацион, илмий-тадқиқот,
тажриба-конструкторлик ва «стартап» лойиҳалари молиялаштириш учун 2
маротаба танлов эълон қилинди. Бугунги кунга қадар жами 44 та инновацион,
тажриба конструкторлик ва «start-up» лойиҳаларга 38,4 млрд. сўм йўналтирилди.
Жорий ийл якунига қадар республиканинг ҳар бир вилоятида биттадан жами 14
«start-up» лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш режалаштирилган.
Сўнгги йилларда республикада илмий ва инновацион фаолиятни қўллаб-
қувватлаш, кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича амалий ишлар олиб
борилмоқда, иқтидорли ёшларни нуфузли миллий ҳамда халқаро олимпиадалар,
мусобақалар ва танловларда салмоқли натижаларга эришишлари учун зарур
шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ёшларнинг ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга
чиқариш, инновацион ғоялар, лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга
жорий қилиш, иқтидорли талабалар, ёш олимлар ва тадбиркорларнинг
инновацион фаолиятини рағбатлантириш, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш
интеграциясини кучайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.
Шу билан бирга, ёш иқтидор соҳибларини инновацион тадбиркорлик соҳасига
тизимли жалб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини
ошириш, шу жумладан:
1. Иқтидорли ёшларни ишбилармонлар ва етакчи олимлар билан ҳамкорликда
иш юритиши учун ягона тизим яратиш ва шу асосда илм-фан соҳасида ёш
кадрлар етиштириш тизимининг узвийлигини таъминлаш.
2. Ишлаб чиқариш соҳасига юқори технологияларни татбиқ этиш ва илмий
тадқиқотларга ёшларни жалб этиш ҳамда илмий-техник ва инновацион
лойиҳаларни амалга ошириш учун платформалар яратиш талаб этилмоқда.
Иқтидорли ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга
оширилаётган ишларни янада жонлантириш, мамлакат илм-фанининг халқаро
миқёсдаги рақобатбардошлилигини таъминлаш, мавжуд илмий мактаблар
салоҳиятини янада мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг инновацион салоҳиятини
ривожлантириш зарур. Инновацион фаолиятни молиялаштиришнинг оқилона
тизимини яратиш орқали молиявий ресурсларни жамлаш ва уларни инновацион
жараёнларнинг устувор соҳаларига йўналтириш имкониятлари пайдо бўлади.
Инновацион лойиҳаларни молиялаштириш – янги турдаги маҳсулотларни ишлаб
чиқариш жараёнини лойиҳалаштириш, тадқиқ этиш ва ташкил қилиш,
ишланмалар ва ташкилий жараёнларни, янги турдаги техника ва
технологияларни, иш ва хизматларни, шунингдек, бошқарувнинг янги шакл ва
услубларини яратиш ва жорий этишга йўналтирилган пул маблағларидан
фойдаланишдир.
Шундай қилиб, инновацион фаолликни оширишда, ахборот-технологик
марказлар, технологиялар трансфери марказлари, илмий технологик парклар,
771
бизнес-инкубаторлар,
инновацион
фаолиятни
қўллаб-қувватлайдиган
консалтинг, ахборот-молиявий ва бошқа хизмат турларини кўрсатадиган
ташкилотлар тармоғини ривожлантириш лозим. Бу инфратузилма вазифаларини
амалда фаолият кўрсатаётган илмий ва таълим муассасалари асосида ташкил
этилган кичик ташкилотлар билан бир қаторда ўзининг моддий ва кадрлар
базасига эга ихтисослашган ташкилотлар ҳам бажариши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |