Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


ДУНЁ МАМЛАКАТЛАРИДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ВА ЭЛEКТPOН



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet359/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   355   356   357   358   359   360   361   362   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

ДУНЁ МАМЛАКАТЛАРИДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ВА ЭЛEКТPOН 
ТИЖОРАТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ 
 
Отакузиева З.М. – Муҳаммад ал-Хоразмий
Номидаги ТАТУ доц., и.ф.н. 
Рақамлаштириш бўйича 246 мамлакатда олиб борилган кенг кўламли 
тадқиқотларга (2019 йил январ ҳолатига) кўра, РИнинг ривожланиш 
кўрсаткичлари турли мамлакатларда турлича тенденцияга эга (1-жадвалга 
қаранг). Дунё мамлакатларида рақамли иқтисодиётнинг кўрсаткичлари ва 
ривожланиш йўлларининг турлича бўлишига қарамай, унга фаол инновациялар 
учун қулай шарт-шароитлар яратиш, рақамли технологиялар ва инфратузилмага 
инвестиция ҳаражатларини сезиларли даражада ошириш каби умумий бўлган 
хусусиятларни киритиш мумкин бўлади. 
Қисқа тарихий тараққиёт даврига қарамай, рақамли иқтисодиёт биринчи 
навбатда савдо ва интернет хизматларида - электрон тижорат, интернет - 
банкинг, электрон тўловлар, интернет-реклама, интернет-ўйинлар ва 
бошқаларда рақамли технологиялардан фойдаланишга қаратилган. Таъкидлаш 
ўтиш жоизки, бугунги кунда дунёда рақамли платформалар “Amazon”, “Alibaba”, 
“Facebook”, “Ebay”, “Uber”, “Didi Chuxing” ёки “Airbnb” каби йирик 
корпорациялар учун асосий бизнес моделига айланди. Бу корпорациялар 
воситачилар ва инфратузилма платформалари сифатида муҳим афзалликларга 
эга. Улар рақамли платформалардан фойдаланувчилар ўртасидаги барча 
битимлар бўйича маълумотларни рўйхатдан ўтказиш ва қабул қилиш имконига 
эга. Электрон тижоратнинг жадал ривожланиши виртуал маконда бозор 
механизми асосларини яратди ва бу битимлар сонининг барқарор ўсишига олиб 
келди.
ХХ-аср бошида, ахборот технологиялари бозорларида мамлакатларнинг 
икки гуруҳи самарали фаолият юритганлар: 
1) фундаментал фани ривожланган илғор мамлакатлар (АҚШ, Буюк 
Британия, Германия, Япония ва бошқалар)); 
2) биринчи гуруҳ мамлакатлар (Тайван, Хитой, Жанубий Корея ва 
бошқалар)нинг инновация ва технологияларидан фойдаланадиган мамлакатлар). 
Кейинчалик учинчи гуруҳ мамлакатлар хам пайдо бўлди: Финляндия, 
Швеция, Норвегия, Ирландия ва Исроил, улар таълим, илм-фан ва ахборот 
технологиялари тизимларини самарали модернизация қилиш орқали жаҳон 
бозорларига чиқишга муваффақ бўлдилар. Бугунги кунда, рақамли иқтисодиётда 
илғор ва етакчи мамлакатларга Норвегия, Швеция ва Швейцарияни киритиш 
мумкин. ТОП 10таликка АҚШ, Буюк Британия, Дания, Финляндия, Сингапур, 
Жанубий Корея ва Гонконг ҳам киради. АҚШда рақамли иқтисодиётнинг улуши 
10,9%, Хитойда 10%, Европа Иттифоқида 8,2%, Бразилияда 6,2%ни, Россияда 
3,9% ни ташкил этади. 
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йўлида бир қатор мамлакатлар: 
2000й.да- Дания, 2005й.да-Сингапур, 2008й.да-Австралия, Гонконг, Буюк 
Британия, Янги Зеландия, 2009й.да - ЕИ, 2010й.да - Канада, 2012й.да -Малайзия, 


779 
2013 й.да - Жанубий Корея, Мексика, 2014 й.да - Канада, Колумбия, Чили, 
Исроил, Сингапур, Эстония, 2015 й.да - Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон; 2017й.да 
- Германия, Россия, Қозоғистон, ЕОИҲ, Қирғизистон ўз дастурларини қабул 
қилдилар. Иқтисодиётни рақамлаштиришга ўтиш шартлари ва механизмларини 
аниқлаш долзарб бўлиб қолмоқда. 
АҚШ иқтисодиётида ЯИМнинг учдан бир қисми (33%и) рақамли 
технологиялари таъсири остида ва АҚШ молия секторининг катта улуши (60%и) 
рақамли асосга ўтказилган, шунинг учун АҚШ молия сектори дунёда энг 
ривожланган ҳисобланади. Унга яқин алоқа соҳаси бўлиб, у узоқ муддатли 
ривожланиш учун замонавий, барқарор рақамли платформани яратишга ва унинг 
аҳамиятини сезиларли даражада оширишга интилмоқда. Рақамлаштириш 
соҳасида Aмерика Қўшма Штатларининг асосий рақобатчиси Хитой 
ҳисобланади, 2018 йилда унинг Б2C (Business-to-consumer) рақамли бозор 
даромади 765 млрд. доллардан ортиқни ташкил этди ва шу тариқа мамлакатни 
жаҳон бозори етакчисига айлантирди. 2018 йилда рақамли бозор АҚШда $ 700 
миллиарддан ортиқ даромад келтирди, Европанинг 5тамамлакатида (Германия, 
Буюк Британия, Франция, Италия, Испания) эса рақамли бозор даромади 500 
миллиард доллардан ортиқ бўлди. 
Интернетдан фойдаланувчиларнинг асосий улуши Осиёда жойлашган, аммо 
аҳоли орасида интернетдан фойдаланувчилар улуши бўйича Осиё иккинчи 
ўринда туради-аҳолининг фақат ярми интернетдан фойдаланади (49,7 %). Ушбу 
кўрсаткич бўйича Шимолий Aмерика биринчилардан бўлиб, унинг интернет 
фойдаланувчилари минтақа аҳолисининг 88% ини ташкил қилади. Интернетдан 
фойдаланувчиларнинг энг юқори даражада ўсиши Шимолий Европа (94 %), 
Ғарбий Европа (90%) ва Шимолий Америкада (88%) кузатилмоқда. Aфрикада 
энг тез, йилига 20 % дан ортиқ ўсиш суръатлари кузатилмоқда. 
Ривожланган мамлакатларда, хусусан, АҚШ, Европа Иттифоқи, Японияда 
интернетдан фойдаланувчилар аҳолининг ўртача 81%ини, ривожланаётган 
мамлакатларда интернетдан фойдаланиш улуши эса 40% ни, Россия, МДҲ ва 
Шарқий Европа каби ўтиш иқтисодиётини бошдан кечираётган мамлакатларда - 
15% ни ташкил этмоқда. Хитойга аҳоли сони бўйича (аҳолисининг 55,8%и) 
дунёдаги энг йирик интернет аудитория, шу жумладан мобил банкинг 
фойдаланувчилари (97,5%) тегишлидир. 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   355   356   357   358   359   360   361   362   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish