ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2014, 5
Лекин шу билан бирга меҳрни ифодалаш
ҳар бир миллатнинг ўзига хос миллий ме-
зон ва меъёрларида, яъни кўз қарашлари,
юз ифодалари, қўл ҳаракатларида, умуман,
ҳиссиётларида яққол ифодаланади.
Шунинг
учун меҳрни ифодалаш малакалари мил-
латга ҳам боғлиқ, дейишимиз мумкин. Шун-
га қарамасдан, барча миллатлар учун умумий
ҳисобланадиган умумий мезон ва шакллардан
биз шахс манфаати, бахт-саодати, руҳий тинч-
лиги йўлида фойдаланишимиз зарур.
Меҳрни ифодалашни билмаслик кўп
жиҳатдан шахснинг вояга етган, шахс сифа-
тида шаклланган микроижтимоий муҳитига
боғлиқ
бўлади. Бу муҳитнинг асосини оила
ташкил этади. Оилада
ота-она ва ака-укалар
орасида меҳрнинг бир-бирига ифодалан-
маслиги шу оилада ўсаётган болада меҳрни
ифодалаш малакаларининг шаклланмасли-
гига олиб келади. Албатта, бола намунани
фақатгина оиладан эмас, балки ўзга рефе-
рент гуруҳ (қадрият, интилишлари унинг учун
муҳим аҳамият касб этадиган)лар даврасидан,
қариндошлари, мактаб ҳамда адабиёт, санъат,
кино каби ўзга омиллардан ҳам
олиши мум-
кин. Оилада етишмаган малакаларнинг ўзга
омиллар орқали шакллантирилиши эҳтимоли
мавжуд. Лекин меҳрни шакллантирувчи энг
асосий омил оила ҳисобланади.
Умуман олганда, ҳайвонларнинг барча
турлари (айримларидан ташқари) ва инсон-
ларда ҳам болаларни дунёга келтиришда,
эрта ёшлигиданоқ уларни парвариш қилишда
асосий ролни оналар бажарадилар. Бола
туғилганидан бошлаб кўпроқ вақти
она би-
лан ўтади. Шу сабабли ҳам меҳрнинг келгу-
си авлодлар манфаати ҳамда болаларининг
бемеҳрликка учрамаслиги учун аёлларда
кўпроқ ифодалангани мақсадга мувофиқдир.
Меҳрнинг аёлларда кўпроқ ифодалани-
ши узоқ йиллик филогенетик (муайян тур-
нинг пайдо бўлганидан бошлаб ривожлани-
ши) тараққиёт билан боғлиқ. Шу билан бирга,
эслатиб ўтиш жоизки,
инсоният жамиятида
турмуш тарзининг ўзгариши, аёлларнинг эр-
каклар билан барча соҳаларда тенглашиши,
фан-техниканинг ривожи, жамиятдаги ур-
банизация жараёни ва бошқа қатор омил-
лар аёл ҳамда эркакларда меҳр ҳисларининг
шакл ланишига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Ин-
сон омилининг аҳамияти ошиб бориши билан
меҳр ва унинг ифодаланиш зарурияти жами-
ятда ўсиб боради.
Ҳаётга бир назар ташлайлик, ҳайвонларни
муҳофаза қилиш халқаро жамиятлари мавжуд
бўлган пайтда
инсоннинг хавфсизлиги кафо-
латланмаса, ҳайвонлар учун махсус овқатлар
тайёрланиб, телевидение орқали катта пул
эвазига реклама қилинаётган вақтда бошқа
бир жойда инсон боласи очликдан ўлса?!
Инсоннинг яқинларига бўлган муносабатида
меҳр маблағ, шахсдан ортиқча ирода, сабр-
чидам ёки матонат талаб қилмайди. Аммо
меҳр инсонга сув билан ҳаводек зарур. Ки-
шини бахтли ёки аксинча, бахтсиз қиладиган
энг муҳим мезонлардан бири ҳам уни меҳрга
бўлган эҳтиёжининг қондирилиш даража-
сидир. Наҳотки, шуни етарли тушунмасак,
наҳотки, меҳрга муҳтож бўлганларга нис-
батан шу
даражада бепарво, баъзиларимиз
эса бағритош бўлсак?! Шундай бепарволик
билан ўзимизни тўлақонли инсон деб аташ-
га ҳақимиз бормикин, деган саволни ҳар би-
римиз, хоҳ аёл, хоҳ эркак бўлайлик, ўзимизга
беришимиз ва бу саволга аниқ
жавоб топиб,
тегишли хулоса чиқариб олишимиз зарур.
Ҳар бир одамда меҳрни ифодалаш дара-
жаси кўпинча туғма бўлади. Мазкур фикрнинг
далили сифатида бир оиладаги ота-онанинг
болаларини кўриб чиқишимиз мумкин. Ота-
оналари томонидан бир хил меҳрни кўрган,
бир хил ардоқланган фарзандлар эрта ёш-
лигидан турли даражада меҳр ифодалайди-
лар. Бу эса меҳрнинг ифодаланишини ирсий,
биологик асослар белгилашини кўрсатади. Бу
«наслий мерос» бир оиладаги болаларга ҳам
ота-онасидан турли миқдорда берилади.
Меҳрнинг ифодаланиши фақат
биологик
омиллар билан чекланмасдан, унга бир қатор
ижтимоий омиллар ҳам кучли таъсир қилиши
мумкин. Масалан, эрта ёшлигидан ота-
онасиз, етим бўлиб ўсган, ота-она меҳрига
тўймаган ёки уни умуман кўришга, ҳис этишга,
баҳраманд бўлишга имкони бўлмаган бола-
ларда ота-она меҳрига тўйиб ўсган болалар-
га қараганда бемеҳрлик кескин ифодаланган
бўлади
1
.
1
Ҳайдаров И. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчила-
ри шахсининг индивидуал ва ижтимоий-психологик ху-
сусиятлари. Психология фанлари номзоди илмий дара-
жасини олиш учун ёзилган диссертация. – Т., 1997.
39
ПЕДАГОГИК ПСИХОЛОГИЯ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ