Замонавий таълим / современное образование 014, Шоумаров Ғ. Б


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana28.06.2022
Hajmi1,83 Mb.
#713747
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
shahslararo-munosabatlarda-me-r-ifodalanishining-izhtimoiy-psihologik-zhi-atlari

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2014, 5
кўрган, уни ўстирган, таълим-тарбия бер-
ган ота-она билан фарзанд кўрмаган ота-она 
ўртасида маълум бир фарқ бўлади.
Фарзанд кўрмаган ота-онада ҳам худди 
шу сифатлар, хислатлар мавжуд, лекин бола-
си бўлмаганлиги уларда шу сифат ва хислат-
ларнинг тўлиқ намоён бўлиши ва шаклла-
нишига имкон бермайди. Фарзандли бўлиш 
ва улар билан доимо мулоқотда бўлиш, тар-
бия жараёнида бевосита қатнашиш, уларнинг 
тўлақонли ота ёки она сифатида шаклланиши-
га, намоён бўлишига хизмат қилади. Таъкид-
лаш лозимки, оилада фақат ўғил ёки фақат 
қиз ўстираётган ёхуд ўғил-қизларни бирга-
ликда тарбиялаётган ота-оналарнинг меҳрини 
ифодалашида жиддий фарқ бўлиши мумкин. 
Шу ўринда қиз боланинг ота-онага муносаба-
ти, меҳрибонлиги, мулоқоти, меҳрининг ифо-
даланиши фақат қиз ўстирган оталарга маъ-
лум. Фақат ўғил болаларни вояга етказган от-
алар маълум вақтларгача (қиз набираларини 
тарбияламагунча) буни ҳис эта олмайдилар.
Бизга маълумки, ҳайвонлар олами инсон-
дан фарқли равишда, меҳрни тил билан ифо-
далашга ожиздир. Шунинг учун уларнинг эмо-
ционал реакциялари, ҳиссиёти, меҳри ёки 
агрессивлиги (тажовузкорлиги) турли, ма-
салан, бошини одамнинг оёғи устига ке-
либ қўйиши, боши ёки думи билан одамлар-
га келиб суйкалиши каби хатти-ҳаракатларида 
яққол ифодаланади. Уларнинг ҳиссиётини шу 
ҳолатларда кўриб, тушуниб етган болада ҳам 
меҳр ифодалаш малакалари маълум даражада 
шаклланади. Шунинг учун уйда ҳайвон асраш, 
улар билан мулоқотда бўлиш, ҳайвонларни 
тушунишга ҳаракат қилиш, ҳайвонларнинг 
уларга бўлган муносабатини идрок этиш бо-
лаларда ҳаёт жараёнида зарур бўлган муай-
ян малака ва кўникмаларнинг таркиб топиши-
га ёрдам бериши мумкин.
Меҳрсизлик ўта салбий оқибатларга олиб 
келади. Турмуш қурган шахсларда меҳрнинг 
етишмаслиги улар орасидаги эр-хотинлик 
муносабатларининг қуруқ, дағал, қўпол 
бўлишига, оилавий бахтнинг тўлиқ ҳис этил-
маслигига олиб келади.
Эр-хотинлардан бирининг меҳрсизлиги 
улар орасидаги жинсий ҳаётга ҳам салбий таъ-
сир қилиб, бундай оилалардаги баъзи аёллар 
узоқ йиллар давомида эри билан жинсий ҳаёт 
кечиришига қарамасдан умр бўйи никоҳдан 
қониқишни ҳис этмаган бўлиши мумкин.
Меҳрсизлик ота-онада ифодаланган тақ-
дирда фарзандларни ўзларига меҳрибон 
қилиб тарбиялашлари қийин кечади. Бундай 
оилада вояга етган фарзандлар катта бўлиб, 
ўзлари оила қурганларида фарзандларига 
меҳрдан кўра меҳрсизликни кўпроқ ифода-
лашга мойил бўладилар. Меҳрсизлик кескин 
ифодаланган оилаларда тарбияланган фар-
зандларда турли неврозлар, асаб бузилишла-
ри юзага келиши мумкин.
Меҳр ҳар бир нарсада, айниқса, шахс маъ-
навиятининг шаклланишида сув ва ҳаводек 
зарур. Шу билан бирга ҳар бир нарса ме-
ъёрида бўлгани маъқуллиги учун меҳр ҳам 
меъёридан ошиб кетмаслиги мақсадга 
мувофиқдир. Биринчидан, боланинг ота-
она, бува-бувилар, ака-опалар меҳрига энг 
муҳтож бўлган мактабгача ёш даврини бой 
бермаслик зарур. Айнан шу даврда бола 
меҳрга тўйиниши керак. Агар бола шу даврда 
меҳрни зарур даражада ҳис этмаса, кейинги 
ёш босқичларида унга нисбатан ифодаланган 
меҳр йўқотилганининг ўрнини қоплай олмай-
ди. Шу билан бирга, баъзи оилаларда кузати-
лишича, меҳрнинг меъёридан ортиқ ифодала-
ниши қуйидаги кўнгилсиз оқибатларга олиб 
келиши мумкин:
1. Меъёридан ортиқ меҳр ифодалаган ота-
оналар болага тўлиқ итоат қилиб, xoҳлaraн 
нарсаларини бажо келтириб, боланинг ота-
онаси, тарбиячиси эмас, балки қули, хизматко-
рига айланади. Бундай муҳитда вояга етгунча
 
боланинг тарбияси бузилади. Ўзи меҳр ифо-
далашга эмас, балки фақат ўзгалар меҳридан 
баҳраманд бўлишга ўрганган бола шундай 
қилмаган одамга салбий муносабатда бўлиб, 
меҳрсизликдан тажовузкорликкача бўлган 
хатти-ҳаракатни ифодалаши мумкин.
2. Баъзи ота-оналардаги ўта меҳрибонлик, 
айниқса, болада унга эҳтиёж бироз камай-
гандан кейин ҳам илгариги тарзда ота-онаси 
томонидан ифода этилаётгани болани тенг-
дошлари олдида ноқулай вазиятга тушириши, 
у синфдошлари, қизлар томонидан танқидий 
муҳокама, кулги объектига айланиб қолиши 
мумкин. Бу эса унда ота-она меҳрига жаво-
бан меҳрсизлик билан жавоб бериш каби 
ҳолларни, шахс «ғалаёни», «исёни» тарзи-
42
ПЕДАГОГИК ПСИХОЛОГИЯ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ



Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish