Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


 Корхона қудратининг хусусиятлари



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

9.2. Корхона қудратининг хусусиятлари 
 
Корхонанинг иқтисодий салоҳияти тўртта асосий хусусиятлар билан 
таърифланади. 
Биринчи хусусият
. Корхонанинг иқтисодий салоҳияти – унинг 
иқтисодий фаолияти у ѐки бу соҳадаги 
ҳақиқий имкониятлари
билан 
белгиланади. Бунинг устига нафақат амалга оширилган, балки қандайдир 
сабаблар бўйича амалга оширилмаган имкониятлар ҳам.
Иккинчи хусусият
. Ҳар қандай корхонанинг имкониятлари кўпроқ унда 
мавжуд бўлган ресурслар ва ишлаб чиқаришда ишга туширилмаган 
захиралар (иқтисодий, ижтимоий)га боғлиқ. Шунинг учун корхонанинг 
салоҳияти яна ҳам ишлаб чиқаришга жалб қилинган ва ҳам жалб қилинмаган, 
аммо ундан фойдаланиш учун тайѐрланган 
ресурслар ва захираларнинг 
ҳажми
билан белгиланади.
Учинчи хусусият
. Шахсий ва хорижий тажрибага кўра, ҳар қандай 
бизнесда муваффақият учун ресурсларга эга бўлиш зарур, аммо ҳали бу 
етарли эмас. Бунинг учун яна мавжуд ресурслардан фойдаланишни ҳам 
билмоқ керак. Бу эса – ҳар қандай бизнесда биринчи даражали вазифадир. 


360 
Менежер шуни эсдан чиқармаслиги керакки, корхонанинг салоҳияти нафақат 
унда мавжуд бўлган имкониятлар ва ресурслар билан, балки улардан товар ва 
хизматларни яратиш ва каттароқ фойда олиш мақсадида фойдаланиш 
қобилиятилари билан
таърифланади.
Тўртинчи хусусият
. Корхона салоҳиятини амалга оширишнинг 
даражаси ва натижалари (яратилган маҳсулотлар ва даромадларнинг ҳажми) 
яна танланган 
тадбиркорликнинг шакли
ва корхонанинг унга мос келувчи 
ташкилий тузилмаси
билан изохланади. Масалан, IBМ 1981 йилда мавжуд 
ташкилий 
тузилма 
ўзини 
кўрсатиб 
бўлганлигини 
тушуниб, 
марказлаштирилганликни тугатган. Натижада белгиланган тижорат 
доирасида бир-бирлари билан ҳақиқатдан ҳам рақобатлашувчи 14 та 
мустақил бирликлар – компаниялар вужудга келган. Бу фирма ичидаги 
тадбиркорликнинг ривожланиши ва умуман IBМнинг фойдаси кўпайишига 
олиб келган. Унинг бўлинмалари энди нафақат “фойда марказлари” 
сифатида, балки “янгилик киритишлар маркази” сифатида фаолият 
юритмоқдалар, бу натижада ҳам IBМга ва ҳам ундан ажраб чиққан 14 та 
компаниялардан ҳар бирига муваффақият келтирмоқда. 
Хорижий бизнеснинг назарияси ва амалиѐтида яқин яқингача бу барча 
тўртта аломатларни, яъни корхоналарнинг “иқтисодий салоҳияти”ни 
бирлаштирувчи тушунча бўлмаган. Ғарбдаги технологик кўтарилиш пайтида 
устуворлик асосий капитал: машиналар, дастгоҳлар, ускуналар ва бошқа 
моддий-ашѐвий ресурслар турларида бўлган. Кейин эса техник омилдан 
юқори самара олиш имкониятлари тугаши муносабати билан асосий эътибор 
кишилик капиталига, худди ходимларнинг қобилиятларига, уларнинг шахсий 
салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга қаратилган. Шундай стратегия фирмага 
ҳатто барча бошқа техник имкониятлар тугаган бўлиб кўринган пайтда ҳам 
катта даромадлар келтирган. Шунинг учун бугун муваффақият қозонаѐтган 
фирманинг иқтисодий салоҳияти модели қуйидагича кўринади: 
кишилик 
капитал + асосий капитал + айланма капитал = фирманинг иқтисодий 


361 
салоҳияти.
Ғарбий бизнесменлар иқтисодий салоҳиятнинг барча кўрсатиб 
ўтилган элементларини аввало кишилик ва асосий капиталнинг 
мувофиқлашувида ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти муваффақиятига 
“калит”ни кўрадилар. Шу муносабат билан бизнес доираларида катта обрў 
қозонган. Ли Якокканинг фикрини далил қилиб келтирамиз. У қуйидагича 
ѐзади: “Барча хўжалик операцияларини пиро вардида учта сўзлар билан 
белгиланадиган ифодага олиб келиш мумкин: кишилар, маҳсулот, фойда. 
Биринчи ўринда одамлар турадилар. Агар сизда ишончли жамоа бўлмаса, 
қолган омиллардан жуда кам нарса қилиш мумкин”. 
Анъанавий равишда хорижий бизнесда кишилик капитали фақат қисман 
ва тўғридан-тўғри бўлмаган ҳолда (айлама капитал таркибидаги иш ҳақига 
харажатлар шаклида) ҳисобга олинган, шунингдек, ҳозир бир вақтда 
кишилик капитали ишлаб чиқаришни ривожланишида мустақил асосий омил 
бўлади. Пул ҳисоблашни билувчи хорижий бизнесменлар ўз тажрибаларида 
шунга иқрор бўлдиларки, инсонга киритма(малакани ошириш, таълим, 
соғлиқни сақлаш, фирма ҳисобидан бўш вақт ва дам олишга харажатлар) 
даромадларни кўпайтиради ва рақобатбардошликни оширади. 
Хорижий 
бизнесда 
иқтисодий 
салоҳият 
моделидан 
ташқари 
бошқалардан ҳам кенг фойдаланилади. Масалан, инсонпарварлик, 
инновацион, илмий-техник ва молиявий салоҳият моделлари.
Ҳар қандай корхонанинг иқтисодий салоҳияти модели қуйидагича 
изохланади: 
- унда мавжуд бўлган ресурсларнинг ҳажми ва сифати билан (асосий 
ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фондларида банд бўлганларнинг сони, 
айланма фондлар ва моддий захиралар, молиявий ва номоддий ресурслар – 
патентлар, лицензиялар, ахборотлар, технологиялар билан); 
- ходимлар (мутахассислар, ишчилар, ѐрдамчи ходимлар)нинг қандайдир 
маҳсулотни яратишга қобилиятлари, бошқача қилиб айтганда, уларнинг 
маълумотли, малакали, психофизиологик ва ундовчилик салоҳиятлари билан; 


362 

менежернинг 
корхонадаги 
мавжуд 
ресурслардан 
мувофиқ 
фойдаланишга қобилияти (менежернинг тайѐргарлиги, истеъдоди ва касбий 
мослашганлиги, корхона ташкилий тузилмасини яратиш ва янгилашни 
билиши) билан; 

инновацион қобилиятлари билан (яъни корхонани ишлаб 
чиқаришларини янгилаш, технологияларни алмаштириш ва ҳ.к.га 
қобилиятлари билан); 
- ахборот қобилиятлари билан (яъни ахборотларни улардан ишлаб 
чиқаришда фойдаланиш учун ишлаб чиқиш ва “қўшимча ишлов бериш” 
усули); 
- молиявий қобилиятлари (корхонанинг рақобатбардошлиги, молия 
соҳасидаги ички ва ташқи қарздорлиги) ва бошқалар билан. 
Йиғилган ҳолда улар корхонанинг йиғма (иқтисодий ва ижтимоий) 
қобилиятини ташкил этадилар, у худди шундай, масалан бошқа корхонанинг 
қобилияти билан солиштирилганда унинг рақобатбардошлиги даражасини 
акс эттиради. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish