Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

Мартабани бошқариш
– ходимни лавозимлар ѐки иш жойлари 
иерархияси бўйича маълум вақт оралиғида, унинг мотивация, касбий 
маҳорати, тажрибаси, билим ва кўникмалари шаклланиши ҳамда корхона 
ривожланишининг талаблари, стратегияси ва режаларини ҳисобга олиш 
билан ташкилий илгари силжитишдир. 
Мартабали бошқаришни оқилона ѐки ва лавозимларни эгаллашнинг 
меъѐрий муддатларини ходимнинг истаклари ва шахси ҳамда корхона 
эҳтиѐжларини ҳисобга олиш билан илмий асослашни кўзда тутувчи уни 
режалаштиришдан бошлаш керак. 
Ушбу мақсадда мартабаграмма, яъни ташкилотдаги (ва унинг 
ташқарисидаги) касбий ва лавозимли ўринларни рўйхатидан фойдаланиш 
керак, у касб эгасини у томонидан ташкилотдаги маълум ўринни эгаллаш 
учун мувофиқ ривожланганлигини; мутахассислик аниқ жойда самарали 
ишлаши учун керакли билимларни олиш ва зарур кўникмаларни эгалаш учун 
қандай йўлни босиб ўтиши кераклиги ҳақидаги шакллантирилган тасаввурни 
қайд этади. 
Бундан ташқари, аниқ ходим мартабасининг ривожланиши йиллар 
бўйича кўрсатилган, уни мартабали ўсишини таъминловчи эҳтимолий аниқ 
тадбирлар рўйхатини ўз ичига олувчи режа ишлаб чиқилади. 
Ташкилотда мартабани режалаштириш билан ходимлар бўйича 
менежер, ходимларнинг ўзи, унинг бевосита раҳбари (линияли менежер) 
шуғулланиши мумкин. 


355 
Ходимлардан фойдаланиш
– ходимларнинг меҳнат салоҳиятини 
самаралироқ амалга ошириш учун шароитларни таъминлашга қаратилган 
тадбирлар мажмуасидир. 
Ходимлардан оқилона фойдаланиш қуйидагиларни кўзда тутади: 

иш 
жойлари 
ва 
ходимларнинг 
миқдорий 
ва 
сифатий 
мувофиқлаштирилганлигига эришиш; 
- бандликнинг эгилувчан шаклларини қўллаш; 
- ходимлардан фойдаланиш чегараларини ташкилотнинг жорий ва бўлажак 
эҳтиѐжларини ҳисобга олиш билан аниқлаш; 
- ходимларнинг меҳнат салоҳиятини аниқлаш, меҳнатни тўлиқроқ амалга 
оширилишига кўмаклашувчи иш шароитлари ва ташкил этишни таъминлаш; 
- бандлик тизимига меҳнат қобилиятининг турли даражаларига эга 
ходимларни киритишга табақалаштирилган ѐндашувни қўллаш. 
Ишчи ўринлари ва ходимларнинг сонини мувофиқлаштиришга иш 
жойини алмаштиришлар, ходимларнинг ротациясини кўзда тутувчи 
ходимларни жойларига тўғри қўйиш, ташкилот ичидаги сафарбарликни 
кучайтириш воситасида эришилади. 
Ходимларни жой жойига қўйиш ходимлар таркибини таркибий 
бўлинмалар бўйича оқилона тақсимлашдан иборат. У ишлаб чиқаришнинг 
ўзига хослиги, одамнинг психофизиологик сифатларини ишнинг мазмунига 
мос келишини ҳисобга олиш билан амалга оширилиши керак. Бунда иккита 
мақсад кўзланади: бўлинмаларнинг фаол ҳаракат қилувчи меҳнат 
жамоаларини шакллантириш ва ходимларни жой жойига қўйишнинг уларни 
ўсишига кўмаклашувчи истиқболлилиги. Ходимларни жой жойига қўйишда 
қуйидаги тамойилларга риоя қилиш зарур: ходимнинг шахсий сифатларини 
аниқ лавозимлар, ходимларнинг истиқболлилиги ва ходимларни алмаштира 
олишлик талабларга мос келиши. 
Ходимларни жой жойига қўйиш ва улардан яхшироқ фойдаланишга 
ташкилот ичидаги иш жойларини ўзгартиришга ѐрдам беради, унинг остида 


356 
меҳнат тақсимоти тизимидаги ходимларнинг жойларини ўзгартириш ҳамда 
ташкилот доирасида меҳнатни қўллаш жойларини алмаштириш жараѐнлари 
тушунилади. Жойларни бундай ўзгартиришлар аввало ташкилотнинг доимо 
ўзгариб турувчи эҳтиѐжлари билан асосланади. 
Иш жойларини ўзгартиришнинг қуйидаги сабаблари мавжуд: 
- ходимга кўпроқ мос келадиган ишни тақдим этиш; 
- ходимларга бир-бирига боғлиқ мутахассисликларни ўзлаштиришга 
кўмаклашиш; 
- ходимнинг тажрибасини кенгайтириш; 
- ишлаб чиқариш вазифаларини бажариш. 
Ходимлардан яхшироқ фойдаланишга ходимларнинг ротацияси, яъни 
уларни мунтазам равишда алмаштирилиши ҳам ѐрдам беради. Ротацияда 
ишнинг характери тубдан ўзгариши мумкин, бу ҳолларда кенг кўламли 
малакага эга ходим, ишлаб чиқаришнинг раҳбари шаклланади. Агар ходим 
қардош мутахассисликларнинг доирасига кирувчи бирнеча иш жойларини 
ўзгартирса, унда ишлаб чиқаришнинг маълум участкасидаги чукур ва ҳар 
томонлама билимларга эга мутахассис шаклланади. 
Ходимларнинг ташкилот ичидаги сафарбарлигини ишнинг унумдорлиги 
ва сифати ўсишининг зарур шарти бўлган ходимлар таркибининг маълум 
барқарорлиги билан бирлаштириш керак. Ходимлар жойини ўзгартириш 
жараѐнини уларнинг ѐшига мувофиқ секинлаштириш керак. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish