Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

Матрица усули
. Унинг асосида рақобат жараѐнини уларни динамика 
билан боғлиқликда кўриб чиқувчи ғоя ѐтади. Товарнинг эгри чизиқли яшаш 
даври ушбу усулнинг методологик асоси ҳисобланади. 
70 – йилларнинг ўрталарида “Бостон консалтинг групп” маркетинг 
фирмаси ўзининг етарлича оддий ҳолатларига асосланган ҳолда турли 
товарларнинг рақобатбардошлигини баҳолашнинг матрица усулини ишлаб 
чиққан бўлиб, ҳозир у турли корхона ва соҳаларнинг рақобатбардошлигини 
тадқиқот қилишда қўлланилади. Тадқиқотнинг асосий қуроли иккита 
кўрсаткичлар асосида қурилган матрицадир. Вертикал бўйича бозор 
сиғимининг тўғри чизиқли кўламдаги ўсиши суръатлари кўрсатилади. 
Горизонтал бўйича эса – тадбиркор ѐки корхонанинг бозордаги логарифмли 
кўламдаги улуши. Барча компаниялар, корпорациялар, фирмалар ва 
бизнеснинг бошқа бирликлари бу матрицада ўзларининг параметлари ва 
бозор шароитларига кўра жойлашадилар. Бозорда энг катта улушга эга 
бўлганлар рақобатбардошроқ ҳисобланадилар. 
Матрица усулидан фойдаланган ҳолда, менежер ва бизнесмен нафақат ўз 
корхонасининг, 
балки 
рақибининг 
салоҳияти 
рақобатбардошлиги 
даражасини ҳам баҳолаши ҳамда бозордаги ҳолатининг стратегиясини ишлаб 


367 
чиқиши мумкин. Матрица усули америкалик маслаҳат фирмаларида кенг 
қўлланилади, тадбиркорларимиз учун ҳам салоҳиятнинг баҳоланиши 
рақобатбардошликнинг ишончли қуроли ҳисобланади. 
Корхонанинг салоҳияти турли бозорлардаги рақобат курашида амалга 
оширилади. Уни амалга оширилишининг муваффақияти кўпроқ менежерлар 
санъати, уларнинг билимлари, тажрибаси ва касбий маҳоратига боғлиқ. 
Бизнеснинг мураккаб дунѐсида бундай ўзини ўзи баҳолаш етарли эмас. Аммо 
муваффақият 
ва 
муваффақиятсизликларнинг 
сабабларига 
мустақил 
экспертлар, маслаҳатчи ва рақибларнинг кўзлари билан қараш ва 
солиштириш учун махсус ишлаб чиқилган стандартлардан, яъни эталон учун 
қабул қилинган турли корхоналар, соҳалар ва бошқалар салоҳиятлари 
рақобатбардошлигининг баҳоларидан фойдаланиш фойдалидир. Бу ҳолда 
ютуқларни ўзи томонидан баҳолашга аниқлик, тузатишлар киритилади ва у 
энди корхонанинг бозор тизимидаги ҳақиқий ҳолатига мос келади.
Қадимгиларнинг 
айтишича, 
дунѐнинг 
яралишида 
сўз 
ѐтади. 
Муваффақиятли бизнеснинг асосида эса нима ѐтади? Бизнес стратегия (узоқ 
муддатли мақсадлар)ни белгилашдан, яъни жамиятда қабул қилинган ва 
мустаҳкамланган қонунлар, ахлоқий меъѐрлар, истеъмолчиларнинг руҳий 
қарашлари, миллий анъаналар ва ҳ.к. кўринишидаги ҳуқуқий, иқтисодий, 
ижтимоий, экологик ва бошқа стандартларни ҳисобга олиш билан каттароқ 
даромад олишга имкон берувчи ресурслар(ходимлар, моддий-ашѐвий ва 
бошқалар)ни мувофиқ танлаб олишдан бошланади ва у асосида тактика 
ишлаб чиқилади. Муваффақиятли бизнес стратегиясининг умумий 
кўринишини қуйидагича акс эттириш мумкин:
Э
бфt
= D
Нt
+ D
по
+ D
пб
+ D
пф
P
ht
Pa ѐки P
прим
шартида max
бу Э
бфt

бнt
, агар Э
бфt
Эбнt
, унда бизнес: ѐ умуман ѐки корхона учун ѐки 
фақат жамият учун самарали бўлади.


368 
Эвф* ва Эб
и
* белгиланишлар тегишли равишдaги t вақти ичидаги бизнес 
самарадорлигининг ҳақиқий ва меъѐрий даражаси: 
Дnr ва Рnt тегишли равишдаги t вақти ичидаги корхонанинг йиғма 
даромадлари ва ресурслари; 
Дпо – солиқлар ва ижтимоий фондларга ихтиѐрий тўловлар тўлангандан 
кейин корхона ихтиѐрида қоладиган даромадлар; 
Дпб – корхонанинг республика ва маҳаллий бюджетга топширилган 
даромадлари; 
Дпф – корхонанинг ижтимоий фондларга ихтѐрий ажратмалар шаклида 
топширилган даромадлари; 
Ра – корхона томонидан а ванслаштирилган ресурслар (корхонанинг 
қийматий баҳоланишдаги барча мавжуд ресурслари, шу жумладан резерв 
қилинган иш жойлари, хом-ашѐ, материалларнинг меъѐридан ортиқ 
захиралари, ўрнатилмаган ускуналар, суғурта ва таваккалчилик фондлари); 
Рприм – корхона томонидан қўлланилган ресурслар (аванслаштирилган 
ресурслар минус фойдаланилмаган ресурслар, яъни захирали иш жойлари, 
хом-ашѐ, материалларнинг меъѐридан ортиқ захиралари, ўрнатилмаган 
ускуналар, суғурта ва таваккалчилик фондлари); 
Ушбу формула умуман жамият нуқтаи назаридан муваффақиятли 
бизнесни акс эттиради. Чунки у солиқли бюджет тушумлари ва ижтимоий 
фондларни шакллантиришда фаол иштирок этиш ҳамда даромад ва 
харажатларнинг фаол баланси билан рақобат қилишга қаратилган. Бундай 
стратегияни амалга оширувчи корхоналар нафақат рақобатбардош 
салоҳиятга эгалар, балки давлатнинг иқтисодий қудратини оширадилар. 
Ғарбда улар ўзлари ўсган мамлакатларининг фахри бўладилар, уларнинг 
менежерлари эса – энг машҳур ва номи чиққан кишилардир. 
Жаҳон амалиѐтида корхона фаолиятининг асосий натижалари 
даромадлар категорияси билан белгиланади. Иқтисодиѐт тилида – соф фойда 
(солиқлар ва ижтимоий фондларга ихтиѐрий тўловлар тўланганидан кейин 


369 
корхона ихтиѐрида қоладиган фойда), ишлаб чиқиш билан қўшилган қиймат 
(сотилган товарлар қиймати минус харид қилинган товар ва хизматлар 
қиймати), ялпи даромад (ижтимоий тўловларни ўз ичига олувчи иш ҳақи 
фонди ва плюс – балансли фойда). Барча даромад корхона ихтиѐрида қолувчи 
даромадлар ва ундан солиқлар, ренталар, тўловлар, субсидиялар, бадаллар, 
хайриялар ҳамда рақобат натижасида (нархдаги ѐн беришлар, ҳолатий 
йўқотишлар ва ҳ.к.) кўринишида ундириб олинадиган даромадларга 
бўлинадилар. Даромадлар одатда ишга киритиладиган ресурслар (асосий 
фондлар ва моддий айланма маблағлар, аванс қилиб берилган ѐки 
қўлланилган сармоялар) билан тенглаштирилади. Даромад ва харажатлар 
(сармоялар, меҳнат, вақт, бозор сиғимининг ўзлаштирилган улуши)нинг 
турли нисбатларини эксперт йўли билан аниқланган худди шундай 
стандартлар билан солиштиришда корхона салоҳияти рақобатбардошлигини 
баҳолашга имкон беради. Бундай баҳо бир қатор кўрсаткичлар ва 
стандартлар (нормативлар)дан фойдаланишга берилади, унга эриша туриб, 
корхона рақобатбардош бўлади. Стандартларни ишлаб чиқиш усуллари 
ғоятда турли – туманлиги билан ажралиб туради. Чунки ривожланган 
мамлакатлардаги бозор муносабатлари амалиѐти асрдан ортиққа тенгдир. 
Ҳозир улар орасидан экспертли балли баҳоларга афзаллик берилмоқда.
Умуман, корхона салоҳияти рақобатбардошлиги ўзгариши – унинг 
тижорат сирининг ўзагидир. Шунинг учун ҳам бундай баҳолашнинг энг 
муҳим ва батафсил усулларини корхона менежерлари сир тутишга ҳаракат 
қиладилар. Етакчи индикаторларнинг аниқ миқдорлари ва уларни бошқариш 
стратегияси одатда корпорациялар учун махфий бўлади. Шунга қарамай 
бизнес бўйича ғарб адабиѐтларини кўриб чиқиб бозор ҳолати ва 
корпорацияларнинг иқтисодий ҳолатини кузата туриб, энг аҳамиятли ва 
кўпроқ фойдаланиладиган стандартларни, корхоналар фаолияти натижалари 
ва ресурслари ҳаракати уларнинг рақобатбардошлиги остида ѐтувчи 
индексларини ажратиш мумкин. 


370 
Корхонанинг рақобатбардошлиги салоҳияти стандартлари 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish