278
бир-бирлари ва ишчилар билан ҳамда ишлаб чиқариш(тижорат)ни бошқариш
ва муҳандислик-техник ва иқтисодий таъминлаш вазифаларини амалга
ошириш жараѐнида фойдаланиладиган техник воситалар билан ўзаро
ҳамкорлигини яхшироқ ўрнатиш ва мунтазам
равишда такомиллаштиришга
имкон яратади. Меҳнатни илмий ташкил этишнинг мақсади ишловчиларнинг
соғликларини сақлаб қолган ҳолда меҳнат унумдорлигини оширишдан
иборатдир.
Мамлакатимизда аввалдан бошқарув жараѐнларини оқилоналаштириш
ва такомиллаштириш фаолиятини белгилаш учун “меҳнатни илмий ташкил
этиш” (МИТҚ) атамасидан фойдаланилган бўлиб, у ишлаб чиқариш ва
бошқарув жараѐнларига нисбатан тубдан фарқсиз бўлган. Тахминан 60
йилларда “бошқарув меҳнатини илмий ташкил этиш” (БМИТҚ)
атамаси
ажралиб чиққан. Бунга корхоналарга бошқарув меҳнатини олдиндан ташкил
этишни талаб қилувчи ҳисоблаш техникасининг қудратли воситаларини
татбиқ этилиши ѐрдам берган.
Бошқарув меҳнатини илмий ташкил этиш ўз ичига қуйидаги
йўналишларни олади:
-
ходимлар меҳнатининг тақсимланиши ва уларни корхона кўламларида
ва ҳар бир бўлинмалар доирасида кооперациялашуви;
-
ходимларни танлаш ва жой жойларига қўйиш ва
лавозимли
вазифаларга мувофиқ уларнинг малакалари даражасини таъминлаш;
-
бошқарув ходимларининг уларни бошқариш бўйича ишлаб чиқариш
жамоаси таркибида ва уни муҳандиси–техник таъминлаш бўйича фаолиятини
ташкил этиш;
-
иш жойларини ташкил этиш ва жиҳозлаш;
-
ишнинг илғор усулларидан фойдаланиш;
-
меҳнатнинг қулай шароитларини яратиш;
-
меҳнатни меъѐрлаштириш;
-
бошқарувнинг техник воситалари,
ахборот технологиялари, шахсий
компьютерлардан фойдаланиш;
-
меҳнатни рағбатлантириш.
279
Мамлакатимизда кейинчалик (70-йилларнинг бошларида) БМИТҚ
ривожланиш тенденцияларини акс эттирувчи “ташкилий лойиҳалаштириш”
тушунчаси пайдо бўлган. Ташкилий лойиҳалаштириш бу бошқарув
меҳнатини бошқарув аппарати иши самарадорлигини ошириш мақсадида
МИТҚ талаблари ва замонавий ташкилий ҳамда ҳисоблаш техника базасида
оқилоналаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш жараѐнидир.
Ташкилий лойиҳалаштиришни қуйидаги асосий йўналишлари бўйича амалга
ошириш таклиф этилган:
-
бошқарув аппаратининг ташкилий ва вазифавий тузилишини
оқилоналаштириш;
-
ишларнинг асосий ва энг оммавий турларини бажариш технологияси,
меҳнат шароитлари ва ходимларнинг иш вақтидан
фойдаланишни
оқилоналаштириш;
-
бошқарувнинг ушбу аппарати фаолиятини ҳужжатлаштириш ва
ҳужжатлар билан таъминлашни оқилоналаштириш;
-
бошқарув аппаратини ташкилий ва ҳисоблаш техникаси билан
жиҳозланганлигини ошириш ва ходимлар меҳнатини автоматлаштириш.
Хорижда бошқарув меҳнатини такомиллаштириш (оқилоналаштириш)
жараѐнини таърифловчи бир қатор атамалар қўлланилади. Масалан, АҚШда
“Тизимлар ва усуллар”, ”Тизимли лойиҳалаштириш”, “Бизнес жараѐнларнинг
реинжиниринги”, Буюк Британияда “Ишни тадқиқот қилиш” ва “Ташкил
этиш ва усуллар” атамаларидан фойдаланилади.
Мамлакатимизда хорижга нисбатан яқинда, бошқарув жараѐнларини
такомиллаштириш заруриати яъни ХХ аср 50-йиллар охири ва 60-йилларнинг
бошида вужудга келган. Хорижий муаллифлар “маъмурий бошқарувдаги
инқилобни” бошқарув аппарати ва унга харажатларнинг ўсиши,
маъмурий(идора) ишининг ҳажмлари ўсиши, корхоналарда бошқарув
вазифаларининг янги турлари (реклама фаолияти, ижтимоий суғурта,
жамоатчилик билан алоқалар ва ҳ.к.) пайдо бўлиши, ахборот ва ҳужжатлар
айланиши ҳажмлари кескин ўсиши ва натижада бошқарув меҳнатини аниқ
ташкил этиш, бошқарув жараѐнларини оқилоналаштириш, яъни бошқарув
280
фаолиятини такомиллаштириш бўйича мажмуавий ҳаракатлар
зарурлиги
билан боғлайдилар.
Раҳбар, мутахассис ишини оқилона ташкил этиш барча бажарилаѐтган
ишларни ҳисобга олиш, ўз иш вақти устидан мантазам равишда назорат
қилиш, иш вақти харажатлари тузилишини ўрганишни тақозо қилади. Бу иш
вақтидан фойдаланишни таҳлил қилиш, шахсий иш ва бошқарув ходимлари
меҳнатини илмий ташкил этиш бўйича тадбирларнинг асосланган
режаларини тузишга имкон беради. Раҳбарлар ва мутахассислар меҳнатининг
мазмуни ва иш вақти харажатларининг тузилишини ўрганиш учун қуйидаги
усуллардан фойдаланиш мумкин:
-
Do'stlaringiz bilan baham: