157
Болани қанча шошилтирсак у шунчалик секин ҳаракат қилади. Имиллаган
болалар устидан одатда оналар шикоят қилади. Бир ёшгача боладан ҳеч нарса
талаб қилинмайди. Шунинг учун бу ҳолат сезилмайди. Аста-секинлик билан бу
ҳолат намоён бўла бошлайди. Бу вақтда олийжаноб оналар болаларини
шоширмайди. Бирор нарсага қизиқтириб тезроқ ҳаракатланишга ўргатади.Тезда
жаҳли чиқиб бақириб кетадиган оналарнинг болалари ҳам қайсар бўлади.
Бесабр ота-оналар доимо фарзандларини
шошилтириб унинг имиллашига
сабабчи бўладилар.
Болалар ўсаётганда иштаҳа билан боғлиқ муаммоларни аксарияти бир
ёшдан икки ёшгача бўлади. Болакайларнинг бир йилдан сўнг иштаҳалари пасая
бошлайди. Иштаҳа тишлар чиқаётганда ҳам йўқолади.
Одатда болалар икки ёшдан уч ёшгача инжиқ бўлишади. Ҳаммамиз бола
инжиқлигини кўрганмиз ва кузатганмиз. Сайрга бирга олиб чиқмаганимизда,
ўйинчоқ ёки ширинлик олиб бермаганимизда у айтганини қилдирмоқчи бўлади.
Шу вақтда озгина иккилансак, бола буни сезиб ҳаракатга тушади. Натижада
ўзимиз боламизнинг инжиқланишига шароит яратган бўламиз. Қатъий
турганимизда уларни осон бошқаришимиз мумкин. Бола буни ҳис қилади ва
кўнади.
26
Инжиқланишига бирор ери оғриётгани ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Хуллас, агар болангиз инжиқланса уни руҳий ва жисмоний сабабларини
қидиринг.
Икки уч ёшли бола одатда кечаси ўрнига сийиб қўймайди. Баъзиларида бу ҳол
уч ярим ёшгача чўзилса, баъзиларида эса икки ёшданоқ ўрни қуриб туради.
Болалар кечаси ўрнини ҳўл қилиб қўйишининг бир неча сабаблари бор.
Шулардан бири жисмоний касалликдир. Одатда бундай болалар кундузи ҳам
сийдик ушлашга қийналадилар. Уч ёшдан ошган бундай болалар албатта врач
назоратидан ўтиши лозим. Энурез (сийғоқлик) ўғил болаларда кўп учрайди ва
бу ўсмирлик чоғларида қолиб кетади.
Боланинг ривожланиши ва ўсиши кечасию- кундузи давом этадиган
узлуксиз жараёндир. Бу даврда бола мустақилликка ўргатилиб борилади.
Эндигина қадам қўйиб юришни ўрганган болангиз қўлини қўйиб
юборишингизни талаб қилади. Эндигина тили чиқиб гапиришни ўрганганида
эса “Мен каттаман” дейди. Отаси ёки онаси каби тезроқ катта бўлиш
истаги
уларда ҳамма нарсани мустақил равишда бажаришга бўлган интилишни
келтириб чиқаради. Юришни биладиган болани аравачада олиб юриш, тўкиб
сочиб ҳам овқатни ўзи ейишга интиладиган болага едириб қўйиш ва шу аснода
унга тўхтовсиз равишда “Сен ҳали кичкинасан” дейиш боланинг ўсишига
ҳалақит беради.
26
Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари. Тошкент – 2012.
бола
хулқидаги
муаммолар
жанжалкаш
бола
имиллаган
бола
иштаҳаси
ёмон бола
инжиқ бола
сийғоқ
бола
158
Фараз қилинг ўсаётган оёқнинг пойафзали каттасига алмаштирилмаса, бу
билан ўсиш тўхтайди деб айтиб бўлмайди, у ўсаверади. Лекин у мажруҳ бўлиб
ўсади. Болани ўсиши учун зарур бўлган эркинликлар чегараланганда ота-
оналар уларни асраб-авайлагандек кўринсада, аммо уларнинг барчаси
ўзларининг ҳаловатларини сақлаш учун интиладилар. Сиз фарзандингизга ҳаёт
бердингиз. Энди унга инсон бўлиши учун ёрдам беришингиз керак. Биз ота-
оналар билан оила жисмоний маданиятни шакллантириш, оилада бу жисмоний
фаолиятини ошириш, болалар ўртасида соғломлаштириш
ишларини ташкил
этиш ва касалланиш даражасини пасайтириш жараёнларида инновацион
технологиялардан фойдаланиш самарадорлигидир.
Ота-оналар билан ёшликда ўйнаган ўйинларини эслаб, уларни болаларни
жисмоний томондан ривожлантиришдаги аҳамияти ҳақида сухбатлар ташкил
этиш мақсадга мувофиқдир.
27
Бу давр психология фанининг ёш даврлар
спихологияси ва мактабгача ёшдаги болалар спихологиясида ўрганилган. Ёш
даврлари муаммосини ўрганиш кўпгина оимларни қизиқтириб келган
муаммолардандир.
Л.С.Выготский биринчилардан бўлиб шахс онтогенетик
ривожланишини даврлаштиришда тарихийлик тамойилига амал қилиш
лозимлигини таъкидлаган.
Унинг фикрича, болали – бу мураккаб
ижтимоий маданий ҳодиса бўлиб, табиатан тарихий келиб чиқиш характерига
эга.
28
З.Фрейд бўйича даврлаштириш назариясида қуйидагича бўлинади:
- Орал босқич туғилгандан 18 ойгача давом этади. Бундан она сути
билан озуқаланиш, овқатланишга асосий урғу берилади. Бу дврда онанинг
ишончи ва меҳри етакчи ўринга эга.
- Анал босқич 1-1.5 ёшдан 3 ёшгача давом этади. Асосий жиҳат
Эгонинг ривожланиши билан белгиланади. Айнан мана шу даврда ота-она
ёрдамида болада ўзини – ўзи бошқариш механизми ривожлана бошлайди.
- Фаллик босқич 3 ёшдан 6 ёшгача давом этади. Бу даврда жинсий
идентификатсия шаклланади. Ўғил
болаларда Эдип, қиз болаларда Электра
комплекслари айнан мана шу даврда кузатилади.
- Латент босқич 6-7 ёшдан 12 ёшгача давом этади. Таълим, спорт,
дўстлар билан мулоқотга бўлган эҳтиёж ортади.
- Генитал босқич (12-18 ёш) – биологик етилиш билан кечадиган давр
деб такидлаб ўтади.
29
Айнан мактабгача даврда болаларда ролли ўйин фаолияти жуда яққол кўзга
ташланади. Айнан манашу даврда улар ҳаётни роллардан иборат эканлигини
узларича тасаввур қилишади. Демак бу даврда айрим фаолиятнинг ижтимоий-
мотивацион томони ривожланади, муносабатлар тизими, мотивлар шаклланади
6-7 ёшли болалар учун янги фаолият бўлган ўқиш улардан янги сифат, янги
хусусиятларга эга бўлишларини талаб этади. Ўқиш фаолияти учун
27
“Мактабгача таълим муассасаларида жисмоний тарбия” Тузувчи-муаллифлар:
Т.С.Усмонхўжаев, С.Т.Исломова. “Илм Зиё” нашри. Т.2006
28
“Онтогенез психологияси” Э.Ғозиев. “Ношр” нашриёти., Тошкент, 2010
29
“Умумий психология” Э.Ғозиев. Тошкент, 2010.
159
болаларда барқарор диққат, ўткир зеҳн, мустақиллик,
ишчанлик ва
батартиблик хислатлари бўлиши керак. Боғчадан мактабга ўтишлари
натижасида катталар билан бўлган муносабатларида ҳам бирмунча ўзгариш
юз беради. Болаларнинг мактабга ўтишлари, уларнинг яслидан боғчага
ўтишларига қараганда мураккаб босқичдир.
Шуни ҳам назарда тутиш керакки, бола мактабга ўтиши билан унинг
ижтимоий ҳолатида ҳам ўзгариш рўй беради. Чунончи мактаб ёшига
яқинлашган болалар боғчада “катта” деб ҳисобланар эдилар. Мактабга
ўтгач, улар яна “енг кичкиналар” қаторига тушиб қоладилар. Шунинг учун бу
даврда оилада болалар учун тўлиқ эътибор бериш талаб этилади. Келтириб
ўтилган фикр ва мулоҳазалардан оилада тўғри ташкил этилган шарт-
шароитлар
болаларни
жисмоний
ва
психологик
томондан
тўғри
ривожланишига замин бўлади деган хулосага келиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: