Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли


  ЎСМИРЛИК ДАВРИДА ДЕВИАНТ ХУЛҚ АТВОР



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/161
Sana21.06.2022
Hajmi3,35 Mb.
#689619
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   161
Bog'liq
MILLIY KONFRENSIYA 202

 


161 
ЎСМИРЛИК ДАВРИДА ДЕВИАНТ ХУЛҚ АТВОР
МУАММОЛАРИНИНГ ПСИХОЛОГИК МЕЗОНЛАРИ 
 
Ш.Алламова., 
39-сонли мактаби психологи
(Урганч, Хоразм) 
 
Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор давлат сиёсати 
даражажасига кўтарилган бўлиб, бунга яққол мисол сифатида мамлакатимизда 
2016 йил 14 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат 
сиёсати тўғрисида”ги (янги таҳрирдаги) қонуни қабул қилинди.Ана шу ёшлар 
орасида алоҳида эътибор қаратилиши муҳим бўлганларидан бири бу 
ўсмирлардир. 
Ўсмирлик даври психологик хусусиятларнинг алоҳида намоён бўлиши 
шароити бўлиб, унда фавқулоддаги таъсирлар натижасида айрим ўзгаришлар 
юз беради. Айниқса, ўсмир хулқ-атворининг реакциялари муҳит ва 
яқинларининг ўзаро таъсирида қуйидагича намоён бўлади: 
1.Эмансипация реакция. Бу катталарнинг қарамоғидан, назоратидан ва 
хомийлигидан озод бўлишга интилишда кўринади. Реакция катталар томонидан 
белгиланган тартиб, қоидага қарши йўналтирилган. "Озод бўлиш" эҳтиёжи 
мустақил ҳаётга интилиш билан боғлиқ бўлиб, бу реакция ўғил болаларда 
кўпроқ бўлади.
2.Тенгқурлари билан гуруҳлашган реакция. Бунинг икки тури мавжуд:
Биринчиси, бир жинсга асосланиб, унда доимий лидер ва гуруҳ аъзоларининг 
вазифалари, уларнинг гуруҳдаги ўрни белгиланган. Бу гуруҳда "лидернинг 
адпютанти" унда интеллектуал қобилият йўқ бўлсада, лекин жисмоний кучли 
бўлади, "антилидер"-лидернинг ўрнини эгаллашга ҳаракат қиладиган, 
"иккиюзламачи"-у томонга ҳам, бу томонга ҳам ўтиб юрадиган ўсмирлар 
бўлади. 
Бундай 
гуруҳнинг 
ўз 
худуди 
бўлиб, 
унга 
бегоналар 
яқинлаштирилмайди. Гуруҳнинг таркиби барқарор бўлади ва янги аъзоларни 
фақат синовлар асосида қабул қилишади. Иккинчи турдаги гуруҳда роллар 
қатоий тақсимланмаган ва доимий лидер йўқ. Лидернинг вазифаларини 
гуруҳнинг турли аъзолари бажаради. Гуруҳ аъзолари икки жинс вакилларидан 
ташкил топади ва унинг таркиби барқарор эмас. 
3. Қизиқиш - хобби реакция. Ўсмирлик даври учун қизиқиш-хобби муҳим 
ҳисобланади. Унинг қуйидаги турлари мавжуд:
1. Интеллектуал-эстетик қизиқишлар предметга, мусиқага, радиотехника, 
тасвирий саноат, адабиётга нисбатан. 
2. Жисмоний қизиқишларга кучи, чидамлилиги, чаққонлигини оширишга 
бўлган хатти-ҳаракатлар киради. 
3. Лидерликка қизиқиш бошқаларга раҳбарлик қилишга интилиш учун 
бўлган ҳаракатда намоён бўлади. 
4. Йиғишга қизиқиш-турли хилдаги коллексияларни йиғишда кўринади. 
5. Eгоцентрик қизиқишлар. Атрофдагиларнинг диққат марказида бўлишга 
интилиш. 
6. Жўшқин қизиқиш. Карта ўйини, қимор, қалтис таваккал қилиш. 


162 
7. Информацион коммуникатив қизиқиш янги ахборотларга эга бўлишга 
интилиш, тасодифий суҳбатлар ва детектив филпмлар кўриш оммавий 
ҳодисанинг кўриниши саналадиган девиант хулқ-атвор жамиятда юз берадиган 
иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва руҳий жараёнлар билан боланган бўлади. 
Баъзи ҳолларда жамиятдаги жараёнлар девиант хулқ-атвор турининг пайдо 
бўлиши, кенгайиши ёки йўқолиб кетишига сабабчи бўлса,бошқасида оқибат 
бўлиб қолиши мумкин. 
Жамиятдаги мавжуд ижтимоий меъёрларнинг бузилишига Девиант хулқ-
атвор дейилади. Ижтимоий меъёрларнинг ҳар бир ўзгаришида жамият фикри 
кескин ўзгаради: янги қарашлар ва хулқ атвор шаклларининг тарафдорлари ва 
унга қарши турувчилар пайдо бўлади, ўз таъсирини йўқотаётган меъёр ўрнига 
янги меъёр пайдо бўлади. Девиант хулқ-атвор икки ҳил даражада ўрганилади: 
индивидуал ва оммавий. Индивидуал даражада маълум бир кишининг аниқ бир 
хулқ-атвори, оммавий даражада шу турдаги ҳодисалар мажмуи, ижтимоий 
меъёрларнинг бузилишлари тизими ҳақида сўз боради. Девиант хулқ-атвор 
ҳолати ва даражаси турли мамлакатлар, регионлар ва худудларда турлича 
бўлади.
Худуд тузилиши ва динамикаси Девиант хулқ-атворнинг сифат 
кўрсаткичи бўлади. Тузилиши деганда мавжуд худуд ичидаги ҳар ҳил 
чекинишлар, жиноятчилик, бошқа қонун бузилишлар, ичкиликбозликлар, 
маънавияцизлик ва ҳоказолар орасидаги муносабатлар тушунилади. 
Болаликдан ўсмирликка ўтиш даврида хулқ-атвор мустақиллиги пайдо бўлади. 
Ўсмирлик хатти - ҳаракати унинг онги билан бошқариб борилади ва кўпроқ 
шахсий тажрибага таянади. Ижтимоий меъёрларга ҳар ҳил қарашдан хулқ - 
атвор турлича шаклланади. Девиант хулқ атвор механизмлари меъёрга тескари 
иш қилдирувчи қатъият, мотив, мақсадни ташкил қилади. Девиант хулқ-
атворнинг конкрет турлари: жиноятчилик, ичкиликбозлик, ўз-ўзини ўлдириш, 
гиёҳвандлик ва ҳоказолар.
Доимий оилавий келишмовчиликлар, оила ва атроф-муҳитдан норозилик, 
ўқишдаги, дўстлар 
орасидаги 
тушунмовчиликлар 
ўсмир 
рухиятини 
жароҳатлайди, ёки шу йўл билан мавжуд вазиятни ўзгартиришга ундайди. 
Амалиётнинг кўрсатишича ҳар қандай ҳолатда ҳам қурбон бериб бўлсада 
ижтимоий ҳақиқатга эришиш мумкин. Лекин, ўсмир ўз турмуш тарзини 
ўзгартириши, қизиқишларини алмаштириши, дўстлар билан алоқани узиши, 
бирор касбга эга бўлиши мумкинлигини тушунмай бу ҳолатни чиқиб 
бўлмайдиган ҳолат деб баҳолаб, кўнгил хушлик, ичкилик, гиёҳвандликка ружу 
қўяди. Девиант хулқ-атворнинг механизмини соддалаштирсак унда тўртта 
асосий бўгин намоён бўлади: муаммовий (зиддиятли) шароит, қадриятли 
меъёрий бошқарув, қарор қабул қилиш, ҳолатни амалга ошириш. Девиант хулқ 
атворнинг оммавий ва индивидуал даражаларида психологик ўз-ўзини ҳимоя 
қилишнинг қуйидаги усуллари мавжуд: 
1. Жавобгарликка тортиш сабабларини инкор этиш. 
2. Келтирилган зарарни инкор этиш. 
3. Айбловчиларни айблаш. 


163 
Девиант хулқ атворнинг ўз-ўзини психологик ҳимоя қилиш усулларида 
"маънавиятгача бўлган онгнинг" иккита поғонаси мавжуд. Биринчи қуйи 
поғонада хақиқий маънавий қарашлар йўқ, расмий тақиқларга жазолашлар 
туфайлигина амал қилинади. Иккинчи поғонада ижтимоий меъёрларга 
бўйсинишдан фойда олишга интилишга томон қадам қўйилади. Шунинг учун 
маънавиятгача бўлган онг даражасида субъектнинг ижтимоий қараши асосида 
шахсий фойда ва манфаатлар ётади. 
Хулоса қилиб айтганимизда ўсмирлик даври ёш даврлари психологиясида 
энг инқирозли давр сифатида қаралади ва бу даврдаги ўсмирларнинг хулқ-
атворини девиант хулққа айланиб кетмаслигига, катта эътибор қаратиш лозим. 

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish