Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/161
Sana21.06.2022
Hajmi3,35 Mb.
#689619
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   161
Bog'liq
MILLIY KONFRENSIYA 202

Компенсатор тип”. 
Ҳали кўкрак сути билан озиқланиш ёшидалигида 
гўдаклар уйига келган болалар яхши озиқланадилар ва оила шароитидан 
кегинроқ айрилган болалардан кўра тана вазни оғирроқ бўлиши билан 
фарқланади. Одатда бундай болаларга гуруҳдан ўз ўрнини топа олмаганларида 
агрессияни очиқ намоён қилиш ва чақимчилик хос. 
Юқоридагилардан келиб чиққан холда ота-онасиз қолган болаларга 
психологик ёрдам кўрсатиш муаммоси социологлар, психологлар ва педагоглар 
олдидаги ҳар бир бола учун индивидуал методик иш олиб бориш талабини 
кучайтиради. Хусусан, юртимизда меҳрибонлик уйлари, махсус мактаблар, 
мактаб-интернатларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, болалар учун 
барча шароит ва имкониятларни яратиш, тарбиячи-педагогларнинг меҳнатини 
қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда инклюзив 
таълимни ривожлантириш, алоҳида эҳтиёжли болаларга кўрсатиладиган 
педагогик-психологик хизматларни янада такомиллаштириш, уларнинг 
жамиятга интегратсиялашувига кўмаклашиш юзасидан кенг қамровли ишлар 
амалга оширилмоқда. Шунинг учун мехрибонлик уйларидаги мухитни имкон 
қадар оилавий муҳитга яқинлаштириш ўсиб келаётган ёш авлодни 
ривожланишига алохида эътибор қаратиш орқали катта ҳаётга муваффақиятли 
мослашувини таъминлаш давр талабидир.
ЎСМИР МУСТАҚИЛ ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШИДА ОИЛАНИНГ ЎРНИ 
 
Г.О.Содиқова.,
ЎзХИА таянч докторанти 
Оила-инсоний муносабатлар мужассам бўлган муқаддас даргоҳ. Соғлом 
муҳит, муносабатларидаги илиқлик, ўзаро тушуниш мавжуд бўлган оилада 
нафақат фаровон ва бахтли турмуш, балки, фарзанд ўстириш ва вояга етказиш 
муносиб амалга ошади. Шунинг учун ўсмир мустақил қарор қабул қилишида, 
соғлом фикрли шахс бўлиб шаклланишида бевосита оиладаги соғлом муҳитга 
боғлиқ бўлади. Бу эса ўз навбатида, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 
таъкидлаганидек, 
“Ёшларимизнинг 
мустақил 
фикрлайдиган, 
юксак 
интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч 
қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши 
учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар 
этамиз”[1].
Ўсмирлик-болаликдан катталикка ўтиш даври бўлиб, физиологик ва 
психологик жихатдан ўзига хос хусусиятлари билан характерланади. Бу 
босқичда болаларнинг жисмоний ва психик тараққиёти жуда тезлашади, 
ҳаётдаги турли нарсаларга қизиқиши, янгиликка интилиш ортади, характери 
шаклланди, маънавий дунёси бойийди, зиддиятлар авж олади[2].


292 
Ўсмирлик даври – бу синовлар ва ўзгаришлар даври, онгли ва беғараз 
қарорлар қабул қилиш вақти. Улар ўсмирларнинг бутун ҳаёти давомида таъсир 
қилади. Ўсмирлар ота-онасининг мавқеига (обрўсига) гумон билан қараб, дўст 
танлаш, таълим олиши, касб танлаши билан боғлиқ баъзи мустақил қарорларни 
ўзлари қабул қилишни хоҳлайдилар. Қарорларнинг оқибати ечими қанчалик 
тўғри қабул қилинганига боғлиқ. А.Г.Грецов “Ота-оналар ва ўсмирлар учун 
амалий психология” китобида ўсмирлик даври мустақиллиги ҳақида шундай 
ёзади: “Биологик нуқтаи назардан ўсмирлар бутунлай катта одамга 
айланадилар, лекин, жамиятнинг назарида улар ҳанузгача бола бўлиб 
ҳисобланади.
Айрим кузатувлардан кўринадики,оилада ўсмирга эътибор катта авлод 
вакиллари (бобо, буви ва бошқа оила аъзолари) уларга болага муомала 
қилгандай қарайдилар. Ўсмирлик даврида “бола бузилади” деган фикр, олдинги 
авлодлардан мерос фикр бўлиб келган. Катта авлод вакиллари қадим 
замонлардан бунинг сабабларини қуйидагича кўрсатганлар: ўсмир руҳиятидаги 
ўзгаришлар натижасида ташқи кўринишидан қониқмаслик, атрофидаги нарса ва 
ҳодисаларга нисбатан таъсирланадиган, мустақил бўлиш каби хусусиятлар 
жиддийроқ тус олади [3]. Бугунги кунда кўпчилик ота-оналар онгида кўп 
ҳолларда улар қўйган талабларни фарзандлари сўзсиз бажарса бўлди, деган 
тушунча шаклланган. Айрим ҳолларда ўсмирга куч ишлатиб, қўрқитиш йўли 
билан, уларнинг эркини чеклаш орқали айтганини қилдириш ҳолатларини ҳам 
учратамиз. Бу жараён ўсмирнинг бутун ҳаётига таъсир кўрсатади. Шунингдек, 
мустақил қарор қабул қила олмаслик ҳолатига ҳам олиб келиши мумкин.
Ўсмир ҳаётида ота-оналарнинг самарали иштирок этиши ҳал қилувчи 
омил бўлиб, уларда ижтимоий-дунёвий билимларни эгаллашга бўлган 
интилиш, ижтимоий фаолликнинг ортиши, бу оила тарбиясида ўсмирнинг 
комил инсон бўлиб шаклланишида алоҳида ўрин тутади. Ўсмирларнинг 
мустақил қарор қабул қилишида ота-она унинг руҳий оламига, ҳиссиёти ва 
туйғуларига чуқур таъсир кўрсатади. Натижада ота-она ва ўсмир ўртасида 
эмоционал боғланиш юзага келади. Г.М.Бреслав бола шахснинг шаклланишида 
оиладаги эмоционал муносабатларни махсус ўрганган бўлиб, унга кўра, 
оиладаги ота-она ва фарзанд орасидаги муносабатларда тушуниш, меҳр, 
муҳаббат туйғуларига боғлиқ эканлигини айтиб ўтган. Шунинг учун шахснинг 
болалик давридан шаклланиши бу ёлғиз болагагина эмас, балки унинг ота-
онасига алоқдор эканлигини уқтиради.
Ўсмир ота-онасининг унга муносабати ва эътиборидан келиб чиқиб, 
ўзининг ҳаётдаги ўрни қай даражада эканини баҳолайди. Унга оиланинг бир 
қисми эканини тушунишига ёрдам бериш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Исбот 
қилинишича, ўзига нисбатан мустақил қарор қабул қилишда кўп имкониятга 
эга бўлган ўсмирлар ва бундай имкониятга эга бўлмаган ўсмирларга нисбатан 
яхшироқ қарор қабул қиладилар. Ўз ўсмирларини оилавий қарор қабул қилиш 
жараёнига жалб қилган ота-оналар уларни катта ҳаётга тайёрлашга ёрдам 
берадилар[4]. Мустақил қарор қабул қилиш кўпинча ўзаро келишишга тайёрлик 
билан боғлиқ, яъни оила аъзолари ёки дўстлари билан келиша олмай қолганда 


293 
иккала томон учун яхши бўладиган ечимга келишдан иборат. Шунингдек, бу 
бошқа инсоннинг фикрини тўғри деб қабул қилишга тайёрликни ҳам ўз ичига 
олади. 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, катталар ўсмирларга мустақил 
қарор қабул қилиш имконини беришлари билан бир қаторда, уларга “Танлов 
сени ўз қўлингда” каби сўзларни тез-тез айтиб туриши, уларнинг танловларига 
нисбатан ишонч билдириши, қабул қилган мустақил қарорларини эса ота-она 
ҳар доим қўллаб-қувватлаши керак. Ўсмир нафақат ўз ютуқларидан, балки ўз 
хатолари устида ишлашни, хулоса чиқаришни ўрганади. Бундай ўрганиш улар 
учун жуда фойдали ҳисобланади, чунки муввафаққиятсизликка дуч келганида 
салбий ҳиссиётларини бошқаришни ўрганади. Шунингдек, уларга келажакда 
тўғри ечим топа олиши мумкинлиги ҳақида ота-она тушунтириб бориши, 
ўргатиши керак.

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish