312
Маълумки, психологик мослашув социумдаги нормалар ва қадриятларни
ўзлаштириш орқали амалга оширилади.
У ўзаро
таъсирда, жумладан атрофдаги одамлар билан муомалада ва
актив фаолиятда намоён бўлади. Оилага мослашув ҳам ўз ичига юқоридаги
компонентларни қамраб олади ва оилавий ҳаёт билан танишув,унга аста-
секинлик билан кириб бориш жараёни сифатида бошланади. Бу давр жуда
қийин ҳисобланади, чунки нафақат муомала ва фаолиятни қайта қуриш, балки
ёш эр-хотинларнинг ўз эҳтиёж-мотивацион соҳаларини қайта қуриб
чиқишларини, ўзини-ўзи англашнинг янги даражасини, ижтимоий муҳит билан
янги алоқаларни шакллантиришларини тақозо этди. Янги тузилган оилада бир
қатор моддий, психологик, ижтимоий психологик характердаги қийинчиликлар
ва муоммоларни енгишга тўғри келади.
Эр-хотин муносабатлари психологияда долзарб ижтимоий-психологик
масалалардан бири бўлибгина қолмай, бу муносабат ҳақида қадимдан буюк
мутафаккир олимлар ўз асарларида керакли ибратли фикрларни колдиришган.
Шеърият султони Алишер Навоий эр-хотин муносабатлари,
бурчлари, аёллар
фазилатлари ҳақида “Маҳбуб-ул қулуб” асарининг “уйланиш ва хотинлар
тўғрисидаги” фаслида оила одоби, аёллар фазилатлари ҳақида фикрлари баён
этилган.
Ризоуддин ибн Фаҳриддининг “Оила” номли рисоласида “Бола
тарбияси ёмон ният ва қўполлик билан эмас, балки сабр-тоқат
матонат, меҳрибонлик, чидамлик, шафқату-сезгирлик билан бўлиши керак”-деб
таъкидлаган.
Ҳозирги даврда ушбу муносабатлар юзасидан дунёда энг кучли таълим
муассасаларида олимлар ўз тадқиқотларини олиб боришмоқда. Хусусан, АҚШ
нинг Гарвард университети психология кафедраси тадқиқотлари рейтинг
бўйича энг юқори маскан ҳисобланиб, унга дастлаб Уилям Джеймс асос солган.
Унинг издошлари Б.Ф.Скиннер,
Гордон Олдпорт, Джордж Миллер, Генги
Мюррейлар психологиянинг ривожланишида ўз тарихига эга. Ҳозирги кунда
университетнинг Психология кафедрасида 30 та ёналиш асосида илмий
тадқиқот ишларини олиб борилмоқда
Оила яратилишида маълум мақсад, сабаблар қатори икки жинс
вакилининг ўртасида пайдо бўлган мухаббат хам оиланинг мустаҳкам
бўлишида аҳамиятли ҳисобланади. Аммо, 2002 йил тадқиқотчилар
томонидан
ўтказилган сўровномада “муҳаббат асосида оила” қанчалик мустаҳкамлиги,
ҳиссийлиги аниқланган. Тадқиқот натижасида 6% қатнашчилар “муҳаббат – бу
шунчаки руҳий боғланиш”, 10% қатнашувчилар “муҳаббат – бу ўзаро
тушуниш ва ҳамма нарсани бирга баҳам кўриш”, 13,3 % “ўзаро қайғуриш ва
ҳар доим бирга бўлиш”, 6,65 % “муҳаббат – ёқимли ҳиссиёт”, 10 % “муҳаббат
– муҳим воқеаларни севимли инсон билан қарши олиш”, 6 % “муҳаббат – бу
ҳақиқий бахт” дея белгиланган бўлса, 13,3 % “муҳаббат - рашқ”, 13,3%
“муҳаббат – хотиржамликнинг йўқолиши” каби кўрсаткичларни берди.
Янги оилавий жуфтликнинг ташкил топиши унинг аъзоларидан ўзларида
никоҳгача мавжуд бўлмаган интегратив сифатларни шакллантиришларини
тақозо этади. Бир вақтнинг ўзида оила қуриш келин-куёвларнинг англаган
313
ҳолда нималардандир ўзларини чегаралашга розиликлари ҳамдир. Ёш оила
тизим сифатида маълум шароитларда унинг элементларини қўллаб-
қувватлаовчи ўзини-ўзи бошқариш механизмларини ҳам шакллантиради.
Мазкур механизмлар оилавий ҳаётнинг турли соҳаларидаги хулқ – атвор
нормалари ҳисобланиб, олим Кузлена инқирозларни алоҳида кўрсатиб, эр-
хотиннинг оилада норматив инқирозларини кечиришларини таърифлайди: эр-
хотиннинг эр-хотинлик мажбуриятларини қабул этиши. Бунда эр-хотиннинг
оила муқаддас даргоҳлигини англаган ҳолда, шунчаки бирга яшаш эмас,балки
эр-хотиннинг кунглининг тубидан оила барпо этганликларини,
ундаги
муносабатда эр-хотиннинг қандай вазифа ва мажбуриятлари борлигини чуқур
ҳис этишлари лозимлигидир. Мажбуриятларни қабул этишда қайси томондан
юзаки муносабат пайдо бўлса, оиланинг дастлабки норматив инқирозларида
муоммоли вазиятлар кўзга кўрина бошлайди;
- эр-хотиннинг ота-оналик ролини англаши ва янги оила аъзосининг
пайдо бўлганлигини қабул қилиши.
- фарзанднинг ташқи ижтимоий муҳитга қўшилиши.
- болани ўсмирлик даврига кирганлигини эр-хотин томонидан қабул
қилиниши.
- вояга етган фарзанднинг уйини тарк этиши.
Янги тузилган оилада бир қатор моддий, психологик, ижтимоий-
психологик характердаги қийинчиликлар ва муаммоларни енгишга тўғри
келади. Оила-никоҳ мослашув жараёни қанчалик самаралилигига қараб ёш
оиланинг барқарор ёки беқарорлиги ҳақида хулоса чиқариш мумкин. Оилага
мослашув вақти бир қанча омиллар- ижтимоий муҳит
шароитлари ва
талаблари, инсоннинг мулоқотмандлик, ўзгалар билан ҳамкорлик ва
кооперацияга интилиш, ҳамдард ва ҳамнафас бўла олиш қобилиятларига , ўз
ҳиссиётлари ва эмоцияларини назорат қила олиш ҳамда кундалик
тушкунликларни енга олиш малакасига боғлиқ бўлади.
Эр-хотин муносабатлариниг ривожланиши ўзига хос қонуниятларга эга.
Шундай хусусиятлардан бири эр-хотин муносабатлари ривожланишида чуқур
нонорматив инқирозларнинг юзага келишидир. Эр-хотин муносабатлари,
мулоқотида рўй берадиган инқирозли босқичлар қуйидагилардан иборат.
Биринчи инқироз оилавий ҳаётнинг биринчи уч йили давомида намоён
бўлиб,яъни ёш эр-хотинлар бир-бирларига ва ўзлари учун ҳали янги бўлган
биргаликдаги эр-хотинлик ҳаётига мослашиши, ўрганиш даврига тўғри келади.
Бу инқироз аксарият холларда оилавий ҳаётнинг биринчи йилларида рўй
беради.
Иккинчи инқироз оилавий ҳаётнинг 4-7 йилларига тўғри келади. Бу
инқироз нисбатан оғирроқ кечувчи инқироз бўлиб,бунда эр-хотинларнинг бир-
бирларига мос тушиши аниқланади. Шунинг учун ҳам аксарият
муваффақиятсиз оилаларнинг нонорматив инқирозлари кўпроқ шу даврга тўғри
келади.
Учинчи инқироз эр-хотин муносабатлари ривожланишида рўй
бериши мумкин бўлган навбатдаги, яъни биргаликдаги ҳаётнинг йигирманчи
314
йилларидан сўнг, аниқроғи,фарзандлар
вояга етиб, улар оила қуриб, ўзлари
мустақил бўлиб ота-она оиласидан ажралиб кетганларидан сўнг рўй беради.
Do'stlaringiz bilan baham: