297
ОИЛАДА ЎСПИРИНЛАР ВА ОТА-ОНАЛАР ЎРТАСИДАГИ
НИЗОЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ
И.Х.Мамаюсупова.,
ҚДПИ ўқитувчиси
Низоларга таъриф берганимизда биз уларнинг зиддий томонларига
алоҳида эътиборимизни қаратамиз, яъни томонлар ўртасидаги манфаатлар,
эҳтиёжлар, қарашлар ва ҳ. лар қарама – қаршиликларни келтириб чиқаради ва
шу қарама – қаршиликлар асосида низолар пайдо бўлади. Бироқ шу ўринда
айнан қандай қарама – қаршиликларни низо деб аташ мумкинлиги масаласи
долзарб ҳисобланади. Бу эса ўз ўрнида, табиийки, уларнинг психологик
мезонлари масаласига бориб тақалади. Биз қуйида мана шу мезонларга
тўхталиб ўтамиз. Олимларнинг фикрича, бу муаммони ҳал этишда қуйидаги
ҳолатларга эътибор қаратиш зарур:
1)
томонларнинг ўзаро боғлиқлиги, яъни икки томон ҳам бир-бирига
боғлиқ, бир одамнинг фаоллиги иккинчи одамхаракатини таъминлайди, бу
харакатлар эса биринчи субъектнинг жавоб реакцияларини чақиради ва ҳ.
шундай қилиб томонларнинг ўзаро таъсир пайдо бўлади, уларнинг назорати
кузатилади, бироқ алоқанинг қатъий қоидалари мавжуд бўлса (масалан,
боксернинг жанги), бу низо эмас;
2)
вазиятнинг низолилигини англаш, яъни бир томон ёки иккала томон
ҳам ўзгаларнинг ҳаракатларини исталган мақсадларга етишишга ҳалақит
беришни ёки паста урушишни кўзлаган душманларча ҳаракат деб
баҳолайдилар;
3)
иккинчи хатти-ҳаракатининг стратегиясини танлаш: келишувчанликни
ёки икки томон учун ҳам маъқул бўлган қарорни излаш, ёки низони эскалация
қилиш, курашни кучайтириш, масалан, нуқтаи-назарлар курашидан (когнитив
низо) шахслар курашига ўтиш (шахслараро низо), ундан кейин гуруҳлар
курашига ва зўрликка ўриш.
Низода айбдорлар ҳам, ҳақлар ҳам йўқ, ҳар ким ўз мақсадларига етишни
истайди. Низо – ўзаро таъсирнинг шундай турики, бунда натижа низонинг
барча қатнашчиларига таалулуқли бўлади, ҳар бир одам низога ўз ҳиссасини
қўшади. Бироқ одатда одам ўйлайди: “Низода мен эмас, ўзга одам айбдор”,
“Мен ҳақман, ўзга одам эса – ноҳақ, у ёмон”, ва ҳар бир одам ўзининг
ҳақлигини исботлаш учун ўз атрофига иттифоқдош йиғади. Низонинг
кенгайиши шундай содир бўлади.
Низонинг тугаши ҳамиша ҳам бир хил бўлавермайди. Томонларнинг
келишганлик ҳолатида ёки томонлардан биттасининг низодан чиққанлиги
вазиятида,
шунингдек
учинчи
кучларнинг
аралашуви
оқибатида
яраштирилганда низо ўз-ўзидан барҳам топади.
Низонинг система ичидаги параметрига келсак айтиш керакки, у ҳамиша
маълум системада содир бўлади: оилада, бирга хизмат қилаётганлар ичида,
меҳнат жамоасида, давлатда, мамлакатларнинг ҳалқаро бирлашмасида.
Низонинг ички системавий чегараларининг аниқланиши унинг асосий
иштирокчилари қатнашадики, низоларган томонларнинг аниқланиши билан
300
Шунинг учун ҳам ота-оналар агарда ўз фарзандлари билан бирорта низони
аниқлашса, албатта психолог-маслаҳатчига учрашмоғи лозим бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: