104
O’zbekiston konchilik xabarnomasi № 4 (79) 2019
EKOLOGIYA VA TEX. HAVFSIZLIK
модернизация,
реконструкция
ишлари
осонликча
амалга
ошаётгани йуқ, бу борада ўзига ҳос қийинчиликларни енгиб
ўтилмоқда. Шу асосда атмосферага чиқувчи газлар ва
ташламаларни ушлаб қолувчи сўнги замонавий технологиялардан
фойдаланилмоқда. Газ ва чанг қувурларини ишлаб чиқарувчи
комбинатнинг ички ёрдамчи хўжалик ташабус кўрсатмоқда.
Олмалиқ шахрининг энг кўркам биноси бўлмиш “Металлург”
маданият саройи капитал таъмирдан чиқарилди ва аҳоли учун
хам хизмат кўрсатмоқда. Маъданият борасида шахар ёшлари
учун
барча
шароитлар
яратиб
берилган.
Шахримизда
кўкаламзорлартириш ва ободонлаштириш ишларига катта
ахамият
қаратилмоқда
шахар
кўчалари
гулзорларга
айлантирилди ва шу каби ободонлаштириш ишлари давом
этмоқда. Шулар жумласидан камбинатга қарашли 16 та боғча ва
шахар шифохонаси тўлиқ таъмирдан ўтказилди.
Ишчиларнинг касб касалликларини олдини олиш мақсадида
хар ярим йиллик учун тиббий кўрик ўтиш ишлари ташкил этилиб,
ишчиларнинг мажбурий соғлиқни тиклаш яъни мехнат таътилида
йилда
бир
маротаба
профилактория
ва
реабилитация
марказларида даволаниш учун
жойлаштириш ишлари ташкил
этилган.
- “SFI Management Group” хомий компанияларимизнинг
шарофати билан ишлаб чиқариш рангли металларга қўйилган
йиллик режа ортиғи билан бажарилмоқда ва экспорт махсулотлар
хажми оширилди хамда жахон стандартларига мос келувчи
Сурхондарё вилоятида йирик Шеробод цемент заводи ишга
тушурилди.
Комбинат ишчи ходимлари учун иш шароитлари инсон хуқуқ ва
манфатлари инобатга олинган ҳолда эркин мехнат танлаш хуқуқи
ва барча норматив хуқуқий хужжатларга мос мехнат хавфсизлиги
хамда моддий таъминот базалари яратилган. Ушбу жараёнлар
нафақат ички балки мавжуд давлат назорат қўмита ва
ташкилотлари
томонидан
назорат
остига
олинган.
Режалашгтирилган модернизация ишларида албатта камчилик ва
тўсиқлар бўлиши таъбий ҳол. Ушбу қийинчиликлар - бу эртанги
келажагимиз, биз оғир бўлсада мақсадимизга эришамиз. Агар хар
бир инсон хар бир ишчи ходим экология ва атроф мухит
ҳимоясига қаратилган бир кунда биргина харакат содир этса
жамият олдида озгина масъулиятни ҳис қилса, экологиямиз
ривожланади ва инсоният соғлом турмуш тарзини кечиради.
“Олмалиқ КМК” АЖ тўрт
вилоят яъни Тошкент, Сурхондарё,
Наманган, Жиззах вилоятларни қамраб олувчи фойдали
қазилмаларни қазим олиш ва Мустақил Ўзбекистонимиз
ривожланиш инфроструктурасида гигант корхона сифатида ўз
ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ушбу корхонада 30000 га яқин
фуқаролар мехнат қилишмоқда. Яқин фурсатларда ушбу
кўрсаткичлар янада ортади. ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатмай
модернизация ва ишлаб чиқаришни ўстириш албатта ўз
натижасини кўрсатади. Экологик муаммоларни бартараф этиш
эса хар бир рахбар ва ишчи ходимлар олдида турган энг мухим ва
долзарб масаладир.
Шу билан бир қаторда Олмалиқ КМК экология ва атроф
мухитни мухофаза қилиш борасида 2019 йил III- чорак холатига
куйидаги ишлар амалга оширилди жумладан:
-Барча объектлардаги 300 дан оритиқ вентиляция ва
аспирация тизимларини капитал таъмирдан утказилди жами 1009
млн сўм маблағ сарф этилди,
- аспирация тизимларини жорий таъмирдан ўтказиш учун 3102
млн сўм маблағ сарфланди;
-комбинат сув таъминоти ва қувурларни қайта
таъмирлаш
борасида 108721 млн сўм маблағ сарфланди;
-ўсимлик дунёсини химоя қилиш борасида 280 млн. сўм
маблағ ишлатилди;
- ишлаб чиқариш чиқиндиларни жойлаштириш, утилизация ва
қайта ишлаш борасида 15523 млн. сўм маблағ сарф қилинди.
Ушбу экологик тадбирларни амалга ошириш орқали 2018 йилга
нисбатан атмосферага чиқувчи газ ва чанг ташламаларини 5295
тоннга камайтиришга эришилди.
2019 йил 9 ой мобайнида Шу каби экологик талабларни
бажариш борасида 2020 йил учун аниқ тасдиқланган режа
тадбирлар ишлаб чиқилди уларга кўра:
-Барча объектлардаги вентиляция ва аспирация тизимларини
капитал тамирдан ўтказиш учун 1371 млн сўм,
Жорий тамирдан ўтказиш учун 6994 млн сўм маблағ;
-камбинат сув таминоти ва қувурларни қайта тамирлаш
борасида 4526 млн сўм маблағ;
- ер қатламидан самарали
фойдаланиш хамда ишлатиб
бўлинган, бузулган ерларни рекултивация қилиш борасида 7294
млн. сўм маблағ;
-ўсимлик дунёсини химоя қилиш борасида 166 млн. сўм маблағ;
- ишлаб чиқариш чиқиндиларни жойлаштириш, утилизация ва
қайта ишлаш борасида 27 891 млн. сўм маблағ сарфлаш кўзда
тутилмоқда.
Олмалиқ КМК ишлаб чиқариш жараёнида Ўзбекистон
Республикасининг экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш
тўғрисидаги барча қонунлар “Табиатни мухофаза қилиш”, “Ер
қари”, “атмосфера хавосини химоялаш” “чиқиндилар” “сув ва
сувдан фойдаланиш” “давлат экология экспертизаси” каби қонун
талабларининг ижроси таъминлаб келинмоқда.
Камбинатнинг барча объектлари қонун талаблари асосида
экологик экспертизадан ўтган бўлиб атмосфера ва релефга
чиқўвчи ташламаларни меъерини белгиловчи норматив хуқуқий
хужатларига эга. Ушбу хужатларда хар бир ташлама учун меъёр
кўрсаткичлари белгиланган.
Шу аснода чиқиндиларни камайтириш борасида 120 млн
тонна таркибила қўрғошин моддаси мавжуд бўлган техноген
чиқиндилар Қозоғистон Республикасига экспорт қилинди хамдда
6 млн. Тонна отвал шлаклари қайта ишланди натижада зарарли
чиқинди сақланиб ётган полигонларимиз камайтирилди.
Олтин саралаш фабрикаларидан ҳосил бўлаётган ёрдамчи
хўжаликларда сақланаётган техноген чиқиндиларни кайта
ишлаш борасида Россиянинг нуфузли корхоналари билан
биргаликда илмий амалий ишлар амалга оширилмоқда.
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва тегишли чиқиндихоналарга
олиб кетиш учун “Тозза Худуд” ДУК билан шатнома тузулган
2019 йил III-чорак холатига 1 300 минг тонна чиқинди ушбу
ташкилот
орқали
олиб
чиқиб
шахар
полигонларига
жойлаштирилган.
Қайд этилишича,
республикада атмосфера
ҳавосининг зарарли моддалар билан ифлосланиши устидан
кузатувлар 25 та шаҳарда 63 стационар пунктда олиб борилади.
Кузатув нуқталаридан олинган маълумотлар республика бўйича
умуман атмосфера ҳавосининг ўртача ифлосланиш даражаси
тўғрисида хулоса қилишга имкон беради.Тошкент шаҳрида
атмосфера ҳавоси кузатувлари шаҳарнинг 8 та туманида
жойлашган 13 та кузатув пунктида амалга оширилади. Шаҳар
хусусиятларини эътиборга олиб ҳаво ифлосланиши тўғрисида
маълумотга эга бўлиш мақсадида бу пунктлар турли функционал
зоналарда, яъни тураржой, саноат, автомобиль йўллари олдида
жойлашган.
Атмосфера ҳавоси ифлосланиши чанг, олтингугурт диоксиди,
азот диоксиди, азот оксиди, карбонат ангидрид, фенол, фторли
водород, аммиак, формалдегид, оғир металлар кўрсаткичлари
бўйича аниқланади. Бунинг учун кузатув постларида якшанбадан
ташқари ҳар куни соат 7:00, 13:00, 19:00 да ҳаво
намуналари
олинади.
Ҳаводаги асосий ифлослантирувчи моддалар — чанг,
углерод оксиди, азот диоксиди, олтингугурт диоксиди ва
аммиакдир. Уларнинг ўртача йиллик концентрациялари айрим
ойларда рухсат этилган меъёрлардан ортиб кетади. Атмосфера
ҳавоси ифлосланиш даражасининг интеграл кўрсаткичи — бу
атмосферанинг ифлосланиш индексидир (АИИ). У энг кўп
миқдорда мавжуд бўлган 5 та модда бўйича ҳисобланади.
Атмосферанинг
ифлосланиш
индекси
кузатувлар
олиб
борилаётган
муайян
аҳоли
пунктларидаги
атмосфера
ҳавосининг ифлосланиш даражасини баҳолаш учун қулай
санитар-гигиеник кўрсаткич ҳисобланади.
20 йил ичида Тошкент шаҳри учун ифлосланиш даражаси
ўзгаришлари кўриб чиқилсак, 1990 йилларга нисбатан охирги 10
йил ичида умуман олганда Тошкент бўйича ифлосланиш
даражаси пасайгани кўринади.
Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш
даражаси стационар ва кўчма манбалардан ажралиб чиқадиган
зарарли моддалар миқдорига боғлиқ.
Ҳавога зарарли моддалар чиқарадиган
асосий манбалар
автотранспорт, саноат корхоналари, қозонхоналар, металлургия
корхоналаридир. Стационар пунктлар жойлашган Тошкент
шаҳрининг Юнусобод туманида азот диоксиди, углерод оксиди,
Яшнобод туманида чанг, углерод оксиди, азот оксиди,
Мирзо
Улуғбек туманида кўпроқ чанг, азот ва углерод диоксидлари,
Чилонзорда азот диоксиди, Миробод туманида фенол, азот
диоксиди, Сергелида формалдегид ва азот диоксиди бир
марталик максимал миқдори рухсат этилган меъёрлардан
юқорилиги қайд этилади.
Атмосферада
зарарли
моддаларнинг
тўпланишида
шунингдек табиий-иқлимий шароитларнинг (тез-тез кузатиб
туриладиган
инверсия
жараёнлари,
атмосферадаги
шамолсизлик) ва табиий хусусиятларнинг (қуруқ иқлим, гилли
тупроқ ва бош.) ҳам ўрни бор.
АИИ — атмосферанинг ифлосланиш индексидир. Агар
атмосферанинг 5 та модда билан умумий ифлосланиш индекси
14 дан ошса, ҳавонинг ифлосланиш даражаси жуда юқори, агар