103
Горный вестник Узбекистана № 4 (79) 2019
Mazkur maqolada “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” aksiyadorlik jamiyatida
modernizatsiya va ekologiya, atrof muhit muhofazasi borasidagi amаlga oshirila-
yotgan ishlar to’g’risida ma’lumotlar keltirilgan. Kombinat ishlab chiqarish zavodlari
chiqindi gazlari tarkibi o’rganilib, atmosferaga chiqib ketayotgan gazlarni zararsizlan-
tirish va qayta ishlashga yo’naltirish imkoniyatlari o’rganilgan. Shuningdek, Toshkent
viloyati va Toshkent shahrida atmosfera havosining ifloslanish dinamikasi tahlil qilin-
gan.
Tayanch iboralar:
chiqindi gazlar, texnogen chiqindilar, ishqorli suvlar, chang,
oltingugurt dioksidi, azot dioksidi, azot oksidi, karbonat angidrid, fenol, ftorli vodorod,
ammiak, formaldegid.
В статье приведены информации проделанных работ по модернизации,
экологии и охране окружающей среды в АО «Алмалыкский ГМК». Изучены со-
ставы и возможности по направлению к переработке отходящих газов про-
изводственных предприятий комбината. А также, анализирована динамика
загрязнения атмосферного воздуха в г.Ташкенте и Ташкентской области.
Ключевые слова:
отходящие газы, техногенные отходы, щелочные
воды, пыль, диоксид серы, диоксид азота, окись азота, карбонат ангидрид,
фенол, фтористый водород, аммиак, формальдегид.
“ОЛМАЛИҚ КМК” АЖ МОДЕРНИЗАЦИЯСИ ВА УНДА ЭКОЛОГИЯ,
АТРОФ МУХИТНИ МУХОФОЗАСИ БОРАСИДАГИ ИЗЛАНИШЛАР
Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев
ташабуслари билан 2018 йил Республикада ўлкан ўзгаришлар ва
ислохотлар даври бошланди, шулардан бир бўлаги сифатида
“Олмалиқ кон металлургия комбинати” акциядорлик жамиятида
хам ўлкан ишлар амалга оширилмоқда.
Ўтган қисқа вақт ичида янги рахбарлар рахнамолигида
Олмалиқ Кон металургия комбинатини модернизация қилиш,
ишлаб чиқариш салоҳиятини ўстириш борасида жуда катта
ишлар амалга оширилиб келмоқда. 2030 йилга бўлган
модернизация жараёни изчил давом эттириб, атроф мухитни
софлиги сақлаган холда камбинат унумдорлигини диярли 1,5
баравар ошмоқда.
Даставвал янгича бошқарув фаолиятни комбинат ва уни
экологик таъсири мавжуд худудларда вазиятни ўрганиш хамда
мавжуд муоаммоларни бартараф этишга қаратилди. 2018 йил
август ойида вазиятга объектив баҳо бериш учун Республика
Бош Вазири Арипов Абдулла Нигматович шахсан ташриф
буюриб, юқори ташкилотларга экологик вазиятни яхшилашга
қаратилган текшириш ишларини олиб бориш ва бартараф этиш
борасида топшириқлар юклатилди. 2018 йил сентябр ойида
Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф мухитни мухофаза
қилиш қўмитаси томонидан ишлаб чиқилиб Вазирлик томонидан
тасдиқланган “Олмалиқ шахар ва унга туташ худудларда экологик
холатни яхшилаш хамда Олмалиқ кон металургия комбинатида
экологик қонун ва талабларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги “йўл харитаси” кучга кирди. Унга кўра босқичма
босқич амалга оширилувчи тадбирлар режалаштирилди хусусан:
Мис эричиш заводида атмосфера хавосини ифлосланишига
кучли таъсир этувчи конвертор печи бўлимини реконстукция
қилиш ва газ қувурларини тубдан янгилаш;
20 йил ва ундан ортиқ муддат эксплуатация қилиш жараёнида
яроқсиз холатга келган сулфат кислотаси цехларини тўлиқ
таъмирдан ўтказиш (СК-3 тўлиқ таъмирдан ўтказилди).
Замонавий экологик таълабларга жавоб берувчи икки янги
сулфат кислотаси цехини қуриб битказиш;
Олтин саралаш фабрикаларида кўп йиллар эксплуатация
қилиш даврида яроқсиз холатга келган чанг ва газларни ютувчи
тизимни тўлик реконструкция қилиш;
Марказий созлаш ва механика заводида металл қуйиш
цехларини тўлиқ модернизация қилиш;
Руҳ заводида ер ости ва усти қатлами ва сувларини
ифлосланишини
олдини
олишга
қаратилган
экологик
таълабларга мос жавоб берувчи ванадий катализатори сақлаш
омборини қуриш;
Мис ва рух заводида мавжуд сулфат кислотасини ишлаб
чиқариш жараёнида ҳосил бўлувчи ишқор сувларини тозалаш
иншоотларини тўлиқ реконструкция қилиш;
Мониторинг ўтказишга мўлжаланган махсус лабораторияни
замонавий асбоб анжомлар хамда кўчиб юрувчи лаборатория
ташкил қилиш;
Шахар метрология марказига қарашли ҳаво оқимидаги
газларни назорат этувчи замонавий автоматлаштирилган
стaционар постларни ташкил этиш;
Юк ташувчи БеЛАЗ ва бошқа габарит транспортлар
эксплуатациясидан яроқсиз холарга келган автошиналарни
қайта ишловчи цех ташкил этиш.
Шу каби режа дастурларидан ташқари ишлаб чиқариш
салохиятини
оширишга
қаратилган
йирик
лойихалар
режалаштирилган улардан:
- 60 миллион тонна рудани қайта ишлашга мўлжалланган
янги олтин саралаш фабрикасини қурулиши;
- Ангрен кон бошкармасида “Междуречье” янги конини ишга
тушурилиши;
Шу каби кўплаб янги лойихалар режалаштирилган бўлиб,
уларнинг ижроси борасида техник лойиха ишлари амалга
оширилмоқда. Йирик лойихаларни амалга ошириш борасида
танлов эълон қилинган ва жахоннинг энг нуфузли ва йирик
компаниялари ўз технологияларини таклиф қилишмоқда. Ушбу
технологиялар ишлаб чиқариш жараёнида жахон стандарт-
ларига мос келувчи аспирация ва вентиляция тизимлари хамда
ҳосил бўлувчи чиқиндиларни имконият даражасида камайтириш
ва қайта ишлашга қаратилган.
Жорий йилнинг 18-19 апрел кунлари шахримизда “замонавий
муаммолар ва иновацион технологиялар хамда техноген
чиқиндилар захираларини қайта ишлаш” мавзусида илмий –
амалий Бутунжахон конференцияси бўлиб ўтди. Унда дунёнинг
нуфузли компаниялар вакиллари хамда ишлаб чиқариш
зиёлилари
ўз
таклифлари
билан
қатнашишди,
ушбу
таклифларни ўрганиб амалиётда қўллаш борасида ишлар олиб
борилмоқда.
Комбинатда
ташкил
этилган
иновацион
ғоялар
ва
технологияларни такомиллаштириш бўлими ўз ташаббусини
кўрсатиб келмоқда.
Қисқа фурсат ичида Рух заводида кескин реконструкция
ишлари амалга оширилиб техналогиялар такомиллаштирилди.
Айрим эскирган ускуналар ўрнига янги замонавий технологиялар
ускуналар жорий этилиб, рух олиш модернизация қилиш ишлари
амалга оширилмоқда. Комбинат рахбарияти тубдан ташаббуси
билан Чирчиқ шахрида жойлашган нодир ва қаттиқ металл
эритмалар илмий ишлаб чиқариш бирлашмасининг молибден
цехини қисқа фурсат ичида қайта таъмирланди. Бу эса илгари
ишлаган аммиакли жараён ўрнини экологик сода ташлаб эритиш
усули амалга оширилди
Маълумки комбинатимизда ва бутун Республикада мавжуд
бўлган чиқинди полигонларини камайтириш: яъни йирик
автошиналарни қайта ишлаб улардан хўжалик ва технологияда
фойдаланишга мўлжалланган турли керакли махсулотлар ишлаб
чиқариш борасида илмий амалий технологик жараёнларни
амалга ошириб келмоқда.
Хозида чиқинди полиголарини камайтириш мақсадида
рахбарият ташабуси билан 120 минг тонна таркибида қўрғошин
мавжуд иккиламчи махсулот қайта ишлаш мақсадида Қозоғистон
республикасига экспорт қилинди.
Босқичма босқич амалга оширилаётган ишлардан рух
заводини тўлиқ реконструкция ишлари жадал тус олиб
бормоқда. Технология, ишлаб чиқаришни тўхтатмай туриб
Do'stlaringiz bilan baham: