ВАТАН СЎЗИ СИ ҒМ АЙ ДИ Ш ЕЪРГА
Ватан ҳақида шеър ёзмоқ кўп мушкул,
Чунки, Ватан сўзи сиғмайди шеърга.
Қасидалар битмоқ унданда қийин,
Чунки, Ватан жуда, ўхшайди нурга.
Ватан узи нима? Ватан сен ва мен,
Ватан - она тупроқ, ер, бутун замин.
Ватан - балки қаср, ё одций кулба,
Ватан - қодир юрак, кўнгилга таскин.
Ватан - этиқоддир, Ватан - Садоқат
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ватан келажакдир, Ватан - садоқат.
Ватан - ҳайрат ичра мислсиз ҳайрат,
Ватан - тоза иймон, Ватан - ҳур ҳикмат.
Ватан - ота-онам ва айтар сўзим,
Инъон, ихтиёрим, шаъним шуурим.
Ватан - танда қувват, Ватан кўз нурим,
Ватанни севмоқлик - буюк сурурим.
ИЛМ ВА ОЛИМЛАР МАҚОМИ. ИЛМ АҚЛ МАНБАЪИ
“Илм ақл манбаи, у нур сифатида алохида қобилият эгаларигагина
гегишли ҳодиса” эканига урғу берилган. Илмлар диний ёки дунёвий
мазмунга эга бўлган икки гуруҳга ажратилмаган (Фаробий, ибн Сино,
Хоразмийларда ҳам). Шунинг учун ҳар қандай илм соҳаси ва соҳибига
алоҳида ҳурмат билан қарашлик таъкидланди.
Инсон борлиқни ва ўзлигини англаш учун турли саволларга жавоб
қидирганлар.
Хадислардан намуналар:
«Бешикдан то қабргача илм изланг».
з(с
“Илм ибодатдан афзал”
* * *
«Гарчи Хитойда бўлса қам илмга интилинглар, чунки илм олишга
ҳаракат килиш ҳар бир мўьминга фарздир».
*
«Бир соатгина илм ўрганиш бир кечалик ибодатдан яхши, бир
кунлик дарс эса уч ой тутилган нафл рўзадан афзал».
* * *
«Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир».
* * *
«Исломда «Илм» деганда барча илмларни кўзда тутади, ҳозирда
баъзи кишилар нотўгри ўйлаганларидек, фақат диний илмларнигина эмас.
Демак, ҳар бир мусулмон учун дунёвий илмларни-да мукаммал эгаллаш
қарздир.»
* * *
«Олимнинг бир кунлик ибодати обиднинг қирқ кунлик ибодатига
тўғри келади».
* * *
Машҳур саҳобалардан ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос ривоят
қиладиларки:
www.ziyouz.com kutubxonasi
«Сулаймон алайҳиссаломга нлм, мол ва мулкдан биттасини танлаш
таклиф килииганда, илмни танладилар, унинг сабабидан молга ҳам,
мулкка ҳам эга бўлдилар»
* * *
Имом Бухорийнинг қимматли насихатларидан бирида шундай
дейнлади:
«Ким илм бобида нафақат ўзидан юқори ёки тенгдошларидан, балки
ўзидан паст бўлганлардан ҳам ҳадис олмагунча, етук муҳадцис бўла
олмайди».
(Адаб дурдоналари).
* * *
Алломаларимиз айтганларидёк:
Илму одобу ҳунар-одамни айлар бахтиёр,
Ким булардин маҳрум эрса-бўлғусидир хору зор.
* * *
— На бойлик ва на шуҳрат инсонни бахтли қилади.
Касалманд шохдан соглом гадо бахтлидир.
ТАН СОГЛИК - ТУМАН БОЙЛИК
Махтумқули сўзларига кўра:
Соглигинг қадрига етгин,
Хаста бўлмасдан бурун.
Хасталик шукрин қилгин,
Токи ўлмасдан бурун.
АЛЛОМАЛАРИМИЗ АЙТГАНЛАРИДЕК:
Овқат-ичимлик жасад учун озиқ бўлса,
Илм ва ҳикмат — ақлнинг озиғидир.
* * *
Битта илм билан қолма жаҳонда,
Ҳар хил илм учун интилгин такрор.
Қара ари битта гулга қўнару,
Мўм ила асални қилади нисор.
Мўми нур сочади тунда шам бўлиб,
Асали иллатни қилар тору-мор.
(«Мавзуоти улум»дан).
* * *
Яна сизларга айтмоқчи бўлганимиз Президентимизнинг Сизу-
бизларга баён этган фикрларидир: «Ҳозирги оғир шароитда фанга
интилиш, ҳаётини илмга бағишлаш қаҳрамонлик билан баробар».
www.ziyouz.com kutubxonasi
Илм маърифатга қизиқиши суст миллатнинг келажаги ҳам бўлмайди.
Шунингдек, фан равнақисиз буюк давлат қуриб бўлмайди.
* * *
Баъзан биттагина илмий кашфиёт мамлакатни бутун дунёга машҳур
қилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |