БАРКАМОЛ СОҒЛОМ АВЛОД НИМА?
Ушбу савол ниҳоятда муҳим масалалардан ҳисобланади. Сабаби, бу
саволга жавоб инсон ҳаётидаги миллнй урф-одатлар томонидан топилади
десак ҳеч янглишмаган бўламиз. Хақиқатдан ҳам шундай бўлиб келмокда.
Маълумки, ҳар бир инсоннинг ҳаётда яшашдан мақсади ўзидан зурриёт
қолдириш ва уни ўз ҳаётининг давомчиси этиб тарбиялаш унинг учун
асосий масала бўлиб, у ўзи учун жуфти ҳалол топишга харакат қилади ва
www.ziyouz.com kutubxonasi
топади ҳам. Қонунлаштириш учун никохдан ўтади. Бу ҳар бир миллатга
ҳос урф-одат тусига кирган. Қоида бўйича аксарият никох икки хил
шаклда амалга оширилади, яъни бири Давлат Конституциясига мувофиқ
бўлиб, иккинчиси миллий диний шакли ҳисобланади. Мусулмон оламида
эса у ўзининг «Шариат қонуни» га айланган.
Айтиш лозимки, Хақиқий-абадий никох ва унга тўлиқ амал қилишлик
янги авлодни соғлом турмуш тарзи учун асосий «ўқ илдиз» ҳисобланади.
Айниқса, мусулмон оламида.
Энди бунинг исботи учун ҳабтий мисоллар ва фактлар (омилларга) га
мурожат қиламиз. Масалан, тарихий ва миллий анъаналарга кўра,
ҳаётимиз-турмушимизда кўпинча «Чилла» сўзини ишлатамиз. У «қирқ
кунлик вақг» деган маънони билдиради. Қишнинг энг оғир, қаггиқ совуқ
кунлари вақгини «қиш чилласи» дейилса, ёзнинг энг иссиқ кунларини «Ёз
чилласи» дейилади. Йилнинг бундай фаслларида халқимиз «Қиш
харакатингни қил», «ёз ёпичиғингни қўйма» деган иборалар ва айрим
ҳаётий эъхтиёт чораларини кўриб қўйиш зайлида яшайди. Сабаби
ҳаммамизга маълум - баъзи бир тасодифий ва ҳаётий камчиликлар,
нохушликлар келиб чиқиши мумкин. Шунингдек, носоғ-бемор кишилар
учун ҳам табиий хароратнинг кескин пасайиб ёки кўтарилиб кетиши анча
оғир кечади, қамда айрим ҳолларда ёмон оқибатларга олиб келиши маълум.
Иккинчи мисол аёллар учун туғруқдан кейинги «Кичнк чилла» ва
«Катта чилла» кунлари. Кичик чилла 20 кунлик бўлиб, бунда чақалоқли
аёлларга оналари ва энг яқинлари жуда катта ёрдам беришади. Ҳамма
ишлардан озод қилишдан ташқари, онаси томонидан овқатлар тайёрлаш ва
хатго чақалоқни парваришлаш каби ишлар бажарилади. Ката чилла кейинги
20 кунда ( хаммаси камида 40 кун) эса она ўрнидан туриб, секин-аста
чақалоқ парвариши ва бошқа айрим ишларни бажариш, овқатлар
пиширишда қатнашади ва кейинчалик бироз қувватга киргач ишларни ўзи
бажарадиган бўлади. Навбатдаги чилла «Никоҳ чилласи». Бу никох кунидан
олдинги (45-50 кун) ва никохдан кейинги (45-50кун) чиллалар ҳисобланади.
Маълумки, унаштириш маъросими ўтгач қиз боланинг ота-онаси ва
ўғил боланинг ота-онаси ҳам уларга тушунтириш ишларини олиб боришади,
насихат қилишади. Яъни ўзини эхтиёт қилишлик, яхши еб-ичишлик, уйга
кечикмай келишлик, ёмонларга яқинлашмаслик, командировкага кетмаслик,
ичкилик ичмаслик ва бошқалар уқцирилади ҳамда улар доимо назоратда
бўлишади. «Болам сен чилладасан» дейишади. Никох қилиш вактида ЗАГС
мудираси ҳам, домла ҳам шунинг кабилар ҳақида гапириб, ўзаро доимо
ҳурмат-иззатда бўлишлик, никохларининг абадий бўлишлиги ва бошқа энг
яхши истаклар билан, табриклайдилар.
Бундай тилак ва истакларга амал қилган, ота-оналарини доимо иззат-
ҳурмат қилиб, уларнинг дуоларини олган келин-куёвлар келгусида албагга
www.ziyouz.com kutubxonasi
бахтли оилага эга бўладилар ва умрларига-умр кўшилади ва албатта соглом
авлод қолдиришликдек яхши ният ва истакларига эришадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |